Ўзга юртни қилмагин орзу ҳамма жойда бордур тошу тарозу
18 декабр 2018 й.
546 марта ўқилди.

 
Ўзга юртни қилмагин  орзу ҳамма жойда бордур  тошу тарозу.


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.
Аллоҳ таоллоҳга беадад ҳамду санолар икки олам сарвари росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) га дуруду саловотлар бўлсин.

       Азиз юртдошлар Аллоҳ таолло биз бандалар учун берган умр ва берган ризқу-рўзига энг аввало шукроналик қилайлик. Биз ота-оналар учун  энг катта неъмат  бу биз учун бола-чақаларимиз эмасми, уларнинг тарбияси, илм ва фан ўргатиши ота-онанинг вазифаси эмасми, хар бир ота-она фарзандининг эрта нима бўлишини билиши лозим. Бас, хеч кимга сир эмаски, хозирги кунда юртдошларимиз чет элга бориб, пул топаман деб, ўз жонини хатарга қўйиб, ўз соғлиғини йўқотиб бошқа оқикмларга кириб колишига сабаб бўлаяпти. Бунинг сабаби нимага деб сўраганда, шундай хулоса қилиб айтиш мумкин: энг аввало  ота-онанинг тарбия бермагани, иккинчи илм ва хунари йўқлиги учун, учинчи ношукрлик, Аллоҳ берган ризқ-рузига қаноат қилмаслик ва ҳо-ю ҳавасга берилишдир.
Азизлар келинг, ўша эркакми ёки аёл ўша орзу-ҳавасга етиб пул топдим деб ўйласа энг катта хато қилган бўлади, аммо у соғлиғини йўқотади, аслида инсон учун энг олий неъмат бу соғлик эмасми? Соғлиғини йўқотиб, чет элга ота-она, бола-чақасидан ва оиласи мехрига зор бўлиб, беном-у нишон йўқолиб кетганлар сони қанча. 
Азиз ота-оналар биз авваламбор фарзандларимизни илм ва ҳунар ўрганишга даъват қилайлик. Уларни сабру-қаноатга, иймонли ва инсофли бўлишга чақирайлик. Аллоҳ таолло Куръонга  мархамат қилади. (биз инсонни ота-онасига яхшилик килишга буюрдик (15-оят Аҳқоф сураси)) Али (а.с) Расулоллоҳ (с.а.в.) дан ривоят қиладилар: Расулоллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилиб: “Ҳар қачон ота-она фарзандини чақирган вақтда фарзанд ҳамма ишини дарҳол ташлаб, уларнинг олдига бориб, айтганларини жону – дилидан адо этсин. Агар бепарволик билан уларнинг буюрганини қилмаса,  мен ундай умматдан безорман” - дедилар.
Азизлар, муҳтарам Президентиимз ўзларининг маърузаларида шундай деган эдилар: “Бизнинг бепарволигимиз, лоқайдлигимз  фақат фожиа келтиради. Виждони, иймони бор ҳеч бир одам буни истамайдими”. Йўқ, албатта бола ота-она қўлида бир омонатдир дейди буюк алломаларимиз. Болаларимиз ва  уларнинг тақдири, келажаги ҳақиқатдан ҳам жуда омонат эканлигини бугунги  ҳаёт ҳар томонлама исботламоқда. Бас азизлар, келинг бу фоний дунёга фарзандларимизнинг одоб-аҳлоқига эътиборли бўлайлик. 
 
Кимнинг бор бўлса ота-онаси,
Ғаниматдир унга ота-она ризоси.
Худонинг қошида қабули аниқдир
Ота ва онанинг болага ризоси.
Ота-она кўнглини агар ким оғритса,
Қиёматда бўлғай жаҳаннам унинг жазоси.


Бухоро шаҳар “Хожи Мирали”
жомеъ масжиди имом ноиби
Рустам Рахимов Карим ўғли

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram