Жахолатга карши маърифат билан ...
04 март 2015 й.
10595 марта ўқилди.

 Жахолатга карши маърифат билан ...                                             

      Маълумки   мустакилликдан кейин Юртимизда виждон эркинлиги тулик таъминланди. Бу эркинлик фукароларнинг у ёки бу динга эътикод килиш ёки хеч кандай динга эътикод килмаслик хукукини беради. Мамлакатимиз аҳолисининг 90 фоизидан ошиғи мусулмон бўлиши билан бирга бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор ва уларга мусулмонлар қаторида барча эркинликлар тўлик кафолатланган. Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда кизикиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихох ва тарафдорлари купайиб бормокда. Бунинг асосий сабаби мукаддас динимизнинг хакконийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва багрикенглиги, одамзотни комиллик ва эзгуликка чорлаши билан боглик.
      Таассуфки, хозирда ислом динини никоб килиб, манфур ишларини амалга ошираётган мутаассиб кучлар хали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, гур ёшларни уз тузогига илинтириб, улардан узларининг нопок максадлари йулида фойдаланмокда. Бундай ножуя харакатлар аввало мукаддас динимизнинг шаънига дог булишини, охир- окибатда эса маънавий хаётимизга салбий таъсир курсатишини барчамиз чукур англаб олишимиз ва шундан хулоса чикаришимиз зарур. Бугунги кунда диний шиорлар остида сиёсий хокимятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Узбекистондаги ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чикаришга харакат килаётгани ачинарли бир холдир.
                  Юртбошимиз бундай тоифаларга карата уз фикрларини билдириб  « Дунёдаги зуравон ва тажовузкор кучлар кайси бир халк ёки мамлакатни узига тобеъ килиб, буйсундирмокчи, унинг бойликларини эгалламокчи булса, авваламбор, уни куролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги  булмиш миллий кадриятлари, тарихи ва маънавиятиндан жудо килишга уринади »деганлар. Бунаканги маънавиятимиз, динимизга карши каратилган хар кандай тахдид мамлакатимиз хавфсизлигига, келажагимиз булмиш ёшларимизнинг кейинги хаёт йулларига жиддий хавф солиб, охир-окибат жамиятни инкирозга олиб килиши мумкин.
       Буни олдини олиш учун хар биримиз авваламбор ёшларимиз онгида бушлик колдирмаслигимиз керак. Президентимиз «Бу дунёда табиатда хам, жамиятда хам бўшлик бўлмайди. Қаердадир бўшлик пайдо бўлдими, ҳеч шубхасиз, уни албатта кимдир тўлдиришгаҳхаракат килади » деб хар бир ота-она уйида, укитувчи ва мураббийлар укув муаассасаларда, кексаларимиз махаллада фарзандларимизнинг онгидаги бушликни яхшилик, эзгулик, ватанпарварлик, халоллик, ростгуйлик каби фазилатлар билан тулдиришлари лозимлигини уктиради. Фарзандларимиз хаммамизга маълум ёшликларида куп савол беришади. Уларнинг берган саволларини купчилигимиз малол олиб ёки жавоб беришга кийналганимиз сабаб мени тинч куй, куп гапирма, тинч утир ёки бориб уйинингни уйна деб, куполлик билан саволларини жавобсиз колдирамиз. Бунинг натижасида уларнинг онгида бушлик пойдо булади. Шунинг учун яхшилик билан, уларни берган саволларига акллари доирасида тушунчани берсак бу бушлик хосил булишини олдини олган буламиз.         
         Ҳозирги кунда шу бушликни тулдиришга уринадиган ва гаразли максадларини амалга оширишни уйлаб юрганлар куп. Окибатда эса бундай мафкуравий хуружлар натижасида баъзилар узи тугулиб усган юртидан, ота-онасидан тониб, унга хиёнат килиб, ватанпарварлик туйгуларидан махрум булиб, инсонийлик табиатидан хам чикиб колганини узлари тушунмаяпти. Мухтасар килиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бушлик булмаслиги учун уларнинг калби ва онгида соглом хаёт тарзи, миллий ва умуммиллий кадриятларга хурмат-эхтиром туйгусини ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш зарур. 
      Иккинчидан фарзандларимизни онгида мафкуравий иммунитетни хосил килишимиз лозим.
           Бугун, 21 аср  глобаллашув жараёнида ёларимиз радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар оркали хар хил ахборот ва маълумотларни олмокда. Баъзи бир акидапарастлар уз гаразли максадлари йулида мафкуравий таъсир утказишга уриниб, кабих ишларини амалга оширмокда. Маълумки, хар кандай касалликни олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга карши иммунитет хосил килинади.    Президентимиз « Фикрга карши фикр, гояга карши гоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш хар качонгидан кура мухим ахамият касб этмокда » деганлар. Демак, биз бундай вазиятда ёшларимизни мустакил фикрлайдиган, маънавиятлик, миллий кадриятларига содик, дунё караши кенг, иродаси мустахкам, сабр – бардошли, ошкора ва пинхона куринишдаги маънавий тахдидларга доим таййор турадиган,замон билан баробар кадам ташлайдиган инсон килиб, болалик пайтидан бошлаб тарбиялашимиш лозим.
    
    Учинчидан фарзандларимизга Ислом динининг асл максади, мазмун- мохиятини тушунтирмогимиз керак.
            Республикамизнинг туб ахолиси куп асрлардан буён ислом динига эътикод килиб келмокда. Исломнинг диний кадриятлари халкимизнинг тарихий-миллий кадриятлари билан чамбарчас бирлашиб кетган. Шу сабаб биз хеч кандай маънавий диний акида ва тамойилларга мухтож эмасмиз. Ислом динининг таълимотлари инсонятни камолга етишига, икки дунёда хам бахтли булишига хизмат килади. Инсонийлик, мехр-окибат, халоллик, охиратни уйлаб яшаш, яхшилик, мехр-шафкат сингари халкимизга мансуб булган фазилатлар мукаддас динимизда ўз аксини топган. Афсуски, баъзан ислом дини ва диний акидапарастлик тушунчаларни бир-биридан фарклай олмаслик ёки гаразли максадда уларни тенг куйиш каби холатлар хам учрамокда. Албатта бу ислом динимиз хакида тулик бир илмга эга эмаслигимизнинг белгисидир. Агар бу мукаддас динимизни максадини англасак, турли ислом никоби остида фаолият олиб бораётган экстремистик гурухларнинг килиётган хунрезликлари, бегунох инсонларни, ёш болаларни конини тукиб, мусулмонларга, оиласига, юртига курол кутариб жанг килиши, тинч мамлакатларда купорувчилик килиб портлатишларни амалга оширишлари, обод жойларни вайронага айлантиришлари хеч кайси бир аклга хам, динга хам тугри келмаслигини тушунамиз.
          Расулуллох ( с.а.в.) муборак сузларида « Мусулмон, унинг кули ва тилидан бошка бировларга азият ва озор етмайдиган кишидир » дегеанлар.  Қуръони каримда уруш чиқариш йўлидаги фитнани қотилликдан ҳам ёмон жиноят ҳисобланган. Динларнинг бирортасида  зулм, қотиллик,  одам ўлдириш ёқланмаган, аксинча меҳр-оқибатли, сулҳпарвар, инсонпарвар, раҳм-шафқатли бўлишга чорланган.  Аллоҳ таоло инсонларга қарата бундай дейди:
    “Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик...” 
(Ҳужурот сураси, 13-оят).
Демак, халқларнинг, элат ва қабилаларнинг ҳар хиллиги урушиш, жанжаллашиш учун эмас, балки бир-бирлари билан топишиб-танишишлари, бир  заминда аҳил-иноқ яшашлари учун экан. Бинобарин, бир ота ва бир онадан тарқалган инсониятнинг бир-бири билан Аллоҳ тақиқлаган ишлар туфайли урушиб-талашиб юриши Ислом динига зиддир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам кўплаб ҳадисларида бу ғояни илгари сурганлар. Охирги (Вадо) ҳажларида:
     “Бир-бирингизнинг қонингиз ва обрўйингизни тўкишингиз, мол-мулкингизга тажовуз қилишингиз барчаларингизга ҳаромдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
     Шу нуктаи назардан караганда,мукаддас ислом динимизни пок саклаш, уни турли хил гаразли хуруж ва хамлалардан, тухмат ва бухтонлардан химоя килиш, унинг асл мохиятини униб –усиб келаётганёш авлодимизга тугри тушунтириш, ислом маданиятини эзгу гояларини кенг таргиб этиш асосий вазифамиз хисобланади.
 
    Туртинчидан фарзандларимизнинг буш вактларидан унумли фойдаланиб боришларини таъминлаб беришимиз ва назорат килишимиз лозим.
      
       Айрим ота-оналар бола тарбияси хусусида жуда бепарволик қиладилар. Улар учун бу дунёда фақат ўз шахсий юмушлари, кўча-кўйдаги улфатлари билан узок вакт овкатланиб утиришлари, моддий маблағ тўплаш йўлидаги борди-келдилари биринчи ўриндаги вазифаю, оила аъзоларининг, фарзандларининг ахлоқий  ва маърифий тарбиялари билан шуғулланиш иккинчи даражали иш булиб колган. Ўтган асрдаги мутафаккир  олимимиз Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.
        Ёшларнинг илмли ва маърифатли бўлишларига жиддий эътибор қаратишлари лозим. Фарзандларимизнинг одоб-аҳлоқи, таълим-тарбиясининг масъулияти биринчи навбатда, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўрта ва олий ўқув юртларида муаллим ва устозлар, кўча-кўйда эса маҳалла оқсоқоллари зимасида эканини унутмайлик. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида:
       “Ҳар бирингиз бир раҳбарсиз ва қўл остингиздагилар ҳақида масъулсиз”, - деганлар.Ҳозирги кунда айрим ўқувчи ва талабаларнинг дарс ҳисобига бозорга, баъзиларининг турли ношаръий, кўнгилочар жойларга кетиб қолишлари жоиз эмас. Ҳар қандай бўлганда ҳам дарс соати бола учун ғанимат дамлар бўлиб саналиши даркор. Айрим болаларнинг бири гиёҳванд, бири ўғри, яна бири мутаассибликка берилиб кетиши назоратнинг сусайгани оқибатидан келиб чиқмаяптимикан?
          Мамлакатимизда ёшларнинг илм олишлари, касб-билим ўрганишлари учун барча зарурий шароитлар яратиб қўйилган. Бугунги кунда илм олиш учун ҳеч қандай монеълик йўқ, аксинча имконият бор. Юзлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва литсейлар очиб қўйилган. Динимизни ўргатадиган ўнта олий ва ўрта махсус ўқув юрти ишлаб турибди. Китоб-дарсликлар узлуксиз чоп этилиб турибди. Аммо бизларда рағбат ва ихлос сустроқ.
      Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ҳам ҳар бир даврда ўзига хос, ўрганишлик лозим бўлган илмларни ҳосил қилишга ишора қилиб:
яъни: “Болаларингизга ўша давр илмини ўргатинглар, чунки улар сизнинг даврингиздан бошқа даврда дунёга келгайлар”, - деганлар.
Шоирларимиздан бирлари айтганларидек:
 Ёкутлар топилар вактлар билан,
    Вактлар топилмас ёкутлар билан.
Вақтимизни ганимат билиб, узимизни хам болаларимизни хам илм, касб-хунар, спорт ва манфаъатли ишлар билан машгул килишимиз барчамиз учун  фойдалидир. Чунки халкимизнинг эртанги куни кандай булиши фарзандларимизнинг бугун кандай таълим ва тарбия олишларига боглк.
Бешинчидан фарзандларимизга Ватан, миллат ва динига мухаббатли булиш хиссинини уйготиш, хиёнат, соткинлик, бепарволик каби иллатларга карши курашишни шакллантириш лозим.
        Дунёни ушлаб турган устунларидан бири инсонларнинг бир-бирларига булган мехр-окибатидир. Агар ота-она  боласини кулига тикан кириб кийналаётганини курса, боласидан кура купрок ота-онани калби огрийди, тинчи бузилади. Бу албатта боламизга мухаббатимиз борлидан дарак беради. Худди шундай биз фарзандларимизнинг калбида ватанига, миллатига, динига мухаббат хиссини уйготсак, ташкаридан юртиимзга отиладиган тошга, миллатимизни тахкирлайдиган хар бир сузга, динимизнинг илдизига уриладиган болтага уларнинг хам калби огриб, уни химоя килишга, обруйини саклаб колиб, маърифат билан муносиб жавоб беришга харакат килишади.
     Бир донишманд айтган экан: « Ватан бир богдир. Ватаннинг содик фарзандлари бу богни уз юрак конлари ила сугормаклари даркордир…» деб. Неъматни кадри качоники ундан ажралсак билинади. Ватаннинг хам кадри аксар холда ундан узоклашиб, бегона юртларга борсак купрок сезилади. Абдуллох ибн Масъуд ( р.а) айтадиларки: « Бир миллатда ишончли кишилар озайса, динин сотиб, дунё йигувчилар купайса, у миллат орасида фитна купаяди » деб.  
         Юртбошимиз айтганларидек: « Барчамизга аён булиши керакки, каердаки бепарволик ва локайдлик хукм сурса, энг долзарб масалалар узибуларчиликка ташлаб куйилса, уша ерда маънавият энг ожиз нуктага айланади. Ва аксинча-хушёрлик ва жонкуярлик, юксак акл-идрок ва тафаккур хукмрон булса, уша ерда маънавият кудратли кучга айланади ».    Агар биз эл-юрт манфаъати йулида бирлашсак, локайд булмасдан, огох ва хушёр булиб, яхшиликка бир-биримизга ёрдамчи булсак олдимизга куйилган максадларимизга аста-секинлик билан етишамиз.
    Президентимизнинг куйидаги сузлари билан сузимизга хулоса киламиз:
« ишончимиз комилки, халкимиз тарихнинг мураккаб жараёнларида иродаси чиникиб, хар кандай хужум ва тайзикларга карамасдан, маънавий олами кучайиб ва юксалиб бораётгани, бизни куролмайдиган кучлар хам бу хакикатни тан олаётганини мамнуният билани кайд этамиз.
     Чунки халк – бамисоли улуг ва шарафли йулдан илгарилаб бораётган улкан карвон. Уни йулдан чалгитишга урунувчилар, пайт пойлаб оркасидан хамла килувчилар хамиша булган,бундан кейин хам булиши мумкин. Карвон бехатар булмас, деган гап бежиз айтилмаган. Аммо халк карвонини  хеч кандай куч ортга кайтаролмайди. Нега, деганда, халкнинг калбида не-не авлодлардан мерос енгилмас куч – маънавият бор  ».
      Аллох таоло юртимизни тинч, халкимиз хаётини фаровон килсин. Узимизни хам зурриётларимизни хам Ватанга мухаббатли, динга садокатли, миллатни севадиган, омонатларга хиёнат килмайдиган, илмлик, халолга интилиб, харомдан узок булиб, барчага мухаббатли булиб яшамокликни насиб килсин.
 Жасурбек Латипов
«Соктари» жомеъ масжиди имом  хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram