Мўъминлик сифатлари
20 июн 2019 й.
220 марта ўқилди.


Мўъминлик сифатлари

Соф ислом фитрати билан дунё хаётига меҳмон бўлиб келган бани одам, Роббисининг марҳамати ила комил сифатларга эга бўлади. Аллоҳ таоло ва башарият муҳаббат қўядиган, зоҳири ва ботини рози бўлиб қабул қиладиган соф одоб ахлоқ, розилик, авф, омонат, илм, итоат,садақот, шукроналик, мулойим сўз ва бошқа набавий юксак одобларни банда ўзининг амалига киритиб бориши лозим. Чунки, мазкур гўзал ҳолатлар бандаларга Аллоҳ таолонинг марҳаматидир.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳнинг юзта раҳмати бордир. Улардан битта раҳматни жин, инс, ҳайвонот ва ҳашаротлар орасига нозил қилгандир. Бас, ўша туфайли улар бир-бирларига меҳр ва раҳм кўрсатадилар. Ўша билан ваҳший ҳайвон ўз боласига меҳр кўрсатади. Аллоҳ тўқсон тўққизта раҳматини кейинга қўйган. Улар ила қиёмат куни бандаларига раҳмат кўрсатади», дедилар».
Ушбу тўрт ҳадисни икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Юқоридаги ҳадисда дунёю охират саодати  фақатгина мўъмин бандалар учун мукофот ўлароқ тайёрлаб қўйганини билиб оламиз.
Инсондаги нозик ҳақиқатлардан бири шуки, инсон Роббига ибодат қилиш билан бахтиёр бўлади, гуноҳ қилиш билан бебахт бўлади.
Аллоҳ таоло маҳбуб кўрган амаллар билан зийнатланган фазилат соҳибларидан, Ибн  Жавзийнинг  қўлида  йигирма  мингдан  ортиқ  яҳудий  ва  насронийлар  мусулмон  бўлди.  У  зот  сабабли  юз минг  одам  тавба  қилди.  Бу  олим  икки  мингдан  ортиқ китобнинг муаллифи ҳамдир. Шу мақомда бўлишига қарамай, у зот  шогирдларига:  «Жаннатга кирганингизда  ораларингизда мени топа олмасангиз, мени  ҳақимда  сўранглар  ва  «Роббим! Фалон  банданг  Сени  бизга  эслатар  эди,  денглар»,  деб,  сўнг йиғлаб юборди.
Бу олимнинг амалларини оз билиб, бандалар ичида камтаринлик қилиб, Аллоҳ таолонинг рахматини сўраганлар.
Аслида Бандаларга келадиган мусибатлар Аллоҳ таолонинг севганидир.
Аллоҳ таоло Ўзидан юз ўгирганларнинг қалбини ал Қобиз сифати билан қабз қилади, Ўзи томон талпинганларнинг қалбини эса ал Басит сифати билан кенг қилади.
Ҳақиқатан, ким Аллоҳга яқинлашса, қандай шароитда яшамасин, албатта бахтиёр бўлади. Ким Аллоҳдан узоқлашса, қандай шароитда яшамасин, бебахт бўлади. Мўмин киши яхшилик майли билан яшайди. У фаришталарга яқин бўлади, яхшиликка буюради, ҳаммани Роббининг ибодатига чорлайди. Унинг қалби мусаффо бўлади. Модомики, еру осмон бор экан, унга фитна зарар бермайди.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етти нарсани тавсия қилдилар: мискинларни яхши кўриш ва уларга яқин бўлиш; ўзимдан юқорилар эмас, пастдагиларга қараш; менга жафо қилишса ҳам, қариндошлик ришталарини боғлаш; «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ»ни кўп айтиш; аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни айтиш; маломатчининг маломати мени Аллоҳнинг йўлидан тутиб қолмаслиги; одамлардан бирор нарса сўрамаслик».
Аҳмад ва Табаронийлар ривоят қилишган.
 Ушбу ҳадисдаги ажиб сифатларни ҳар бир инсон ўзига сингдириши керак.
Қуръони Карийм Бандаларда хос бўлган улуғ сифатларидан бирини васф қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاَ تَمُوتُنَّ إِلاَّ وَأَنتُم مُّسْلِمُونَ
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг. 
Яъни, Исломни ўлгунингизча маҳкам тутинг. Демак, икки асоснинг бири дунёда иймон билан, тақводор бўлиб, Исломга тўлиқ амал қилиб ўтмоқдир.
 (“Оли Имрон” сураси, 102-оят)
Тақводорлик мўъмин инсоннинг зийнати,фазилати ва икки дунё саодатидир.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳнинг “Биз ҳаётга Аллоҳ қўйган шартларга биноан келганмиз”деб номланган маърузаларида айнан мўъмин бандалар Аллоҳ таолонинг шартларини рози бўлган ҳолларида қабул қилиб олиб,шараф билан ҳаёт кечиришларини асослаб беради.
Айтадилар:Бир неча йил илгари аср намозини ўқиб бўлиб масжиддан чиқаётганимда бир одам мени масжид эшиги олдида тўхтатиб қолди. У менга бошига тушган қийинчиликни айтиб: "Мен буни сизга билдиришни истайман" – деди. 
У айтдики; "Нима учун Аллоҳ азза ва жалла мени бу мусибатга мубтало қилди, мен шунчалар ёмонлик қилганим йўқ-ку".
Мен: "Қанақа мусибат" – дедим.
У: "Мени ёш болам бор эди,  мен уни бундан бошқа боласи йўқ деб ўйладим , бирдан болам бедаво дардга чалиниб қолди. Бир неча кундан сўнг бу дард уни ҳалок қилди ва болам вафот этди" – деди.
Кейин шикоят қилишни бошлаб: "Мен нима гуноҳ қилган эканман-ки, менга бу кўринишда муомала қилиб боламни мендан тортиб олади?" – деди.
Бу танқид ҳолати аслида уни дуо қилишга чорлаш эди. Лекин унинг дуоси ғазабга ўралган эди. Бу мени ажаблантирган нарсага жавоб бериш ўрни эмасди. Мен унга айтган жавобни ҳозир сизларга айтиб бераман. Эҳтимол сизлар ҳам уни мендан эшитган жавоби нима экани ҳақида сўрамоқчи бўлиб турган бўлсангиз керак.
Мен айтдимки: Мен сени Аллоҳга ёмонлик қилмаганингга ўзинг айтаётганингдек ишонаман. Сен тўғри айтаётгандирсан унга гуноҳ қилмагансан. Лекин мен сендан бир нарсани сўрамоқчиман, ҳой сен, биз бу дунё ҳаётига Аллоҳга ўзимиз шарт қилиб қўйган шартлар билан келдикми? Ёки бу дунё ҳаётига, бизга Аллоҳ шарт қилиб қўйган шартлар билан келдикми?!
Агар сен бу дунё ҳаётига Аллоҳга ўзинг буюрган шартлар билан келган бўлсанг ва Унга ўзинг шарт қўйган бўлсанг унда мувофиқлик шароитларингга кўра амалга ошибди, сен бу дунёга шунинг учун келибсан, Аллоҳга қасамки сўзинг ўз ўрнида экан эътирозинг ҳам асосли. Лекин иш аслида шундайми, эй дўстим?
Аллоҳ бизга бу дунёни: “Албатта, молу жонда синовга учрайсиз” – деб синов дунёси эканини хабар қилиб қўйган.У бизларга айтган:"Албатта, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер". (“Бақара” сураси, 155-оят)
Энди, мен ва сен мустақил озод одамлармизми ёки Аллоҳнинг қулларимизми?! Агар бизлар озод бўлсак қасамки хоҳлаганимизни айтишга ва ўзимиз истагандек эътироз билдиришга ҳақлимиз. Лекин биз озодмизми?! Биз қуллармиз.
Қул ўзига ҳам эгалик қилолмайди, айниқса боласига. У ҳеч нарсага молик эмас, у Унинг мулкида. У хоҳлаганини қилади" – дедим.Энг муҳими унинг қалби тоза эди. Лекин боласига бўлган аччиқ алам ўти уни бу гапни айтишга мажбур қилганди.
Мўъмин ва мўъминалар  ўзларига келадиган барча синовларга тайёр турадилар.Уларда ачиниш, хафалик, урушиш ва низолашиш каби ишлар содир бўлмайди.
«Ва  шукр  қилувчилардан  бўл!»  (Аъроф  сураси, 144-оят)
Бахт  саодатнинг  сирларидан  бири,  инсон  ўзига  етган ғам-ташвишдан  олдин  унга берилган  неъматлар  хусусида эсламоғидир.
Бир кишига садақа берганингизда, у рози бўлиб қабул қилишини кўриб берганизга рози бўласиз.Лекин у олувчи дарров ёдидан чиқариб, сизга муомаласи салбийлашиб бораверса, хафа бўлиб қоласиз. Аслида ўша ўртадаги садақа икки киши ўртасида синов эди. Хатоликни тузатиш кечириш ва англашдан иборатдир.
Ер юзидаги бандалар, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг буюрган аҳкомларига ихлос билан амал қилиб, ўрнак бўладиган бўлсалар мартабалари юксалиб, Ўзининг розилигига эришадилар.

Бухоро туман “Имом Бухорий” жомеъ
масжиди имом хатиби Ж.Панжиев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram