Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида хатмона.
26 май 2017 й.
746 марта ўқилди.

 Жорий йилнинг 26 май куни Бухоро шаҳар Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида 2016-2017 ўқув йили битирувчиларининг анъанавий хатмона маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Бухоро вилояти вакиллиги, меҳнат фахрийлари, вилоят имом-хатиблари,  билим юртининг собиқ устозлари, шунингдек,  битирувчи талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар. 

 Хатмона Қуръони карим тиловати билан бошланди.  Одатдагидек, устоз Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг дуолари билан давом эттирилди. Устоз  бугунги кундаги тинчлик- хотиржамликнинг қадрига етмоқ, миллат ва ватан равнақи йўлида сидқи-дилдан меҳнат қилмоқ, шу билан ўзи илмидан баҳраманд бўлган мўътабар маскан шаънини оқламоқ битирувчиларнинг бош вазифаси эканлигини таъкидлаб,  дину диёнатимиз, урф-одатларимизни қайтариб берган Истиқлол учун Аллоҳга беҳад-беадад шукроналар қилмоқликка даъват этдилар.  Битирувчиларни табриклаб уларга оқ фотиҳа бердилар. 
Билим юрти мудири Ж. Элов, вилоят бош имом хатиби М. Нуруллаевлар сўзга чиқиб,  билим юртининг бой  тарихи, ўтган йиллар давомида Мир Араб мадрасасида амалга оширилган ибратли ишлар,  билим юрти талабалари эришаётган ютуқлар, талабаларни касбга йўналтириш ҳақида гапириб ўтдилар.
Битирувчи курс талабаси Ж. Мамаюсупов таълим олишлари учун  илм масканида яратиб берилган шароитлар, билим юрти устозлари томонидан таълим билан бир қаторда тарбия масаласига қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида мамнуният билан гапирди. 
Хатмона сўнгида битирувчиларга устозлар томонидан салла ва яктак кийдирилиб, китоблар совға қилинди ва белгиланган  масжидларда иш фаолиятларини бошлашлари учун тилаклар билдирилиб, оқ фотиҳа берилди.
                                                                                          Ўзбекистон мусулмонлари идораси
                                                                                                    Бухоро вилояти вакиллиги
                                                                                                              ахборот хизмати.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:40
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram