Истиқлол берган чирой
26 август 2016 й.
1195 марта ўқилди.

 Истиқлол берган чирой

Истиқлол туфайли юртимиз,  маҳалламиз, хонадонимиз, эга бўлган неъматлар ҳақида бир-бир ўйлар эканмиз, ўйларимиздан кўнгилларимиз равшанлашади. Шаҳар ва қишлоқларимиз ободлиги ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. 
Йигирма беш йиллигини нишонланаётган мустақиллигимизнинг қадри, шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай авайлаб-асраладиган бебаҳо неъматдир. Унинг миқёси, кўлами, аҳамиятини англаш учун мустақиллик йилларида ўтаётган ҳаётимизни мустабид тузуми ҳукмронлиги остида кечган етмиш беш йиллик давр билан солиштириш, қиёслаш ибратланишга ва хулоса чиқаришга кифоя қилади. 
Истиқлол туфайли миллий ва диний қадриятлар ривожи учун кенг имкониятлар яратилди. Бунинг учун яратганга шукрона айтишимиз, бугунги дориломон кунларимизнинг, берилган эркинликларнинг қадрига етишимиз лозим. Инсон учун тинчлик ва осойишталикдан кўра улуғроқ неъмат йўқ. Аллоҳ асрасин, оиланг, юртинг нотинч бўлса, тўй тамоша шод хуррамлик, хуллас, ҳаётнинг ҳеч бир неъмати татимайди. Уруш жанжал сабаб меҳр оқибат инсонийлик унутилади. Эзгу мақсадлар амалга ошмай қолади.
Фақат тинч юртда хотиржамлик  қарор топади. Фарзандлар эмин  эркин камолга етишади, жамият ҳар томонлама юксалади. Ватанини севган, юрт тинчлиги йўлида қайғурган ҳар бир киши учун Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг ушбу сўзлари янада ғайрат ва шижоат бахш этади. “Ҳар бир кимсага маълумдирки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадрли, қимматли тўрт нарсаси бордир. Булар озодлик ва эркинлик, меҳнат билан топилган молга ўзи эгалик қилмоғи туғулиб ўсган она-Ватани, ҳамда асрлар бўйи асраб-авайлаб келган муқаддас дини”.
Алҳамдулиллаҳ буюк истиқлол сабаб ўзлигимизни англадик, юртимиз кундан кунга равнақ топиб бормоқда.  Эришилаётган ютуқларни кўриб кўнгил ҳақли равишда фахрга тўлади. Шунинг баробарида зиммамиздаги юкскак масъулият залворини ҳам дилдан ҳис этамиз. Аллоҳ таоло барчамизга ушбу кунларни муборак қилсин, тинчлик ва осойишталигимиз барқарор бўлсин.
 
 
 Орифжон Тўқсанов.
 Бухоро шаҳар Абу Бакр
 Сиддиқ жомеъ масжиди имом-хатиби.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram