ИХЛОСНИНГ МАЪНОСИ ВА АЛЛОҲГА ЙЎНАЛГАНЛАРГА УНИНГ ЗАРУРЛИГИ
19 май 2022 й.
261 марта ўқилди.

ИХЛОСНИНГ МАЪНОСИ ВА АЛЛОҲГА ЙЎНАЛГАНЛАРГА
УНИНГ ЗАРУРЛИГИ

Ихлос қалб амалларидан бир амалдир. Балки у қалб амалларнинг бошида туради, чунки амалларнинг қабул бўлиши фақат у билан бўлади.
Ихлос сўзидан қилинган мақсад Аллоҳ розилигини амал ила ирода қилишдир. Ўша амални шахсий ва дунёвий мақсадлардан поклашдир. Амалга киришганда Улуғ Аллоҳ ва охират учунгина киришишдир. 
Амални очиқ бўлсин ёки махфий бўлсин нафсга яқин рағбатлар билан қўшиб юбормаслик. Бу рағбатлар бойлик хоҳиши ёки шаҳват ёки мансаб ёки мол ёки шуҳрат ёки одамлар қалбидан жой олиш ёки уларнинг мақтови ёки мазаммат қилишларидан қочиш ёки омманинг розилиги ёки хосларни кўнглини топиш ёки яширин ҳиқдни олдини олиш ёки махфий хасадга жавобан ёки бўйсунилган кибрга жавобан ёки булардан бошқа иллатлар, ҳаволар ва ғаразлардан иборатдир. Ихлосга зид бўлган нарсаларнинг жамланмаси қуйидаги гапда айтилгандир: “Ким бўлмасин нима бўлмасин амал ила Улуғ Аллоҳдан бошқани ирода қилиш”.
Амалдаги ихлоснинг асоси унда ниятни Улуғ Аллоҳга хос қилишдир.
Ният сўзидан мурод инсон иродасининг ўзи учун керакли бўлган мақсадга йўналишидир.
Ундовчи мақсад бу инсоний иродани амалга киришишга ундовчи, ҳаракатлантирувчи нарсадир. Ундовчи мақсадлар кўп ва турли хилдир. Улардан моддий ва маънавийлари, шахсий ва ижтимоийлари, дунёвий ва ухровийлари, арзимас, ҳақийр ва катта хатарлилари бор. Шунингдек улардан қорин ва жинс шаҳватига боғлиқлари, ақл ва руҳ лаззатига боғлиқлари, ман қилинганлари, мубоҳлари, мустаҳаблари ва вожиблари бор.
Ушбу ундовчилар инсоннинг ақийдаси, иймон келтирган қадриятлари, билганлари, фикрлари ва фаҳмлари доирасига киради. Бу нарсалар ўрганиш ёки тажриба орттириш ёки “очиқ-ойдин нарса”нинг таъсири остида (очиқ-ойдин нарса деб Аллоҳдан келган дин назарда тутилмоқда. Таржимон) ёки бошқаларга тақлид қилиш орқали пайдо бўлиб шаклланади.
Ҳақиқий мўъмин қалбида динга ундовчи мақсад ҳавога ундовчи мақсад устидан ғолиб келган, охиратга ундовчи нарсалар дунёга ундовчиларидан устун келган, Аллоҳ ҳузуридаги нарсани одамлар ҳузуридаги нарсалардан олий қўйган, нияти, сўзи, амалини Аллоҳ учун қилган, намози, ибодатлари, ҳаёти ва мамоти оламлар Роббиси Аллоҳ учун бўлган инсондир. Мана шу ихлосдир. Яратган барчамизни ҳақиқий ихлосманд мухлисларидан қилсин.

Юсуф Қарзовийнинг “Ният ва Ихлос” китоби асосида тайёрланди

Бухоро шаҳар “Тагбанд Бофон” жомеъ масжид 
имом-хатиби Солоҳиддин Кароматов
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram