ҚУРЪОН ШАРОФАТИ
25 январ 2019 й.
407 марта ўқилди.


 ҚУРЪОН ШАРОФАТИ

Муҳтарамазизлар, Алҳамдулиллаҳ биз мусулмон диёрида, мусулмон халқ орасида, мусулмон ҳолда ҳаёт кечирмоқдамиз. Ислом дини бизни юртларимизга кириб келган пайтлардан буён халқимиз ислом миллатининг олдинги сафларида кўзга ташланиб келмоқда. Тўғри йулни, тўғри динни ушлаган халқимиз дунёга деярли барча соҳаларида устозб ўлишди. Диний илмлардан, Қурьон илми, ҳадис илми, тафсир илми, ақида илми, фиқҳ илми, грамматика илми буларни барчасини мустаҳкам илм қилиб ўрганишди, унга амал қилишди ва уни кенг тарқатишди. Илм билан шуғуллана олмаганлари эса уламоларимизни этакларини маҳкам ушлашди. 
Алҳамдулиллаҳ ҳозирги кунларда ҳам юртимизда Президентимиз ташаббуси билан барча соҳаларда янгиланиш, ривожланиш, салоҳиятимизни оширишга эьтибор берилмоқда. Шулар қаторида Ислом динининг асосий қўлланмаси бўлган Қурьони Каримни ўрганиш ва ўргатиш бўйича кўпгина имкониятлар яратилмоқда. Кўплаб Қурьон мактаблари ўз фаолиятини бошлади. Ўзим мактабни битирганимдан кейин ўқишга топшириб беш йил давомида қабул қилинмай олтинчи йили қабул қилиндим. Алҳамдулиллаҳ, ҳозирда Бухоро шаҳар Мир-Араб ўрта махсус ислом билим юртининг 4-курс талабасиман. Мадрасамиз талабалари орасида етакчи талабалар кўп. Курсдошларимиздан ўндан ошиғи Қурьони Каримни тўлиқ ёдлаб чиқишди. Ваҳоланки, мен ҳам ўша қориларимиз ҳам ўқишга қўшимча захира билан кирган эдик. Ўзбекистонлик қориларимиздан бири "Қорилар мусобақаси 2018" танловининг мужаввидлик йуналиши бўйича биринчи ўринни олиб Президент совғасига эришиб, оила аьзолари билан Умра зиёратига бориб келди. Дўстлар бу илмнинг шарофати, энг афзал илм бўлган Қурьон илмининг дунёдаги мукофоти ҳам энг олий, энг яхши мукофот бўлди. Унга ҳавас қилиб кўплаб ёшлар Қурьон ўрганишга муҳаббатлари ортди. Дўстлар, ҳозирги кунда илм ўрганишга имкониятлар етарлидир. Бунга озгина муҳаббат ва ҳаракат керак бўлади. Бир оз қийинчиликларга дуч келинса, сабр қилинади. Шу билан бирга тўғри устоз танлаш лозим. Бизда ҳозир деярли халқимизни ҳаммаси илмли лекин ўрганаётган нарсамизга амал қилишимиз жуда қийин бўлмоқда. Улуғларимиз бита калима ўрганишдими унга энг аввало ўзлари амал қилишган, кейин кенг оммага тарқатишган, бу ишларининг натижаси ҳам ҳавас қилгудек бўлган. Ҳозирда Қурьон тўгараклари очилганидан ҳаммамизни хабаримиз бор. Биз бу ўқишларни кузатишимиз давомида шуни кўрдикки, ўқишга келаётган толиби илмларнинг кўпи катта ёшлилардир. Биз бундан ҳам хурсандмиз, лекин ёшларимиз ҳам бунга эьтибор беришларини ва шижоат кўрсатишларини хоҳлардик.

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 
4- курс талабаси  АҳмаджоновАбдулқодир
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram