Исломда соқол суннат, аммо....
05 октябр 2018 й.
672 марта ўқилди.

 
Исломда соқол суннат, аммо....
 
    Муқаддас Қуръони каримда инсонни гўзал суратда яратилганлигини Аллох таоло баён қилади. Шунга мувофиқ хар бир инсон юриш туриши, кийиниши, муомаласи ва бошқа жиҳатлари билан бир-бирига ўрнак бўлиши лозим. Ислом динида соқол қўйишлик суннат амал бўлиб, тарихга назар соладиган бўлсак улуғ бобокалонларимиз, хазрати Навоий, Ибн Сино, ал Беруний, ал Фарғоний, ал Хоразмийдек алломаларимиз ҳам муборак суннатга амал қилишган ҳамда  ўзларининг илмлари   билан илм фанга катта ҳисса қўшишган. Ҳозирги кунга келиб соқол қўйишлик айниқса ёшларимиз ўртасида “урф” бўлган одатлардан бири ҳисобланади. Соқол қўйишликнинг одобига амал қилган ҳолда, ҳаддан ошмасдан беўхшов ёки бировга тақлид қилмаган ҳолатда, соқолни  узун ҳам, қисқа ҳам қўймаслик, балки ўзининг бўйига ранги рўйига мослаб, ҳусн бўладиган, ярашадиган қилиб қўйса ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо баъзи бир ёшлар, соқол қўйишликда ҳаддан ошишликлари шариатимиз мезонларига тўғри келмаган ҳолатда  диний тушунчаларни тушунмасдан, кўр-кўрона  кинофильм актёрларга, қўшиқ-чиларга, футболчиларга, тақлид қилишлик авж олса, ёшларимиз соқол қўйган ҳолда пиво ичса, оғзига сигарета, носвой бўлса, кийган кийимлари ўзига ярашмаса, бир-бири билан мулоқот қилганда фаҳш сўзларни ишлатса бу қанақаси, ахир ислом дини шиорини оёқ ости қилган саналади. Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) ҳаж ёки умрани ният қилиб эҳром кийганларида соқолларини тутамлаб ушлар, бир қабзадан ортиқ бўлса, дарҳол уни қирқиб ташлар ва уни атрофини тартибга келтирар эканлар. Соқол қўядиган киши тоза, озода, одобли, муомалали, покиза, илмли, халққа, жамиятга фойдаси тегадиган инсофли киши бўлмоғи лозим. Соқол қўйишлик суннат деб бир томонлама ўйламасдан балки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  ҳар бир айтган сўзлари ва қилган ишлари биз учун суннат эканлигини эсдан чиқармаслигимиз лозим.  Бу борада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ибрат олиб айтган ҳадисларига амал қилмоқлигимиз яъни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: соч соқолли киши уни ювиб, ёғлаб туришлиги ,мўйлаблик киши мўйлабини пасайтириши, кийимлари тоза бўлиши, оғзини  мисвок қилмоқликка буюрганлар. Агар барчамиз Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни буюрганларига амал қилсак икки дунё саодатига эришамиз.           

Ғиждувон туман бош имом хатиби
Жалолиддин Сабуров
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram