Мавлудни ўтказиш ҳукми
15 май 2018 й.
213 марта ўқилди.

Мавлудни ўтказиш ҳукми

 

    Ислом оламида қадимдан аҳли сунна ва жамоа ақидавий мазҳаби ва тўрт фиқҳий мазҳабларга эргашувчи мусулмонлар, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топган робиул аввал ойида “мавлуд” маросимини ўтказишни одат қилганлар. Бизнинг диёрларимизда бу ойни “ Мавлуд ойи” ( туғилиш ойи) деб ҳам номлашади. Дунёдаги бошқа миллат ва элатлар, турли дийнлар вакиллари ўз улуғларининг туғилган кунларини алоҳида эътибор билан нишонлайдилар. Ҳатто у кунларни ўз тарихларини бошланғич санаси қилиб олганлар. Афсусналарли жойи шуки биз мусулмонларни залолат ботқоғидан ҳидоят нури томон чорлаган, инсониятни икки дунё саодатига эришишларига сабабчи бўлган халаскорнинг туғилган кунлари яқинлашиши билан “ Мавлуд маросими” ҳақида қуйидагича ихтилофлар қулоққа чалинади: “ Бу каби исломнинг аввалги даврида бўлмаган нарсанинг барчаси бидъат, ҳар бир бидъат залолат ва ҳар бир залолат-дўзахдир, куфрдир”.

 

     Мавлуд маросимини ўтказишни инкор қиладиган баъзи мухолифларнинг юқоридаги сўзларига жавоб бериш учун аввало бидъат нима эканлигини катта уламоларимизнинг таърифлари асосида  ўрганиб чиқишимиз лозим бўлади.

 

    “Бидъат” сўзи луғатда “ бир нарсани янгитдан пайдо қилиш” маъносини билдиради. Шаръий истилоҳи – таърифига, уламолар бир хил фикрга иттифоқ қилмаганлар. Мутахасисларимиз бу фикрларни ҳаммасини жамлаб, икки асосий йўналишга тақсим қиладилар.

 

   Биринчи йўналишдаги уламоларимизга имом Шофеъий, Изз ибн Абдуссалом, Нававий, Абу Шома, моликийлардан Қурофий ва Зарқоний, ханбалийлардан Ибн Жавзий ва ханафийлардан Ибн Обидийнлар кирадилар.

 

    Изз ибн Абдуссаломнинг таърифларида шундай дейилган: “ Бидъат” Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида бўлмаган нрасадир”.

 

   Биринчи йўналишдаги бидъат бир неча турларга бўлинади:

 

1.   Вожиб бидъат. Бунга мисол қилиб наҳв илмини ( араб тили граматикаси) ўрганишни айтиш мумкин. Бу илмни билмасдан Қуръон ва Суннатни билиб бўлмайди. Мусулмонга Қуръон ва Суннатни ўрганиш вожиб, шарт бўлади. Демак, Қуръон ва Суннатни ўрганиш учун наҳв илмини ўрганиш вожиб. Бу илм эса Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида бўлмаган. Али ( р.а) даврларидан наҳв илми ўрганиш бошланган.

 

2.   Ҳаром бидъат. Бунга мисол қилиб исломга қарши ақийда ва фикрларни ўзларига шиор қилиб олган Қадария, Жабария, Муржиъа ва Хавориж мазҳабларини айтиш мумкин. Булар Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида бўлмаган.

 

3.   Мандуб бидъат. Бунга мисол қилиб таълим олинадиган мадрасаларни ёки таровеҳ намози жамоатига ўхшаш амалларни айтиш мумкин. Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида бўлмаган ва кейин фойдали бўлганлиги учун “ мандуб” деб номланган.

 

4.   Макруҳ бидъат. Масжидларни жуда ҳам, ҳаддан зиёда нақши нигор билан безаш каби ишлар.

 

5.   Мубоҳ бидъат. Намоздан кейин қўл бериб кўришиш, емоқ, ичмоқ ва киймоққа лаззат ва чиройни ихтиёр қилишлик кабилар.

 

Бу биринчи йўналишдаги уламолар бидъатларни тақсим қилишларида ўзларининг далиллари мавжуд.

 

   Далилларидан бири: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ алайҳиссалом: “ Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, улранинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда, ёзилиб туради. Ким исломда бир ёлғон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилмаган ҳолда, ёзилиб туради”,- дедилар. ( Аҳмад, Муслим, Термизий, Насаий ва ибни Можа ривоят қилишган.)

 

   Кўпчилик бу таърифга оид бидъатни майдалаб ўтирмай иккига тақсим қилиб қўядилар.

 

  Биринчиси: бидъати ҳасана – яхши бидъат.

 

  Иккинчиси: бидъати саййиъа – ёмон бидъат, дейдилар.

 

Иккинчи йўналишдаги уламолар имом Молик, Шотибий, шофеъийлардан Байҳақий, Ибн Ҳажар Асқалоний, ханбалийлрадан Ибн Ражаб ибн Таймия, ханафийлардан эса имом Шамунний ва Айнийлардир.

 

   Шулардан имом Шотибий бидъатга икки хил таъриф берганлар.

 

1.   Бидъат дийнда янги ихтиро қилинган йўл бўлиб, у билан шариатга ўхшатиш киритилади. Унга юриш билан Аллоҳга ибодат қилишда муболаға қасд қилинади.

 

2.   Бидъат дийнда янги ихтиро қилинган йўл бўлиб, у билан шариатга ўхшатиш киритилади. Унга юришдан шариат йўлига юриш қасд қилинади.

 

   Демак, бу таърифдан келиб чиқсак, мусулмонлар ичида янги пайдо бўлган нарса бидъат бўлиши учун дийннинг асосига – жавҳарига оид бўлиши шарт экан. Ва у амалга худди шариатнинг асосий ибодатлари мақоми берилиши керак экан. Мавлуд маросимини ҳеч ким “ дийннинг аслига – жавҳарига оид нарса” демаган ва демайди ҳам. Уламоларнинг бидъат ҳақидаги бу фикрларидан хулоса оладиган бўлсак, мавлуд умуман бидъат бўлмайди.

 

     Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  “ Расулуллоҳ алайҳиссалом: Албатта энг содиқ калом Аллоҳнинг китобидир, энг яхши ҳидоят Муҳаммаднинг ҳидоятидир. Ишларнинг энг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир янги чиққан иш бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир. Барча залолат дўзахдир, - дедилар”. ( Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган).

 

   Бинобарин, мусулмонлар ҳаётида янги пайдо бўлган ва дийнннинг жавҳарига дахлдор бўлмаган нарсалар бидъат бўлмайди. Агар ҳар бир янги пайдо бўлган нарса бидъат, ҳар бир бидъат залолат, ҳар бир залолат дўзах бўлганда аҳволларимиз не кечар эди.  Юқорида айтиб ўтилганидек, Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳаётлик даврларида Қуръони карим китоб шаклида келтирилмаган,  мадрасалар қурилмаган, турли илмлар ва китоблар ёзилмаган эди. Буларнинг барчаси кейин пайдо бўлди ва барча мусулмонлар, жумладан бидъатни тор маънода таърифлаган уламолар ҳам бу ишларни катта хурсандчилик билан кутиб олишган.

 

    Иккинчи йўналишдаги уламоларнинг таърифига биноан мавлуд бидъат бўлмаса, унда нима бўлади, деган савол туғилиши табиийдир.

 

    Улуғ мужтаҳид уламоларимиз бу каби масалаларда ҳукм чиқаришда Қуръон ва  суннатни асос қилиб шариат қоидаларини маҳкам тутган ҳолда, ҳар замон ва маконга салоҳияти бор Ислом дийнининг ғоялари, мақсадлари, инсонларнинг имконлари ва эҳтиёжларини ҳам ҳисобга олиб иш юритганлар. Ва ўз ижтиҳодлари учун қуйидаги манбаларни асос қилиб олганлар ва ижтиҳод қилиш қоидаларини ишлаб чиққанлар:

 

1.   Қуръон.

 

2.   Суннат.

 

3.   Ижмоъ.

 

4.   Қиёс.

 

5.   Истеҳсон.

 

6.   Шаръу ман қоблана.

 

7.   Масолиҳул мурсала.

 

8.   Урф.

 

9.   Мазҳабус - саҳобий.

 

10.      Истисҳоб.

 

       Кейинги саккизтаси аввалги иккитасига – Қуръон ва Суннатдаги таълимотга асосланади. Уламоларимиз: мавлуд “ масолиҳул мурсала” ( маъноси: эркин қўйилган манфаатлар ) асосида амал қилиб келинаётган нарсадир дейдилар. Бундан ташқари “Масолиҳул мурсала” асосида қабул қилинган энг машҳур амаллардан Қуръони каримни жамлаб китоб ҳолига келтириш, девонлар ташкил қилиш, Жума намозида айтиладиган биринчи азон, ҳибсхоналар ташкил қилинганлигини айтиш мумкин.

 

   Уламоларимизнинг мавлуд ҳақида фикр ва мулоҳазалари билан танишиб чиқадиган бўлсак янада тушунарли ва аниқ жавобга эга бўламиз.

 

   Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш, итоат этиш, муҳаббат қилиш ва у зотдан ўрнак олиш вожиб бўлганидан, у зотнинг ҳаётлари, сифатлари ва суннатларини ўрганиш ҳам вожиб бўлади. Муҳаммад алайҳиссаломни ҳаётлари, сийратлари ва суннатларини ўрганмай туриб, у зотга иймон келтириш, итоат этиш, муҳаббат қилиш ва у зотдан ўрнак олиш имкони йўқ. Бу ўринда “ Вожиб амални бажариш учун унга олиб борадиган нарса ҳам вожибдур” деган қоида кучга киради.

 

    Расулуллоҳ алайҳиссалом тирикликларида саҳобалар розияллоҳу анҳум у зотнинг ҳаётларини нозик, дақиқ жойларигача ўргандилар ва эргашдилар. У зот Рафийқул Аълога интиқол қилганларидан кейин ҳам мусулмонлар у зотга тегишли бўлган ҳар бир нарсани кўз қорачиғидек асрадилар, амал қилиб ўрнак олдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳаётлари, одобу-ахлоқлари ҳақида сийрат уламоларининг аввалгиларидан Ваҳб ибн Мунаббаҳ, Урва ибн Зубайр каби имомлар китоблар ёздилар. Вақт ўтиши билан мусулмонлар сафи кенгайиб борди. Турли халқ,  миллат ва элат вакиллари мусулмон бўла бошлади. Ҳамма ҳам бу сийрат китобларини ўқишга имконияти ва салоҳияти етишмай қийналиб қолишди. Уламолар бу ҳолатни муолажа қилишга уруниб мухтасар сийрат китобларини ёздилар. Яна вақт ўтиши билан бу китобларни ҳам ўрганиш ва вақт ажратиш қийинлашиб қолди. Олимлар Расулуллоҳ алайҳиссаломни ҳақларида асосий ва муҳим ўринларини қисқа ва осон ўзлаштириладиган услубни излаб топиш ташвишини қилдилар ва топдилар. Набий алайҳиссаломни ҳаётлари ва сифатлари ҳақида шеърий услубда қисқа ва жамловчи асарлар таёрлаб, халқ оммасига етказишни ва бунинг учун Расулуллоҳ алайҳиссалом таваллуд топган ойларини ихтиёр қилдилар. Бу иш биринчи бўлиб Ироқда бошланди. Тезда бошқа ўлкаларга ҳам тарқалди. Бу “ Мавлудун-набий” ёки “ Мавлуд” деб номланди.

 

     Бундан мақсад Аллоҳ таоло каломида:

 

 لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا

 

     “Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор», ( Аҳзоб сураси 121-оят)

 

                                                                                                     وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ  

 

   “ Албатта сен буюк хулқдасан”( Қалам сураси 4-оят)

 

                                                             وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ                                    

 

 (Эй, Муҳaммaд,) биз сизни (бутун) oлaмлaргa aйни рaҳмaт қилиб юбoргaнмиз. (Анбиё: 107) - деб васф қилган ва онамиз Оиша разияллоҳу анҳо: “ У кишининг хулқлари қуръон эди ”- деб таъриф берган  Расулуллоҳ алайҳиссаломни, бутун инсониятга жумладан, мусулмонларга ўрнак бўла оладиган зотни   ибратли ҳаётларини ўргатиш эди.

 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَلَدِهِ وَوَالِدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ.  رواه مسلم

 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сизлардан бирингиз токи мен унга боласидан, ота-онасидан ва барча инсонлардан севикли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди".(Муслим ривояти)

 

      Мавлуддан мақсад мусулмонларни комил мўмин мақомига кўтариш ва  Расулуллоҳ алайҳиссалом талаб қилган муҳаббатни умматга ҳосил қилиш эди.

 

Аллоҳ таоло каломида айтганидек:

 

 لَقَدْ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مِنْ أَنْفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُمْ بِالْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ

 

“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодат чекишингизга ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди”- деб.

 

    Мавлуддан мақсад умматларини ғамида яшаб, уларга меҳрибон ва муҳаббатли бўлган пайғамбарларини яқиндан билдириш, умматни  залолатдан ҳидоятга олиб чиққан пайғамбари билан таништириш эди. Ҳаммамизга маълумки ҳеч бир киши ўзи билмаган, танимаган инсонни яхши кўра олмайди. Инсон таниган ва унга зарур вақтда жуда кўп яхшилик қилган  одамигагина муҳаббатли бўлаолади. Ҳамма бировга бўлган муҳаббатини ўзига хос тарзда турлича амалга оширади. Мусулмонлар ҳам ўзининг расулига, маҳбубига бўлган муҳаббатни мавлуд маросими орқали изҳор қилади ва қилмоқда.

 

   قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ

 

Сен: “Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади” , деб айт.(Оли Имрон.31)

 

Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ мазкур оятнинг тафсирида қуйидагиларни айтадилар: “Бирор киши Аллоҳ таолога муҳаббатни даъво қилсаю, Муҳаммадий йўлда бўлмаса, у токи Муҳаммадий шариатга ва барча сўз-у амалларида Набавий динга эргашмагунича ушбу даъвосида ёлғончидир”-деб. 

 

Демак, ким Аллоҳ таолога муҳаббатни даъво қилса ва Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эришишни хохласа,  Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг келтирган шариат ва ибратли ҳаёт йўлларига эргашиши ва итоат қилиши лозим бўлади. Мавлудда бунга имконият вужудга келади, у зотнинг ҳаётлари, насаблари, ахлоқлари, суннату сифатлари баён қилинади.

 

       Аллоҳ таоло ва фаришталар у зотга саловат йўллади ва мусулмонларга ҳам амр қилди.

 

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُواتَسْلِيمًا

 

Албатта, Аллоҳ ва Унинг  фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг. (Аҳзоб.56)

 

    Мавлудда Расуллуллоҳ алайҳиссаломга саловат ва саломлар айтилинади. Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилинади.

 

     Имом Термизийдан ривоят қилинади:  Набий алайҳиссалом айтадилар: “ Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп саловат айтганлардир”,  деганлар. Мавлудга саловатлар айтилади. Саловат билан расулуллоҳ алайҳиссаломга қиёмат куни яқин бўламиз. Бу кимга ёқмайди ёки қайси мусулмон уммат буни хохламайди.

 

    Аллоҳ таоло айтади: “ Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва Эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар” ( Аҳзоб сураси 41-42-оят).

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Набий алайҳиссалом : “ Қачон жаннат боғлари ёнидан ўтс «орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:56
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 19:50
Хуфтон: 21:10
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram