Мумтоз адабиётимизнинг тенгсиз намоёндаси
08 феврал 2016 й.
1925 марта ўқилди.

 Мумтоз адабиётимизнинг тенгсиз намоёндаси

 
Ўзбек тили ва адабиётини Алишер Навоийсиз тасаввур қилиш қийин.
Нафақат ўзбек адабити балки туркий халқлар адабиёти Алишер Навоий бобомизнинг ижоди билан бевосита боғлиқдир.
 
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаси, шеърият мулкининг султони ҳазрат А.Навоий тарихда номлари олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйилган шоир ва олимлар сарасига кириб, у зотнинг ёзган асарлари ҳам дунё адабиётида шоҳ асарлар қаторидан ўрин олгандир. Ҳазратнинг пурмаъно шеър ва ғазалларида илоҳий ишқ, ҳалолик, поклик, ростгўйлик, инсоний улуғ фазилатлар, инсонпарварлик, диёнатлилик, сахийлик, камтаринлик, мулойимлик ва ҳоказо инсоният учун қанча манфаатлар бўлса, барчаси асарларда ўз аксини топган.
 
Ўз асарларида инсонни маънавий камолотга эришишда халқпарварлик ва диний қадриятларнинг катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ёздилар.
 
Одамий эрсанг демагил одамий
Оники йўқ халқ ғами, дин ғами.
 
Ушбу жумлалардан маълумки халқ ва динни ғамини еб, юксалиш учун ҳаракат қилмайдиган худбин кимсаларни одамийликдан йироқ тоифа деб тушиниш мумкин.
Собиқ совет иттифоқи даврида динимиз, миллий қадриятларимиз поймол қилинганлиги сабабли буюк мутафакирларимиз асарларни динимиз билан боғлиқ жойлари ўзгартирилиб, баъзилари бутунлай тилга ҳам олинмаган эди. Шу жумладан А.Навоий бобомиз ҳам юқоридаги жумлаларда “халқ ғами, дин ғами” жумласи вергулсиз “халқ ғамидин ғами” деб талқин қилинганди.
 
Яратганга беадад шукурлар бўлсинки мустақиллик неъмати бизларга насиб қилгандан кейин ўзбек халқининг маънавий дунёсини юксалтиришга бутун умрини бағишлаган ҳазрат А.Навоий бобомиз каби улуғ мутафаккирларимизнинг бебаҳо асарлари тўлалигича халқимиз онгига кириб борди ва бормоқда.
 
Яна ҳазрат А.Навоийга қайтсак А.Навоий “Зуллисонайн” икки форсий ва туркий тилларга ижод қилган шоирдир. У зот “Муҳокамат улғлуғатайн” асарида туркий тил форсий тил каби ривожланмаган бўлсада туркийни форсийдан устунлигини таъкидлайди. У туркий тилни бир ёввойи от мисолида ифодалаб уни тарбиялаб сайқалласа уни комил тил бўлишини таъкидлайди. Ҳазрат Навоий туркийларнинг сиёсат билан бирга тилда ва шеърда дунёда ўзини кўрсатишга қодир эканлиги ғоясини илк бор ишонч билан олға сурди. Шу билан бирга уни исботлаб ҳам берди. Ҳақиқатда ҳазрат А.Навоийни нақадар тилга бой эканликлари, ҳамда сўз санъатига тенги йўқ моҳир эканликларига қуйидаги рубоийларини ўқиб яна бир бор гувоҳ бўламиз таҳсину офаринлар айтиш учун у зотни ижодларидан бир рубоъийни келтирамиз.
 
 

1 Дилбар    эрур тенгсиз жаҳонда

 2   эрур анга  ҳамма хуштору банда

          3   тенгсиз хуштору шайдоси манам

4       жаҳонда банда манам анга


 

 

Ушбу рубоъийни шахмат усулида яъни вертикал ва горизонтал ҳолатда ўқилса ҳам маъноси ҳамда сўзлари бир хилдир.
 
Бундай ижод қилиш учун нақадар юксак истеъдод сохиби бўлиш кераклигини инсон гоҳида ўйлаб қолади. Шу ўринда бобомиз ҳазрат А.Навоий шаънларини улуғлаб муҳтарам Президентимизнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарларидаги жумлаларнинг  у зотни шаънлари ҳақида нақадар гўзал ҳақиқат эканлигини айтмай иложимиз йўқ.
“Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларниннг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир”.
Бугунлик кунда биз бу зотни ҳамда юртимиздан етишиб чиққан буюк алломаларини ўрганиб, ҳаётимизга тадбиқ қилиб маънавиятимизни камолга етказишимиз керак деб ўйлайман. А.Навоий бобомизни руҳи муборакларини Аллоҳ Ўзи шод ва охиратларини обод қилсин.
 
 
Бухоро вилоят Шофиркон туман
“Қори Фазлиддин” жомеъ масжиди
имоми М.Исоев 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram