Изн сўраш қандай амал, ёхуд изн сўраш шартми
23 январ 2019 й.
427 марта ўқилди.

                   

Изн сўраш қандай амал, ёхуд изн сўраш шартми


Инсон ўзини энг эркин сезадиган жой унинг уйидир. У ўз уйида бошқанинг назаридан ва қулоғидан хавфсирамай яшамоғи лозим. Акс ҳолда унинг уйидаги роҳати тўлиқ бўлмайди. Икинчи ўзини эркин сезадиган жойи ишлайдиган ташкилоти томонидан ажратиб берилган алоҳида ишлаш хонаси ҳисобланади. Бу икки жойда инсон бировдан хавфсирамай ўз ишини ва  ҳаётини   давом эттиришлиги керак.
  Баъзида гувоҳи бўламизки хонадонларда, ташкилотларда, шифохоналарда баъзи инсонлар изн сўрамай туриб, кириб кетадилар. Бу ишда ўзимиз фикр беришликдан олдин Аллоҳ ва расули қайси йўлни биз учун кўрсатган ўшани ўрганайлик.
“Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз.
       Бас агар у (уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча уларга кирманг. Агар сизга қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир”  (Нур, 27-28)
    Ушбу оятга амал қилинса, бировнинг хонадонига изн сўраб, салом бериб кирилсагина, турли ноқулай ҳолатларнинг олди олинади. Изн сўрамай кирган одам уй эгасини ёки ташкилотда ўтирган одамни ноқулай ҳолда турганларни кўриб қолса, гуноҳ бўлади. Икки томон ҳам хижолатга тушади. Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в. айтадиларки “Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар”
Ушбу ҳадисда Исломда шахснинг дахлсизлиги ниҳоятда юқори даражада ҳимоя қилиниши кўриниб турибди. Бировнинг ҳузурига киришга изн сўрашнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор. Авалло, изн сўраётган одам ҳовлига, уй ичига назар солмасдан, бошқа томонга қараб туриб изн сўраши керак. Яъни, бировнинг уйига назар тушмаслиги учун изн сўраш жорий қилинган, ичкарига қараб туриб изн сўрашнинг нима кераги бор.
    Шунинг учун ҳам изн сўрамоқчи бўлган кишилар эшикка юзма-юз ҳолатда эмас, балки ўнг ёки чап тарафлари билан турмоқлари лозим. Изн сўровчини яна одобларидан бири, қўполлик қилмаслиги, одоб билан уч мартагача изн сўраши, жавоб бўлмаса, қайтиб кетмоғлиги лозим.
    Шу билан бирга, қайтувчи кўнглига олмаслиги, хафа бўлмаслиги, уй эгалари мени ҳурматсиз қилди, деган хаёлга бормаслиги керак. Чунки, ҳар бир одам хоҳлаганини уйига киритиш ёки киритмаслик ҳаққига эга.                                                                                                                                                         Саҳобаи киромлар шундай айтадилар: “Агар сизга, қайтинг дейилса бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир” оятига амал қилиш учун жуда кўп уриндик, бировнинг уйига чақириб борганимизда қайтинг, деган жавоб бўлсаю ортимизга дарҳол қайтиб, ояти каримага амал қилиш шарафига муяссар бўлсак, дердик аммо иложи топилмади. Қаерга борсак киринг деган жавоб олдик, деганлар.
Дарҳақиқат, бу саҳобалардаги фазилат, ўзбек миллатининг қон-қонига сингиб кетган фазилатларидан ҳисобланади, кимники хонадонига борсак эшик олдидан қайтармасдан, ҳеч бўлмаса бир пиёла чой билан меҳмон қилишади. Шундай экан бировни эшигини олдига борганда одоб сақлаб, Аллоҳ ва расулини айтганига итоат қилсак, иншаоллоҳ дунё ва охиратда саодатли бандалардан бўламиз.       


Бухоро шаҳар Хужа Таббанд жомеъ масжиди
имом хатиби  Ашуров Азизбек
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram