Мўъмин банда душманларига ҳам зулм қилмаслиги ҳақида
26 октябр 2015 й.
1391 марта ўқилди.

 Мўъмин банда душманларига ҳам зулм қилмаслиги ҳақида

 
Кимки бу дунёда бировларга зулм қилса, Қиёматда Аллоҳ ўз адли билан мазлумнинг ҳаққини олиб  беради.  Зулмнинг  тури  кўп:  бировдан  қарз  олиб,  бермасдан  тониб  кетиш,  ноҳақ  алдов йўллари  билан  бировнинг  мол-мулкини  олиш,  ўғирлик,  йўл  тўсарлик,  босқинчилик,  зўравонлик 
йўллари  зулмдир.  Зўрлик  билан  номусга  тегиш,  ғийбат  қилиш,  чақимчилик  ҳам  зулм.  Зулмкор киши  бу  дунёда  қанчалик  зўравонлик  қилмасин,  барибир  унинг  ҳоли  хароб  бўлади.  Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Иброҳим сурасининг 42-оятида Расулуллоҳга тасалли бериб: 
  «(Эй, Муҳаммад) сиз зинҳор золим кимсаларнинг қилаётган ишларидан Аллоҳни ғофил, деб ўйламанг!  Фақат  Аллоҳ  уларнинг (жазосини)  кўзлар  даҳшатдан  қотиб  қоладиган (қўрқинчли) қиёмат кунига қолдирмоқда, холос», деб марҳамат қилган. 
 Даҳшатли  қиёмат  куни  Аллоҳ  таоло  Ўзи  қози  бўлиб,  адолат  билан  ҳукм  чиқаради.  Шунда зўравон  золимлардан  мазлумларнинг  ҳаққини  олиб  беради.  У  ерда  ҳаққини  берай  деса, берадиган  мол-дунёси  йўқ.  Шу  боис,  бу  дунёда  қилган  савобларини  мазлумларга  беради. Савоблари қолмаганидан кейин эса мазлумларнинг гуноҳини олади. Шундай қилиб, бу дунёдаги зўравон  золим  қилган  савобларидан  маҳрум  бўлиб,  жаннат  ўрнига  дўзахга  равона  этилади. Шунинг учун мўъмин ҳеч кимга зулм қилмаслиги керак. Ҳатто душманлик қилувчи рақибларини ҳам кечириши фазилатдир. Бандачилик билан кимгадир зулм ўтказган бўлса, тезда тавба қилса, Аллоҳ тавбасини қабул этишлиги Моида сурасининг 39-оятида баён қилинган:  «Кимки, (бу) зулмидан кейин тавба қилса ва ўзини тузатса албатта, Аллоҳ унинг тавбасини қабул этади. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва марҳаматлидир». 
 Баъзилар  ҳеч  кимга  ёмонлик  қилмаганман,  мен  покман,  деб  мағрурланиб  юради.  Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса Нажм сурасининг 32-оятида:  «Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни жуда яхши билувчидир»,  деган.  Банда  ўзини  мақташи,  мен  гуноҳсиз,  покман  дейиши  гумроҳликдир. Беайб ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи. Шундай бўлгач, инсон ўзининг банда эканлигига иқрор бўлиб, ўзини хокисор 
тутиб, билиб-билмай қилган хатоларига истиғфор айтиб, Яратганга тавбаю тазаррулар қилиши ва ҳар қандай инсонга яхши муомалада бўлиши лозимдир.  
 
 
Мир Араб мадрасаси талабаси
Вафоев Усмон
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 06:58
Пешин: 13:10
Аср: 16:30
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram