Келажак авлод равнақи – Юрт равнақи
21 июл 2016 й.
1736 марта ўқилди.

 Келажак авлод равнақи – Юрт равнақи

 
 Мустақиллик бизга кўп неъматлар берди. Юртимиз  истиқлолга эришганидан сўнг, мамлакатда ҳар томонлама ўзгаришлар бўй кўрсата бошлади. Айниқса, “Виждон эркинлиги” қонунлари тасдиқ топганлиги қувонарли ҳол.
Мустақилликдан сўнг юртимиздаги барча ўқув юртлари сингари диний таълим муассасаларига ҳам катта эътибор берилди. Ёш авлоднинг етарли билим ва малакага эга бўлиши, таълим соҳасини юксалтириш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Буни  ўрта махсус ислом билим юртлари миқёсида оладиган бўлсак, унда таҳсил олувчи талабалар замон талабига мос дастур асосида ўқитилмоқда.
    Хотин–қизлар ҳам диний ва дунёвий илмлар эгаси бўлиб, мамлакатимизнинг илмий ва диний қадриятларини тиклаш ҳамда маънавиятимизни шакллантиришга ҳисса қўшишлари учун мазкур “Жўйбори Калон” аёл – қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 1992  йилнинг 1 – сентябрдан ўз фаолиятини бошлаган.
  1992 йилда билим юртида диний фанлардан атиги 7-8 та  мударрисалар фаолият юритган бўлса, кейинчалик бу кўрсатгич 20 тага етди.  
“Жўйбори Калон” аёл – қизлар ўрта махсус ислом билим юрти таълим жараёни Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Диний таълим стандарти», ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи ва йўриқнома ҳужжатларига таянади. 
 Барча фанлар диний таълим стандартлари асосида олиб борилмоқда,  намунавий дастур асосида ишчи дастурлар, тақвимий режалар, амалий машғулот ишланмалари, маъруза  матнлари ишлаб чиқилди. Билим юртида меъёрий ҳужжатлардаги талаб худди академик лицей, касб-ҳунар коллежларидагидек юритилмоқда. Фан тўгараклари, фан ойликлар ва унда ўтказиладиган баҳс-мунозарали давра суҳбатлар, беллашувлар, олимлар билан учрашувларнинг юритилиши ҳам талабаларнинг билим савиясининг юқори бўлишига сабаб бўлмоқда. Битирувчи талабаларнинг мутахассислиги  “Араб  тили”, “Меҳнат” ва “Эски ўзбек ёзуви” ўқитувчиси деб берилган бўлса, ҳозирда талабалар билим даражасининг юқорилиги сабабли  уларга  “Исломшунос”, “Бошланғич араб тили мураббияси”,  “Диний маърифий ва маънавий–ахлоқий тарбия масалалари маслаҳатчилари” деган маълумот берилмоқда.
Кутубхона, китоб – аждодларни авлодларга, ўтмишни бугунга, бугунни эса келажакка боғловчи кўприкдир. У ота – боболаримиз  тўплаган жамийки  яхши фазилатлар ва хислатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг мажмуи, қолаверса, аждодларимиз тўплаган тарихий – ижтимоий тажриба билим ва қарашларни ўзида мужассам этади. 1992 йилда очилган Бухоро шаҳар “Жўйбори Калон” аёл –қизлар ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси қаторида билим маскани қалби ҳисобланган кутубхона  очилган кундан бошлаб юксак маънавиятини кўз-кўз қилиб, бутун дунёга таниқли Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Боҳоуддин Нақшбанд каби буюк аждодларимизнинг инсоният тараққиётига, илм–фан, маънавият, ва маърифатининг юксалишига Ўзбекистонда диний таълим соҳаси юксалишига ҳисса қўшган  аждодлар йўлини давом эттириб, келажак авлодларини тўғри йўлдан, маънан етук комил инсон бўлиб етишиши учун ҳормай толмай ҳаракат қилиб келмоқда.
Мустаққиллик  шарофати билан 24 йил давомида билим юрти китоблар фонди бир неча бараварга ошди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси нашриёти томонидан ўқув масканига давр талабига мос, дунё миқёсида барча диний билим юртларида ўқиб ўрганиб келинаётган адабиётлар билан таъминлаб келиняпти. 
Билим юрти кутубхонаси ўзининг бутун фаолият йиллари давомида мударрислар, ишчи ходимлар ва талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й, 25-26-сон, 228-модда) Қарорига мувофиқ, ҳозирги кунда билим юрти АРМи ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб ташкил қилинган. 
Ахборот ресурслари марказида ўқитувчи ва талабалар ўз билимлари савиясини оширишлари, ўзларининг қизиқишлари бўйича бадиий ва илмий оммабоп адабиётларини мутоала қилишлари, даврий нашрлардан керакли маълумотларни қулай топиб олишлари учун барча шароитларга эга қироат хонаси мавжуд. Билим юрти АРМида иккита компьютер, тайёр ҳолатда бир дона принтер мосламаси мавжуд бўлиб, 
1-хонада 14 та китоб жовони, 
2-хонада 12 та китоб жовони жойлаштирилган. 
Билим юрти кутубхонасида АРМ фондини ташкил этган 9655 дона китоблар мавжуд. 
Кутубхона китобхонлари учун 35 дона махсус фанлар бўйича ЎМИ томонидан тайёрланган “Электрон китоблар” йиғма стендда жойлаштирилган. “Кинофильмлар”  жовонида 25 номдаги диний маърифий ва бадиий мавзудаги дисклар бор. 
Умумий адабиётлар сони: 9655, умумтаълим фанлари 1165, ихтисослик фанлари 3064, Президент асарлари 157, ижтимоий-иқтисодий дабиётлар 1574, бадиий адабиётлар 455, электрон китоблар 55 нусха (344 номдаги), диний маърифий ва тарбиявий мавзудаги фильмлар 25 тани ташкил қилади
 “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти АРМ ходимлари томонидан замонавий талабларга мос “ИРБИС” электрон китобларни картотекалаштириш тизимини ўрнатди ва ушбу тизим ёрдамида китоб ва АРМ абонентларини рўйхатга олишни бошлади.
Бугунги кунда давр талабидан келиб чиқиб билим юртимиз талабаларини юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбияланган мутахассислар етиштириш ҳамда юртимиз ёшларини ақидапарастлик ва экстремизм хатаридан ҳимоя қилиш диний таълим соҳасида хизмат қилаётган ходимлар олдидаги улкан вазифадир. 
ХХI аср жаҳон миқёсида “Техника асри” дея аталди. Албатта бу бежиз эмас. Илгари инсон узоқ вақтда бажарадиган ишни ҳозирда техник воситалар бир зумда қойилмақом даражада адо этмоқда. Хусусан, ёш илм аҳлининг техник ва компьютер саводхонлигини ошириш борасида таълим вазирлиги томонидан бир қанча дастурлар ишлаб чиқилди. Шу муносабат билан “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ҳам янги техник жиҳозлар билан таъминланди. Талабаларнинг яшаш тарзини  яхшилаш ва уларнинг илмий савияларини кўтаришга катта эътибор берилди. Диний таълим муассасалари ўртасида олиб бориладиган талабаларнинг Ягона фан олимпиада, спорт мусобақалари, “Қорилар мусобақаси”, “Биз ёт ғояларга қаршимиз” кўрик –танловларда талабаларимиз қатнашиб юқори ўринларни эгаллаб келишмоқда. Шу билан биргаликда ўқитувчи, мударрис ва мударрисаларимиз ҳам  “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши кутубхоначиси”, “Йилнинг энг яхши услубчиси” ва бошқа кўрик-танловларда фаол қатнашиб, юқори ўрин соҳибалари бўлмоқда. Мустақиллигимизнинг 2000 йилларида билим юрти давлат назоратида бўлиб ўз устави ва ҳужжатларига эга бўлди. Билим юртида махсус фанлар билан бир қаторда умумтаълим фанлари ҳам ўтилди. Махсус фанлардан намунавий дастурлар ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқлаб юборилди. Умумтаълим фанлари академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар учун Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган ва амалиётга жорий этишга рухсат берилган намунавий дастурлар асосида дарслар ўтилди.
Кимё ва биология фани ўқитувчиси Бух ОО ва ЕСТИ умумий кимё кафедраси доценти Мавжуда Гуламова дарсларини охирги парага қўйдириб, маърузаларни билим юртида лаборатория дарсларини эса, институт лаборатория хоналарига ўтган. Биология фанидан айрим лаборатория машғулотларини, экскурсия соатларини фермер хўжаликларда ва Бухоро давлат унверситети ботаника боғи, биология музейларига талабаларни олиб бориб ўтган.
2015-2016 ўқув йиллида ЎМИнинг буйруғи билан билим юртида кимё ва биология лабораторияси ташкил қилинди.
          Билим юртида лаборатория учун хона ажратилиб жиҳозланди. Лаборатория шкафида тузларнинг 0,5 нормалли, кислота ва ишқорларнинг 2 нормалли эритмалари тайёрлаб қўйилган. Қуруқ реактивлар этикеткали бир хил идишларга сақланган. Лаборатория хонасида битта стол, еттита парта бўлиб, ҳар бир партада талаба тажрибани бажариши учун ўн дона пробиркали биттадан пробирка штативи, биттадан ўн хил эритмаси билан томизгичли штатив қўйилган. 
   Ҳозирги кунда кимё лабораториясида гидролиз жараёни ва ион алмашиниш реакциялари, оксидланиш – қайтарилиш реакциялари, электролиз, кимёвий реакциялар кинетикаси, ацетиленни лабораторияда олиниши, спиртларнинг физикавий ва кимёвий хоссаларини ўрганиш, оқсилларнинг турлари ва хоссалари ўрганиш мавзусидаги лаборатория ишларини бажариш мумкин.
 
      Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов айтганларидек: 
“… Маънавий жиҳатдан юксак ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади”.
Шу сабабли  яқин йиллар ичида билим юртида ҳам бу борада  жуда кўп ишлар амалга оширилди: фан хоналари замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган, компьютерлар билан таъминланган, барча қулайликларга эга бўлган ётоқхона, ҳар томонлама талабларга жавоб бера оладиган ошхона, таҳоратхона ва ювиниш хоналари мавжуд. Шу билан биргаликда  талабаларнинг  маданий хордиқ чиқаришлари учун, касб-ҳунарларни  пухта ўрганишлари учун махсус хоналар ва уларнинг соғлом ва баркамол  бўлишлари учун спорт майдончаси ва спорт жиҳозлари талабалар ихтиёрига топширилди.
Билим юрти талабалари ҳар томонлама етук, салоҳиятли бўлиши учун чет тилларига ҳам эътибор юқори,  ҳар ҳафтанинг уч куни тиллар куни деб, белгиланган. Тил кунларида талабалар турли адабиётлардан фойдаланадилар, барча тадбирларда фаол қатнашишлари бунинг яққол намунасидир.
Билим юртимиз ўзининг бағрикенглиги, ҳамжиҳатлиги билан шуни кўрсатиб турибдики, турли вилоятлардан таълим олиш учун талабалар келган, улар бошқа талабалар билан опа-сингиллардек аҳил-оила бўлиб яшашади, бир-бирларига  ҳар томонлама кўмаклашишади.
 Илм борасида турли мавзуларда баҳс-мунозаралар олиб боришади. Бу билан илмнинг янги чўққиларини эгаллашга муяссар бўлишади. Чунки, илм ўрганиш энг мўътабар ишдир. Илм одамнинг қадрини оширади, илмли кишилар дунёда энг иззатли, ҳурматли бўладилар. Илм дунёда одамлар  учун энг севимли, энг ширин неъматдир. Шундай экан, талабалар дунёда роҳатда яшашни, барча кишилар уларни севишни истайдилар бу учун, бор кучларини ўқишга, илм олишга қаратадилар.
Бу билим масканида ёшларни ҳар томонлама етук, маънан баркамол бўлишлари учун маънавий-маърифий ишлар, кенг қамровли мавзулар асосида тадбирлар олиб борилади.
Бундай самарали ишлар ўз навбатида таълим ва ижтимоий соҳанинг  юксалишида етарли самара бермоқда. Умид қиламизки, ёш авлод мана шундай шароитларни шукронасини адо этган ҳолда юртимизга муносиб фарзанд бўлиб етишадилар, диний ва дунёвий соҳаларда жамиятимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Чунки ҳар бир инсон шу неъматлар қадр-қимматини англаши, ва уларнинг қадрига етиши лозимдир. Бу эса Мустақиллигимизнинг ёшларга яратилган шароитларнинг яққол бир намунасидир.
 
             
Сабоҳат Тохирова
Жўйбори Калон мадрасаси
маънавият ва маърифат ишлари 
бўйича мудира муовини  
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram