Ихлос ва унинг моҳияти
27 май 2016 й.
1367 марта ўқилди.

 Ихлос ва унинг моҳияти

 
Аллоҳ Таолонинг каломи Қуръони азиму шаънда шайтон алайҳи лаънанинг шундай сўзлари келтирилади: “У (шайтон): “Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан. Магар улардан танланган-мухлис бандаларинггина (мустаснодир)”, деди.
Ушбу ояти каримада Аллоҳ Таоло танланган бандаларга нисбатан “мухлис” лафзини ишлатди. Демак шайтон алайҳи лаънанинг макр ҳийлалари ҳақиқий мухлис бандаларга зиён етказа олмас экан.
Ҳукамолар айтадилар: “Одамларнинг барчаси ҳалок бўлгувчидир илло, олимларидан ташқари. Олимларнинг ҳам ҳаммаси ҳалок бўлгувчи илло, амал қилгувчиларидан ташқари. Амал қилгувчиларнинг ҳам ҳаммаси ҳалок бўлгувчи илло, мухлисларидан ташқари. Шунга кўра ихлос билан қилинган озгина амал беихлос қилинган кўп амалдан яхшироқдир”.
Имом Шаъроний “Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар” номли китобларида шундай дейдилар: “Ҳеч бир солик мубоҳ ишларни тарк қилмаса ва ўша мубоҳ ўрнига мандуб ёки авло каби бирор шаръий амални қилмаса, унинг мақом истаги тўғри бўлмайди. У мубоҳлардан танзиҳан макруҳлардан сақлангани каби сақланмоғи лозим. Аҳли ҳақиқат, азиматларни ташлаб рухсатларга амал қилган кимсага қурбат йўлида ҳеч фойда бўлмаслиги хусусида ижмо қилишган”. Бу сўзлардан шуни англаймизки, Аллоҳ таолога қурбат истаган ҳар бир киши рухсат ва мубоҳларни тарк қилиб, ажру савоб жиҳатидан юқорироқ бўлган амалларни ихтиёр қилмагунича мақсади ҳосил бўлмайди. Хабарларда келадики: Кимнинг икки куни бир хил бўлса у алдангандир. Кимнинг эртаси бугунидан ёмон бўладиган бўлса у зиёндадир. Ким зиёнда бўлса унинг учун ер устидан ер ости яхшироқдир. Кишининг рухсатларни тарк қилиб азиматларни лозим тутишида, эртаси бугунидан яхшироқ бўлиб, амаллари, ҳолати зиёда бўлиб боришда ихлоснинг ўрни беқиёс. Ихлос деганда биз аввало барча ишларни холис Аллоҳ таоло учун қилиш, ёлғиз Ундан ажр кутиб, ёлғиз Унгагина суянишни назарда тутамиз. Аллоҳ таоло барчаларимизга ўзининг ҳақиқий мухлис бандаларидан бўлиш саодатини насиб айласин.
 
 
“Сариосиё” масжиди
 имом-хатиби О.Амонов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram