Жонингга қасд қилма
11 октябр 2018 й.
617 марта ўқилди.

 

Жонингга қасд қилма

         Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Бақара” сураси 195-оятида шундай огоҳлантиради:  “ўз қўлларингиз (бахиллик қилиш) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадиси шарифларида: “Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади ва ким ўзини олов билан ўлдирса,д ўзах оловида ҳам худди шундай азобга қолади” деб айтганлар.

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилишларича, ҳазрати Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “ллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади: “Бандам ўзини –ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”.

Юқоридаги оят ва ҳадисларда ўз жонига қасд қилишнинг оғир гуноҳ эканлиги таъкидланиб айтилмоқда. Ўз жонига қасд қилиш Аллоҳ таолонинг қазойи қадарига қарши чиқишдир. Ўзини ўзи ўлдирганлар охиратда оғир азобга қолишади, дунёда ота оналарини, қариндошларини оғир ташвишга солиб қўйишади.

Аслида мўмин одам дўзахда абадий қолмаслиги бошқа ҳадисларда айтилган. Юқоридаги ҳадисда ўзини ўлдирганларга абадий азоб берилишининг боиси шуки, бундай кимсалар иймонини сақлаб қолиши ва мўмин ҳолда жон бериши мушкул.Ўз жонига қасд қилиб, дунёдан иймонсиз ўтдими, бу  унинг абадий азобга дучор бўлишга олиб боради. Шунинг учун ҳам барча олиму-уламолар, фозилу-фузалолар дунёдан ўтаётган чоғларида иймонни сақлаб қолиш ташвишини қилганлар.

 Алишер Навоий ҳазратлари:

           Нақди жон чиққанда иймон гавҳарин кунглимга сол.

              Айлагин жондин жудо, лек этма иймондан жудо,

дея илтижо қилган. Модомики, ўзини ўлдириш иймонсизликка ва абадий азобга олиб борар экан, унинг энг катта гуноҳлардан бири эканига шак-шуҳба йўқ. Зеро, инсон дунёга саодат учун келади. Қуръони каримда икки дунё саодатини сўровчилар мадҳ этилган. Динимиз таълимотида бу дунё деб, у дунёни ёки у дунё деб, бу дунёни ташлаб қўйиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Шундай экан, умримизнинг ҳар бир дақиқасини, ҳар сониясини ғанимат билиб, уни фақат хайрли ишлар учун сарф этиш муҳим бурчимиздир

            Ғиждувон туман бош имом хатиби

            Сабуров Жалолиддин Жамолиддинович 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:15
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram