Бировнинг ҳаққини ейиш-гуноҳ.
20 декабр 2018 й.
208 марта ўқилди.

 
Бировнинг ҳаққини ейиш-гуноҳ.

Аллоҳ таоло инсонни мавжудотларнинг энг шарафлиси қилиб яратган. Инсон бир ўзи ёлғиз,бошқа кишилар билан алоқа қилмай яшай олмайди. Ўша алоқа асносида бошқаларнинг ҳуқуқига тажовуз қилмаслик ва қайси йўл билан бўлмасин зулм қилмасликка шариатимиз даъват қилади.Пайғамбаримиз(с.а.в.) видолашув ҳажида кўп нарсаларни васият қилдилар.
Шулар қаторида бошқа кишиларнинг молини зулм билан ейиш ҳаромлигини уқтирдилар.
Яъни: Расулуллоҳ(с.а.в.) айтдилар: «Огоҳ бўлинглар! Албатта, Аллоҳ таоло сизларга қонларингиз ва молларингизни бир-бирингизга ҳаром қилди»
Бу оят ва ҳадислардан маълум бўладики, инсонларнинг қонини тўкиш қанчалик ёмон амал бўлса, уларнинг молларини ноҳақдан ейиш ҳам шунчалик манфур амалдир.
Яъни: «Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ йўллар билан емангизлар!»(Нисо,29).
Инсонлар ўртасида бир-бирларининг ҳаққига тажовуз қилиш, ҳозирги кунда савдо-сотиқларда жуда кўпайган. Савдода ёлғон гапириш ва ўлчовда хиёнат энг ёмон амаллардан биридир. Ислом дини эса доимо адолатга буюради. Яъни:«Осмонни баланд қилиб қўйди ва тарозини жорий қилди.Токи, тарозида ҳаддан ошмангизлар. (Эй инсонлар, муомалада) вазнда адолат ўрнатинглар ва тарозидан уриб қолманглар!»(Ар-Раҳмон 7-9).
Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) ривоят қиладилар, Расулуллоҳ(с.а.в.) ўлчов ва тарози ишлатадиган кишиларга айтдиларки: "Сизлар ўзларингиздан илгари ўтган қавмларнинг ҳалокатига сабаб бўлган икки ишни ўз устингизга олдингизлар". Бу ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в.) бизни огоҳлантирмоқдаларки, илгари ўтган қавмларнинг бошига келган офатлар уларнинг ўзаро олди-бердиларида қилган хиёнатлари сабабли келган. Чунки кишилар савдода тўғри турсалар баракот ёғилади, акс ҳолда жамият таназзулга юз тутиши мумкин.  Ўзининг ҳаётида ва касбида ўлчов билан иш юритадиганлар доимо бу ҳадисни унутмасликлари керак.
Абу Саид Худрий  (р.а.)ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: "Ростгўй ва ишончли савдогар жаннатда пайғамбарлар,сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади", дедилар. Ҳаким ибн Ҳизом(р.а.) ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (с.а.в)айтадилар: Яъни: "Икки киши ўртасидаги савдо-сотиқ ҳар иккала томон учун ҳам,то улар бир-бирлари билан келишиб олгунча ихтиёрийдир. Агар улар бир-бирларига рост гапириб, молнинг айбини яширмасалар,бундай савдода уларга барака бўлади. Агар молнинг айбини яширсалар ва бир-бирларини алдасалар, савдоларида барака бўлмайди". Аллоҳ таоло барчамизни тақводор ва бошқаларнинг ҳақларига риоя этувчи бандаларидан қилсин.


Пешкў туман «Бобо Араб» жомеъ

масжиди имом хатиби Болтаев Дилшод 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:56
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram