Истиқлол неъмати
22 август 2016 й.
1358 марта ўқилди.

 Истиқлол неъмати

             Аллоҳга шукр бўлсин Ватанимизга истиқлол неъмати ато этилганига йигирма беш йил тўлди. Бу давр мобайнида ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан асрларга татигулик тараққиёт ва муваффақиятларга эришдик. Мустақиллик неъматининг энг муҳим жиҳати- жаннатмонанд юртимизни бутун дунё таниди.
 
 Даҳрийликка асосланган  собиқ мустабид тузум пайтида барча диний халқимиз истиқлолдан кейин имон-эътиқод сари юз тутди. Зеро, ҳар бир миллат ўзининг руҳий-эътиқодий илдизиларидан узилса, инқирозга учраши табиий. Давлат томонидан ана шу нозик туйғу чуқур ҳал этилиб, мустақилликнинг илк кунлариданоқ халқнинг маърифати ва маънавиятини юксалтиришга катта аҳамият берилди. Эътиқод эркинлиги қонуний равишда кафолатлаб қўйилди. Диний ва миллий қадриятлар тикланди, масжид ва мадрасалар, нодир тарихий манбалар, осори атиқалар ўз эгаларига қайтариб берилди. Мусулмонларнинг эмин эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, диний адабиётларни нашр этишлари ва оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари учун барча шароитлар яратилди.
 
Мустақиллик йилларида  бир неча минглаб юртдошларимиз энг қулай шароитларда ҳаж ва умра ибодатини адо этишга муяссар бўлди.
 
 Алҳамдулиллаҳ, буюк истиқлол сабаб ўзлигимизни англадик, юртимиз кундан кунга равнақ топиб, эришилаётган ютуқларни кўриб кўнгил ҳақли равишда фахрга тўлади.
 Аллоҳ таоло барчамизга ушбу кунларни муборак қилсин, тинчлик ва осойишталигимиз  барқарор бўлсин!
 
“Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний” 
жомеъ масжиди  имом хатиби : 
Ж.Муродов 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram