Иймонлиларга насиҳат…
25 июн 2015 й.
1621 марта ўқилди.

 Иймонлиларга    насиҳат…

 
"Эй, иймон келтирганлар! Исломга тўлалигича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта у сизга очик душмандир" (Бакара 208-оят).
 
   Маълумки Ислом Аллохга бўйсуниш маъносини билдирди. Бу ҳолатда оятнинг умумий маъноси: «Аллохга бутун борлиғингиз билан бўйсунинг»,  дегани бўлади. Яъни инсон Аллохга тили, қалби ва бутун вужуди билан тўлалигича бўйсуниши лозим. Исломнинг маъноларидан яна бири – тинчлик.У ҳолда оятнинг маъноси, « тинчликка тўлалигича киринг», дегани бўлади. Исломда тинчлик инсон қалбининг тинчлигидан бошланади. Сунгра қалбдаги бу тинчлик оилага ўтади. Ислом оила тинчлиги учун зарур бўлган барча чораларни ишга солади. Оилалардаги тинчлик қўни – қўшни, кариндош –уруғлар орасига кўчади. Исломда қўни- қўшни, қариндош-уруғлар билан тинч яшаш
 
йўл-йўриклари батафсил кўрсатиб қўйилган.   Сўнгра бу тинчлик жамиятга ўтади. Ҳар бир жамият ўзаро тинчликда яшаши учун нималар килиши лозимлиги ҳам Исломда белгилаб қўйилган. Давлат миқёсида тинч яшашга эса, калби тинч, оиласи тинч, қўни-қўшни, кариндош- уруғи тинч бўлганда эришилади.  Ислом кўзлаган тинчликда бутун дунё тинчлигига эришилади.
 
    Аммо бугунги кунда баъзи бир тоифалар ислом динини ниқоб қилиб ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида инсонларнинг қалбидаги, оиласидаги, динидаги,юртидаги тинчликка раҳна солмокда. Хозирда Ироқ ва Суриядаги беқарор вазиятдан фойдаланган ҳолда, мазкур давлатларнинг аввалги иқтисодий, ижтимоий аҳволини баттар инқирозга юз туттираётган, геосиёсий ўйинларнинг таъсирида шакллантирилган ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати, сўнгги пайтларда ИД – Ислом давлати ҳам дейилмоқда) террорчи ташкилоти бутун дунёга ўзининг хунрезликлари билан танилмоқда.
 
Таъкидлаш керакки, Ватанда мусулмонлар фаровонлигини ўйлаб, тинчликка чақираётганларни қўрқоққа чиқарилмоқда. Аслида қўрқоқлар ўзини юрти ва ҳатто оиласидаги муаммоларни ҳал қила олмай, бегона юртга бориб, номардларча, ватанига хиёнат килиб, ниқобга бекиниб “мужоҳид” бўлиб олган, “ҳаммани сўямиз, қонлар оқизамиз” деганлардир.
 
ИШИД томонидан турли медиа воситалари орқали мусулмонларни қатл қилаётгани лавҳалари берилмоқда. Ташкилот аъзолари одамларни қўйдек бўғизлаганларидан фахрланишиб, буни “фитнага, зулмга қарши жиҳод” деб оқлашмоқда. Буларнинг килмиши, зулму-зуравонлиги, қотилликлари натижасида икки миллионга якин тинч яшаб турган аҳоли ўз уйларини ташлаб саҳроларда саргардонликда қийналиб юрибди. ИШИД аъзолари шу даражада ваҳшийликка бордики, улар томонидан 2015 йилнинг 20 январида Мосул шаҳридаги 13 нафар ўсмир футбол бўйича Осиё чемпионати доирасида
Ироқ ва Иордания ўртасидаги ўйинни томоша қилгани учун отиб ташланди. Бундан ортиқ ҳаддан ошишлик мумкинми!?  Улар ўзларини мусулмонликлари даъво килиб тинч яшаб турган аҳоли орасида уруш, котилликларини килияпдилар.
 
      Мусулмон киши урушни орзу қилмасдан, тинчик тарафдори бўлиши зарур. Мусо ибн Уқбадан ривоят қилинади:  Абдуллоҳ ибн Абу Авфонинг Умар ибн Абдулазизга йўллаган мактубини унинг котиби Солим ўқиб берди.  Мактубда: “ Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:  “Душман билан тўқнашишни орзу қилманглар, Аллоҳдан офият тиланглар!”,  дедилар”, деб ёзилган экан.
 
  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким тили билан қалб жароҳатига малҳам бўлса, унга қиёматгача бунинг ажри келиб туради ва қиёматда янада мукаммалроқ ажр олади»,–дедилар». 
Мусулмон бировларга азият бериб эмас мехр кўрсатиб яшайди.
 
 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ таолонинг раҳмати раҳмдиллар устига ёғилади», – дедилар. Биз: «Эй Расулуллоҳ, ҳаммамиз раҳмдилмиз», – дедик.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига, аҳли оиласигагина раҳм қилувчилар раҳмдил эмаслар. Ваҳоланки, барча мусулмонларга раҳм қилувчилар раҳмдилдирлар», – дедилар».
 
     Нотинчлик, уруш бўлиб турган юртнинг одамидан сурасак максадинг нима? - деб. У айтади: бир кеча тинч ётиб турсам. Бизни халкимиз одамларидан сўрасак?  - Кизимни чикаришим керак, ўғлимни уйлантиришим керак, неварамни ақиқасини, суннат тўйини қилишим керак, рўзадорларни чакириб, ифторлик килишим керак, навбатга кўйганман мошинам келиши керак, бир салкин жойларга бориб дам олишимиз керак деган жавобни кўп эшитамиз, Аллохга шукур.  Ҳозирги вақтда барчамиз Аллоҳ берган бу Юртимиздаги тинчликни қадрига етиб, биргаликда огох ва хушёр бўлиб ҳаракат қилмас эканмиз бу неъматлардан ажраб қолиш ҳеч гап эмас.
 
   Албатта, ИШИД га ўхшаган тоифаларнинг бундай қабиҳликлари халқимизнинг табиатига мутлақо зид, уларнинг мақсадлари ёвуз, ёт ғояларга асослангани яққол кўриниб турибди.  Шундай экан, тинчлик ва осойишталигимизга катта хавф туғдираётган ИШИД ва унга ўхшаш гуруҳларнинг таҳдидидан огоҳ бўлишликни миллатимиз, ёшларимиз онгига сингдириб боришимиз ҳаммамизнинг бурчимиздир. Аллоҳ таоло берган барча неъматларини вақтига қадрига етиб, шукрини адо киладиганлардан бўлишимизни насиб қилсин.
 
« Соктари » жомеъ масжиди
имом хатиби:  
Жасурбек Латипов.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram