Зиёрат ва саёҳат одоблари.
25 январ 2019 й.
383 марта ўқилди.

 
Зиёрат ва саёҳат одоблари.
 
“Зиёрат” арабча сўз бўлиб, бирор ерга ёки шахс ҳузурига бориш маъносини билдиради. Одамларни бир–бирига яқинлаштирадиган ва улар ўртасидаги муносабатнинг янада мустаҳкамлашга сабаб бўладиган омиллардан бири ўзаро зиёратдир. Кишилар муборак ҳайит ва бошқа турли байрамлар муносабати билан бир–бирларини зиёрат қилади. Сафарга кетишдан олдин кузатгани, сафардан қайтгач, ҳолидан хабар олгани, фарзандли бўлса, муборакбод этгани ёр–биродарлар зиёратга келади. Бундай чиройли  урф – одатлар халқимизда жуда кўп. Улар юртимизда яшовчи бошқа миллатга мансуб кишилар ҳаётига ҳам сингиб кетган. Зиёратлар қанча холис ва самимий бўлса, шунча савоби кўп ва хайрлидир. Пайғамбаримиз (с.а.в) бундай деганлар: “Бир киши бошқа қишлоқда яшовчи дўстини зиёрат қилиш учун йўлга чиқди. Аллоҳ таолло унинг йўлига бир фариштани юборди.
     Фаришта ундан: 
- Қаерга кетаяпсан?- деб сўради.
- Бу қишлоқдаги биродаримни зиёрат,- деб жавоб берди киши.
- Унинг олдига бирор нарса умидида кетаяпсанми?- деб сўради.
- Уни Аллоҳ таолло учун яхши кўраман, шу холос, - деди.
Фаришта унга:
- Мен Аллоҳ таоллонинг фариштасиман. Сен уни яхши кўрганингдек  Аллоҳ таолло ҳам сени яхши кўради,-деди”
Зиёрат ва саёҳатларнинг турлари ҳамда одоблари жуда турлидир. Уларни билиш ва риоя қилиш ҳар биркишининг хайрли ишларига дастури амал бўлади.   


Бухоро шаҳар “Халифа Худойдод”
 масжиди имом хатиби  Одилжон Саъдиллаев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram