ЖАННАТГА КАФОЛАТ
18 май 2019 й.
192 марта ўқилди.


ЖАННАТГА КАФОЛАТ

Инсон ҳаёти мобайнида имкони қадар яхши амалларни қилиб, ўзининг хайрли ва савобли ишларини кўпайтиришга, аълахусус, Яраттаннинг раҳматига сазовор бўлишга, Одам Атонинг аввалги макони бўлмиш жаннатга қайтиб киришга интилиб яшайди. Қуйида оламларга раҳмат бўлган, набийларнинг сўнггиси ва энг севимлиси бўлган Зот Муҳаммад мустафо (с.а.в)нинг кишини жаннатга киришига кафолат бериладиган амални келтирадилар.
Саҳл ибн Саъд р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в): «Кимики менга икки оёғи орасидаги ва икки жағи орасини сақлашнинг кафолатини берса, уни жаннатга киришини кафолатини бераман», деб марҳамат қилганлар. (Муттафақун аълайҳи)
Қалбида иймони бўлган, эътиқоди саломат бўлган кишига қандай ҳам чиройли ва хушхабар!
Каъбул Аҳбор айтадилар: «Пайғамбарларнинг китобларида ўқидим. Ким ғийбатдан тавба қилиб ўлса, у жаннатга кирувчиларнинг охири бўлади. Ким ғийбатдан тавба қилмай ўлса, у дўзахга кирувчиларнинг аввалгиси бўлади».
«Бошга келадиган бало, тилдандир» деган ҳикмат ҳам бор. Тилни сақлаш, ўзининг бошини балоларга гирифтор бўлишдан сақлашдек аҳамиятли масала экан, ўзини ақл эгаси деб билган ҳар қандай кимса уни сақлашга интилади.
Мақоламиз интиҳосида тилдан бўладиган, диллларга ҳам озор берадиган ҳар қандай иллатлардан тилимизни саломат қилишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

«Халифа Худайдод» масжиди имом-хатиби О.Саъдуллоев  

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:25
Куёш: 06:04
Пешин: 13:10
Аср: 17:40
Шом: 19:30
Хуфтон: 20:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram