Исломда фарзанд тарбияси.
21 январ 2021 й.
112 марта ўқилди.

 
Исломда фарзанд тарбияси.

Исломда фарзанд таълим тарбиясига жуда катта эътибор берилади. Бу иш учун авваламбор ота-оналар масъулдирлар. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши учун ўз боласига одоб бермоғи унинг бир соъ садақа қилганидан яхшидир”, - дедилар”. (Имом Термизий ривоят қилган).
Ота-она ўз фарзандига одоб берар экан, уларга садақа қилганлик савоби ёзилиб туради. Бас шундай экан болаларимизга одоб беришликда ғайратли бўлишни унутмаслигимиз лозим. Айюб ибн Мусо розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан, у киши бобосидан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди”, - дедилар”. (Имом Термизий ривоят қилган).
Динларнинг мукаррами ва мукаммали бўлган Ислом мана XV асрдирки инсонни тарбиялашни, айниқса болаларга одоб ва ахлоқдан пухта таълим тарбия беришни энг муҳим вазифа ўрнида кўриб келмоқда. Чунки жамият аъзоларининг яхши хулқли, ҳалол ва пок бўлишини орзу қилсагу аммо ўша жамиятнинг келажаги бўлмиш болалар тарбияси ҳақида қайғурмасак, ниятларимиз сароблигича қолаверади. Аллоҳ Таоло фарзандларимизга ҳадисларда айтилганидек чиройли тарбия беришимизда ўзи мададкор бўлсин.

Когон тумани Хўжа Каъбул Ахбор Вали жомеъ масжид

имом-хатиби Одилов Ҳайдар 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:11
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram