МАҲБУБ АМАЛ
09 октябр 2018 й.
553 марта ўқилди.

 
МАҲБУБ АМАЛ
 
Яхшилик қилган киши ҳар бир ишига, қолаверса, ниятига яраша савоб олаверади. Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди. Уни ҳар кун, ҳар дақиқада учратишимиз мумкин. 
Яхшилик – жаннат калити. Жаннат калитини қўлга киритиш учун ғайрат қилиш керак. Бу калитни қўлга киритган киши жаннатга кириши тайин.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир», деган (Оли Имрон сураси, 92-оят).
Аллоҳ таоло бу ояти каримада яхшиликка эришиш учун қилиниши лозим бўлган ишлардан бирини баён қилмоқда.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Талҳа Мадийнада ансорийлар ичида энг бой одам эди. Молу мулкининг ичида «Ҳаа» номли қудуқ энг маҳбуби бўлиб, у масжиднинг тўғрисида эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам онда-сонда у қудуққа бориб, ширин сувидан ичардилар. «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмайсиз», ояти нозил бўлди. Буни эшитган Абу Талҳа: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмайсиз», демоқда, молу мулким ичида мен учун энг маҳбуби «Ҳаа» қудуғидир. Уни Аллоҳнинг йўлида садақа қилдим. Унинг яхшилигидан ва Аллоҳнинг ҳузуридаги савобидан умидворман. Эй Аллоҳнинг Расули, шуни сизга бердим, Аллоҳ кўрсатган жойга ишлатинг», деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши, яхши, бу фойда берувчи мулк бу фойда берувчи мулк. Мен уни қариндошларинг фойдасига ишлатсанг дейман», дедилар.
Абу Талҳа: «Худди шундай қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деди-да, уни қариндошлари ва амакисининг ўғиллари фойдасига тайин қилди» (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?» деб сўраганларида, У зоти бобаракот: «Аслини ушлаб тургин-да, тушган фойдани садақа қилиб тур», деб жавоб берган эканлар (Имом Бухорий ривояти). 
Кўриб ўтганимиздек, саҳобалар яхшиликда пешқадам бўлишган. Кутиб ўтирмасдан зудлик билан уни бажаришга киришган. Биз ҳам шундай бўлсак, жамиятга фойдамиз тегади. Етим-есирларнинг кўнглини олиш, камбағалларга ёрдам бериш, қўни-қўшнилар ҳолидан хабар олиш, қариндош-уруғларга совға-саломлар улашиш бўлса-да, яхшиликка интилайлик. Яхшилигимизга яраша бировлардан рағбат ёки жавоб кутиш шарт эмас. Ҳар бир яхшилигимизга яраша Аллоҳ таоло ўнлаб, юзлаб савобларни ато этади, гуноҳларимизни ўчиради, хатоларимизни ислоҳ этади. Шундай экан, яхшиликни қўлдан бой бермайлик, жаннат калитини қўлдан чиқармайлик.

Жўраев Бобир.
Ромитан туман “Мулло Нарзи” 
жомеъ масжиди имом хатиби.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram