Жоҳиллардан юз ўгиринг
27 ноябр 2018 й.
521 марта ўқилди.

 

Жоҳиллардан юз ўгиринг

     Жоҳиллик нодонлик, илмсизликдир. Динимиз илмсизликдан юз ўгиришга, илм, уламоларга эргашишга даъват этади. Қолаверса, жоҳиллардан узоқ бўлиш кишини ёмонликлардан сақлайди, унинг ахлоқини гўзал қилади.

     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилиши киши Исломининг ҳуснидандир”, дедилар.

    Мусулмон киши жоҳилларга эътибор бермайди, уларнинг гап-сўзларидан таъсирланмайди, балки ёмонликка қарши яхшилик билан жавоб қайтаради. Албатта, бундай фазилатга фақатгина сабр-тоқатли, икки дунёда ҳам улуғ насибага эга бўладиган Аллоҳ таолонинг энг суюкли бандалари мушарраф бўлади.

    Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Раҳмоннинг суюкли бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар бемаъни сўз қотганда “Саломатлик бўлсин”, деб жавоб қиладиган кишилардир". (Фурқон сураси, 64-оят)

     Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оят ҳақида: “Бундай зотлар ҳалим, беозор бўлиб, агар уларга жаҳл билан ғазаб қилинса, улар асло жоҳиллик қилмайдилар, ҳалимлик билан жавоб қайтарадилар”, деганлар.

     Аллоҳ таоло барчамизни ушбу гўзал хулқлар билан хулқланиб, Ўзининг розилигини топишимизга тавфиқ ато этсин.

  

Каримов Олимжон

Пешку туман "Хўжа Пешку"

жомеъ масжиди имом хатиби. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram