МИССИОНЕРЛИК – БАҒРИКЕНГЛИК КУШАНДАСИ
24 июл 2019 й.
160 марта ўқилди.

 

МИССИОНЕРЛИК – БАҒРИКЕНГЛИК  КУШАНДАСИ

        Ўзбекистон – кўпмиллатли мамлакат. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик мамлакат сиёсатининг устувор йўналишидир. Мамлакатимизда турли миллат ва дин вакиллари ягона оила фарзандларидек яшаб, меҳнат қилиб келмоқда. Улар ҳам малактимизнинг барча фуқаролари қатори бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Ўзбекистон қонунларида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари тўлиқ таъминланган. Ҳар бир фуқаро хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Шунинг баробарида миссионерлик фаолияти билан шуғулланиш, яъни бир динни ёмон кўрсатиб, бошқасини яхши деб даъват этиш, уни мажбуран сингдиришгауриниш ҳам қонун асосида таъқиқланган. 
      Аммо, афсуски, халқимизнинг маънавий, маърифий равнақига халақит бераётган, миллий тафаккури, ахлоқ-одобига жиддий хавф солаётган миссионерларнинг тузоғига тушиб, динидан, ўзлигидан ажралган кимсаларнинг юртдошларимиз орасида борлиги аччиқ ҳақиқатдир. Энг ёмони, миссионерликнинг пировард оқибати одамни нафақат ота-боболари эътиқод қилган динидан, балки ўзи туғилиб ўсган юрти ва халқидан тонишга, ватанпарварлик туйғуларидан маҳрум этишга, миллат ва унинг тақдирига лоқайд бўлган шахсга айлантиришга қаратилганида намоён бўлади. 
    Миссионерлик биз учун мутлақо бегона мафкура ва дунёқарашни беғубор ёшларнинг қалби ва онгига сингдиришга қаратилганлиги билан хатарлидир. Миссионерларнинг динидан ёвуз ва бузғунчи мақсадларда фойдаланиши нафақат динлар ўртасида , балки халқлар ўртасида ҳам ихтилоф келтириб чиқаради.
     Хўш, миссионерларнинг домига ким тушади? Ислом дини маърифатидан бехабар, эл-юрт, ота-она, оила олдидаги бурчи ва масъулиятини ўйламайдиган, фақат кунлик ҳаётини ўйлайдиган одамлар бундай фожиали оқибатларга кўнади. Чинакам маънавиятли ва маърифатли одам ўз қадрини билади, миллий, диний қадриятларини, миллий ўзлигини англаб, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳам жамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаш учун фидоийлик билан кураш олиб боради. Юртимиздаги ҳар бир инсон, ҳар қайси ота-она, энг аввало, ҳар қайси ёш йигит ва қизлар буни чуқур англамоқлари лозим.
                                                                   
Бухоро шаҳар “Пири-дастгир”
жомеъ масжиди имом-хатиби
Гулов  Жонмуҳаммад
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram