Кексаларни қадрига етайлик.
28 май 2015 й.
1450 марта ўқилди.

 Кексаларни қадрига етайлик.

 

Ёшнинг ҳурмати қарз,
қарининг ҳурмати-фарз.
 
 
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам  ўзларининг тавсияларида биз умматларига ёши улуғ кишиларни қадр қимматини билиб уларнинг ҳаққини адо этишга чақирганлар. Жумладан Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ким кичигимизга раҳм килмаса ва каттамизни улуғламаса биздан эмас”- дедилар.Ушбу ҳадис инсонни сергакликка ундайди. Чунки бу ҳадисга амал қилмаслик, яьни кекса ёшдагиларга ўзларига муносиб бўлган муомалани қилмаслик кишини мусулмонлар сафидан жудо бўлишга олиб келиши мумкин. Бу эса ўзини билган хар бир мусулмон учун оғир мусибат, бадбахтликдир.
 
Кексаларимиз биз ёшлар учун ғанимат, маьнавий бойликдир. Уларнинг илму тажрибасига, дуоларига доимо муҳтожмиз. Қайси хонадонда ёши улуг отахон, онахонлар бўлса ушбу хонадон аҳли бахтиёр ва давлатманд-дир. Ушбу хонадонга Аллохнинг хайр-баракаси ёғилади. Фарзандлар тўғри тарбия  топади, оила мустахкам бўлади, муаммолар ўз ечимини топади, ишлар изига тушиб кетади. Шунинг учун уларнинг борига Аллохга шукр килайлик. Согликларидан хабардор бўлиб, зиёратларига ошикайлик.Уларнинг борлигини ўзимиз учун бахт деб билайлик.
 
Аксар вактда инсон бир нарсани ёкотганида кадрига ета бошлайди, афсус надомат чекади. Карияларимиз биз учун Аллохнинг омонати. Шунинг учун ушбу омонат кўтарилмасдан туриб, ёши улуғларимизнинг ҳак-ҳуқуқларини билайлик, уларни доимо эьзозлайлик, кадрларига етиб, муборак дуоларидан бахраманд бўлиб, икки дунё  саодатига эришайлик.
 
 
 
 
 
   Бухоро шаҳар,
”Хўжа Абдуллоҳ Сафедмўй”
Масжиди имом- хатиби:
 Муқаддамов   Ж.
 
 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:59
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram