Чин мусулмон қандай бўлиши керак.
30 январ 2019 й.
398 марта ўқилди.

 

Чин мусулмон қандай бўлиши керак.    

     Бисмиллахир рохманир рохийм      
Бизларни  Исломга хидоят килган Аллоҳга хамду санолар, Исломни гўзал суратда татбиқ килган ва иймонни амалий хаётда мукаммал суратда рўёбга чиқарган Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.
Хозирги замонда Ислом аҳлидан ҳисобланган бўлсалар-да, Исломнинг буйруқларига итоат қилмаган, Ислом таълимотларига риоя этмаган, Ислом ҳалол килган нарсаларни ҳаром, ҳаром килган нарсаларни халол деб хисоблаган ва Ислом чизган чегаралар доирасида юрмаган кимсалар, «мусулмон» номи билан исмландилар. Балки, ўз аҳлига яҳудий ва масихийлардан кўра хатарлироқ бўлган кимсалар, «мусулмон» номи билан атала бошладилар. Зеро, Исломни даъво килган хар бир киши ҳам, мусулмон бўлавермайди. «Мусулмон» деб аталган киши эса,қилаётган амаллари унинг мусулмонлигини очиқ тасдиқламагунича, содиқ мусулмон бўла олмайди. Ислом - фақатгина умид, ёки иддао, ёки тил билан талаффуз қилинган қуруқ сўзгина эмас. Аллох таъоло деди: «Одамлар орасида шундай кимсалар хам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик», дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари холда фақат ўзларинигина алдайдилар» (Бакара: 8, 9).
Бизларнинг кўпимиз Ислом ва иймонни даъво киламиз. Бироқ, агар бу даъвога амал хамоханг бўлмаган бўлса, даъвомиз пуч даъводан бошқа нарса эмасдир.
Хужжат келтирмасалар даъволарига
Даъвогарлар даъвоси қуруқ сўзлардир...
Биз бугун қанча-қанча мусулмонларнинг «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини такрор-такрор айтаётганларини эшитиб, кўрмокдамиз. Келинг, уларнинг нафс амморалари, оиласи, хонадони ва уни қамраб олган гуноҳ ишлар ва бузуқлик хамда бузуқликка олиб борадиган воситларига бир қаранг! Келинг, унинг сўзлари, амаллари, орзулари ва фикрларига қаранг! Кўпинча, унинг бу нарсалари ичидан «Ла илаха иллаллох» га зид бўлган ишларни топасиз. Лекин, бу одамлар «Ла илаха иллаллох» калимасини тил билан талаффуз қилинадиган қуруқ сўз, деб ўйлайдилар. 
Ислом - хашаматли бинога ўхшаб, унинг хам пойдевори ва устунлари бордир. Ислом устунлари асосланадиган пойдеворлар, катталару кичиклар билгани каби, бештадир. Хуллас, Исломнинг хақиқати Аллох таъолони улухият (маъбудлик), рубубият (ғамхўрлик) ва исму сифатларида Аллох учун лойиқ бўлган барча маъноларида бир деб билиш, демакдир. Бундан ташқари, Ислом – хаётимизнинг барча жабхаларида Аллох таъолога таслим бўлиб, бўйинсунишдир. Шунингдек, Ислом – Аллоҳ учун бўйсуниш, Аллохга таваккул қилиш, Аллохнинг қазо ва қадарига рози бўлиш, Аллохга фаровонлик ва қийинчиликларда илтижо қилишдир.
Чин мусулмонни намозларни жамоат билан шартлари, арконлари, вожиблари ва суннатлари билан хушуъ-хокисорлик, хузуъ-итоаткорлик, малолсиз, хаёлини жамлаб, танбалликсиз адо этаётганини кўрасиз. Сиз уни бойлигининг закотини самимийлик ва чин юракдан бераётгани, рамазон ойида ихтиёрий ва рағбат-розилик билан тиришиб рўза тутаётгани, ҳалол моли ва итоат рухи билан хаж килаётганини кўрасиз. У доимо Аллох таъоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга каттаю-кичик нарсаларда розилик билан хеч иккиланмай бўйсунади.
Сиз чин мусулмонни суннат амалларига, фарз амалларга харис бўлганидек, харис бўлганини кўрасиз. Чунки суннат амалларини қилишда сустлик қилиш, фарз амалларини қилишда танбалликка олиб боради. Чин мусулмон, катта гуноҳлардан кочганидек, кичик гуноҳлардан хам қочади. Чунки ҳаром ишлардаги эътиборсизлик ва кичик гуноҳларни килиш, катта гуноҳларни қилишга олиб боради. Аллоҳим каттаю-кичик гуноҳларни қилишликдан ўзинг сақлагин.

Болтаев Дилшод
Пешку туман "Бобо Араб"
жомеъ масжиди имом хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram