Кашандалик иллати
29 феврал 2016 й.
1622 марта ўқилди.

 Кашандалик иллати

Инсон учун энг бебаҳо бойлик саломатлик бўлиб, уни асраш эса ҳар биримизга шарт. Ислом дини инсонни беш заруриятни асрашга амр қилган: Динни, инсон руҳи ва обрўсини, ақл ва мол-мулкини эҳтиётлаб сақлашга буюрган. Соғлиқни сақлаш ҳам шариат буюрган амр экан. Гиёҳвандлик, сигарет ва нос чекиш Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам яшаган даврда йўқ эди. Ислом уламолари гиёҳвандликни умумий асослар билан қатийан мумкин эмаслигига далиллар келтиргандирлар. Заррача ақли бўлган одам чекиш фойдасиз нарсалардан бири эканига шубҳа килмайди. Ҳолбуки, дин ва тиббиёт олимлари ушбуларни ифлос нарса эканига иттифоқ қилганлар. Чекиш ўз жонини аста-секин қатл этиш, демакдир. Табиблар ўлимининг сабаби чекиш бўлган кимсаларни ўз жонларига суиқасд қилган деб хисоблайдилар.
 
Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 29-оятида: «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Аллоҳ сизлар учун рахмлидир»дейди.
Кашанда ўз жонини хилма-хил касаллакларга мубтало қилади. Чекиш баъзида ўлимга олиб бормасада, лекин, кашанда ўз қувватини йўқотади. Балки, чекиш инсон вужуди ва қувватини парчалаб ташлайдиган хатарли касалликларга олиб боради. Уламолар инсониятга зарарли бўлган барча нарсаларни истеъмол қилишни ҳаром қилдилар.
Кунида бир қути сигарет чекиш йилда 500 рентген нури билан нурланишга тенг. Ёниб турган сигаретнинг ҳарорати 700-900 даража иссиқлик билан баробар. Одам тамаки маҳсулотларини чекканидан сўнг никотин мияга 7 сонияда етиб боради.
Расуллуллох соллаллоху алайҳи васаллам дедилар: «Заҳар ичиб ўз жонини қатл этган кимса жаҳаннам оловида заҳарларни мангу ичади». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
 
Бундан ташқари инсонга моддий зарарлари мавжуддир. Аллоҳ таоло Исро сурасининг 27-оятида:«Ҳеч ҳам исроф килманг! Чунки исроф қилувчилар Шайтонларнинг дўстларидир» дейди. 
 
Шубҳасиз, чекиш-молни зое қилиш, демакдир. Аллоҳ берган ҳалол молни ҳавога совуриш исрофгарчиликдир.
 
Зеро кашанданинг оғзидан келадиган ҳид жуда сассиқдир. Бадбўйлик суннатга хилофдир. Кашанда ўзининг сассиқ ҳиди билан хотини, фарзандлари, кўшнилари, фаришталар ва инсониятга озор беради.
 
Расулуллох  соллаллоху алайҳи васаллам маст қилувчи ва бўшаштирувчи нарсалардан қайтардилар. (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти)
«Бўшаштирувчи» - инсон вужудида кайф ва одатланишни келтириб чиқаради. Яъни кўпи маст килган нарсанинг ози ҳам мумкин бўлмайди. Чекиш ҳам инсонга бўшашишликни келтириб чиқаради.
 
Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам  ҳадисларида: “Эй умматларим, агар сизлар, бир-бирларингизни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб туришни тарк этсаларингиз, бошингизга шундай бир бало ва офат келадики, у яхши ёмонга баробар фожиа бўлади”, деб марҳамат қилганлар.
 
Фарзанду яқинларимизни бу йўлдан қайтармоғимиз, улани бу разил иллатдан  халос этиш ҳар биримизга фарз ва қарз бўлган амалдир. 
Аллоҳ таоло Нисо сураси 110-оятида “Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли зот топади.” дейди.
Шундай экан истиғфорни кўпроқ қилайликки Аллоҳ булардан узоқ қилса.
 
 
Азизжон Жамолов - Шофиркон туман
“Шайҳи Дарвеш” жоме масжиди имом-ҳатиби.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:24
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram