ИСЛОМНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ОДОБИ.
25 феврал 2021 й.
113 марта ўқилди.

 
ИСЛОМНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ОДОБИ.
 
Мусулмон киши динини гўзал қилишга ва доимо тартиб интизомли бўлишга ҳаракат қилиши лозим.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар сизлардан бир киши ўз исломини чиройли қилса, қилган ҳар бир яхшилиги ўн баробардан етти юз баробаргача зиёдаси билан ёзилади. Ёмонликлари эса қандай бўлса, шундай ёзиб қўйилади”. (Имом Бухорий ривояти).
Инсон учун фойдали ишлар, ҳаётий заруратлар ва охират ободлиги билан боғлиқ бўлади. Инсон яшаши учун еб-ичиш, кийиниш каби ҳаётий эҳтиёжлари учун ҳаракат қилади.
Зеро, бу имтиҳон дунёсида инсон ўз зиммасидаги вазифа ва ибодатларни адо қилиш учун ҳаётий эҳтиёжларини қондириши зарур. “Яшаш учун ейиш керак”, дейилгани каби дунё ҳаётидан охират ободлиги учун восита сифатида фойдаланиш керак. Аммо дунёга берилиш, мол-дунёга ҳирс қўйиш, обрў-мартаба, ҳой-ҳавас, кибр-ҳаво ва манманлик ортидан қувиш, “ейиш учун яшаш” инсонга бирор манфаат келтирмайди.
Абдуллоҳ ибн Муборак розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким Аллоҳнинг унга берган неъмати қадрини билишни истаса, ўзидан қуйи бўлганга боқсин, ўзидан устун бўлганга боқмасин”. (Абдуллоҳ ибн Муборак ривояти).
Ҳасан Басрий шундай деганлар: “Банданинг Аллоҳ берган инъомига ҳақиқий шукроналик қилиши - унинг Ўзига осийлик қилмасликдадир”.
Киши ўз динининг кўрсатмаларига риоя қилиши, тартиб-интизомда бўлиши, буюрилган ибодатларни вақтида адо қилиб, ман қилинган ишлардан қайтиши, амалларни ихлос билан бажариши мусулмон учун энг муҳим ишлардан ҳисобланади.

Пешку тумани "Хўжа Пешку" жомеъ масжид

имом - хатиби Каримов Олимжон. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:25
Куёш: 06:12
Пешин: 13:10
Аср: 17:45
Шом: 19:25
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram