ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛМОҚ ҲАРОМ
27 май 2016 й.
1405 марта ўқилди.

 

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛМОҚ ҲАРОМ
 
Аллоҳ таоло бандаларини ҳалол-покиза ҳаёт кечиришга буюриб, қабиҳ ва нопок амаллардан қайтарган. Шунга қарамай, кейинги вақтларда жамиятимизда айрим кишилар билиб-билмай, айниқса, хотин-қизлар ўзларининг жонларига қасд қилиб, Аллоҳ таоло ато қилган ҳаёт нурини бевақт ўчиришга, икки дунёда абадий лаънатга ва дўзах азобига дучор бўлишдек оғир гуноҳ қилишга ўтмоқдалар. Динимиз таълимотида инсон ўз жонига қасд қилиши қаттиқ қораланади. Аллоҳ таоло айтади:
 
…"وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ" (سورة البقرة/ (195
 
яъни: “...ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (Барча ишларни)чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Бақара сураси, 195 оят).
 
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўз ҳадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар. 
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам билан бирга Ҳунайн ғазотида эканимизда у зот Исломдалигини даъво қилувчи бир ки- шини «Бу дўзах аҳлидандир», дедилар. Урушда бўлганимизда ўша киши қаттиқ урушиб жонбозлик кўрсатди ва жароҳатланди. Баъзилар: “Эй Аллоҳнинг расули! Сиз ҳозиргина дўзах аҳлидан, деган одам бугун қаттиқ урушиб вафот этди», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«У дўзахга (тушади)»,  дедилар.  Бу сўзларидан баъзи  одамларда  шак пайдо бўлишига оз қолди. Улар шу ҳолда туришганида «У киши вафот этмабди, лекин қаттиқ  жароҳатланибди», деб айтилди. Кеч кирганида у киши жароҳатига чидай олмасдан ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар берилганида, у зот:“Аллоҳу акбар, мен Аллоҳнинг қули ва расули эканимга гувоҳлик бераман», деб, кейин Билол розияллоҳу анҳуга буюрдилар, у киши одамларга қарата: «Жаннатга фақат мусулмон нафсгина киради. Албатта, Аллоҳ таоло бу динни фожир киши билан ҳам қувватлаб қўяверади», деб жар солдилар».
 
Ҳасан айтдилар: «Сизлардан олдинги умматда бир киши бор эди. Унга яра тошиб кетди. У озор бераверганидан қутисидаги камон ўқини олди-да, уни шилиб ташлади. Қон тўхтайвермагач, у вафот этди. Шунда Парвардигор: «Унга жаннатни ҳаром қилдим», деди».
Ҳасан розияллоҳу анҳу масжид томонга қўлларини чўзиб: «Аллоҳ номига қасамки, Жундуб шу ҳадисни ушбу масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб гапириб берган», деганлар.
 
Қарангки оддийгина ярани юлиб шундай ҳолга тушган инсонни хоҳ эркак ва хоҳ аёл бўлсин, ушбу ҳақиқатни яхши тушуниб олиши ва шундайин тўкин, тинч ва фаровон замонда ҳамда адолат устивор бир жамиятда яшаётгани учун Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. Ҳар қандай ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни сабру-қаноат ва ҳусни тадбир билан ҳал қилса бўлади. Аммо бесабрлик ила ношукрлик қилинса, оқибати хайрли бўлмайди.
 
Миржон Эгамбердиев – Бухоро вилояти Шофиркон тумани бош имоми
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram