МУОМАЛА МАДАНИЯТИ
06 феврал 2019 й.
456 марта ўқилди.

 
МУОМАЛА МАДАНИЯТИ

     Бизларни йўқдан бор қилиб, қудрати ила бизларга улкан фазилат ва неъмат бўлмиш тил неъматини, сўзлашишлик имкониятини берган Аллоҳ таолога ҳамадлар бўлсин. Бу неъматнинг нақадар бебаҳо эканлиги ва бу неъматдан қай тартибда фойдаланишни ўргатган Расули акрам с.а.в. га чексиз салом ва салавотлар бўлсин.
     Дарҳақиқат, бизларни бошқа турдаги мавжудодлардан ажратувчи жиҳат, васита бу бизларга берилган сўзловчи тилдир. Тил бошқа турдаги мавжудодларга ҳам берилган лекин, айнан сўзлашга мойиллаштирилган тил бизларга Одам а.с. ва ул зотнинг зурриётларига берилди. Банул Одамнинг мукаррам бўлишлигига сабабларнинг бири ҳам айнан мана шунда.
     Ҳақиқатда, бу тилнинг бизларда борлиги улуғ неъматдир. Чунки инсон билан инсонни боғловчи ришта ҳам айнан тилдир. Аммо,баъзан бу неъматнинг борлиги ҳам инсоннинг зарарига бўлиб қолиб, инсон билан инсонни орасини бузувчи восита сифатида ҳам қўлланилмоқда. 
     Аслида, бу тилни нима учун айнан инсониятга сўзловчи қилиб берди, сўзлашадиган тил билан сўзлашмайдиган ёки инсониятдан ўзга мавжудодларга берилинган тил билан инсониятнинг тилидаги фарқ нимада?
     Жавоб қуйидагича, Аллоҳ Қуръонда Духон сурасининг 58-оятида: 
                                       فَإِنَّمَا يَسَّرْنَاهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ
     “Бас, албатта, Биз у Қуръонни сенинг тилинг ила осонлаштирдик. Шоятки, эсласалар”, - деб марҳамат қилади.                                                                 

     Демак, Аллоҳ бизларга ато этган сўзловчи тилдан асосий мақсад Аллоҳнинг коломидан бўлган оятларни ўқиш, Аллоҳниг зикрида бўлиш, гўзал сўзларни сўзлаш мақсадида бу неъмат бизларга берилди.                                             
 Бошқа бир оятда Аллоҳ бу тилнинг вазифаларини билдириб:                              
وَوَهَبْنَا لَهُم مِّن رَّحْمَتِنَا وَجَعَلْنَا لَهُمْ لِسَانَ صِدْقٍ عَلِيّاً

     “Ва уларга Ўз раҳматимиздан ҳадя этдик ҳамда уларга ростгўй ва олий тил бердик” , (марям сураси 50-оят) марҳамат қилди.                                          
     Шу ўринда ўзимизга берадиган саволлар топилади. Бу саволлар шуки, бугун бизни тилимиз юқоридаги оятларга мувофиқ сўзларни-ю, оятларнинг  зикрида бардавом бўляптими, ёки бил акс сўзларни баралла айтиб бу неъматларни берган зотга осий бўляптими? Бугун мусулмон оламида муомала маданияти қай ҳолатда ҳавас қилса арзигувдекми ёки нафрат қилгудек ҳолатга келиб қолдими.  Бугун кўча-куйда юришлик учун инсон қулоғига пахта ёки шунга ўхшаш махсус эшитиш даражасини пасайтириб берувчи мосламалар билан юришлигига тўғри келиб қоляпти. Чунки, баъзи бир инсонларнинг ҳар бир тилидан чиқаётган лафз, сўз шундай қилишга ундамоқда. Акс ҳолда дунёдан гуҳоҳ тарозисини тўлишлиги осонлашмоқда.        Зикр учун берилган бу тиллар бугун ғийбат, туҳмат, буҳтон ва ёлғонларга тўлиб кетти. Кун давомида баъзи инсонларнинг тилидан битта ёки иккита тўғри гап ёки лафз чиқмоқда бу ҳам ўзи билмаган ҳолда чиқмоқда. Билганида эди ўша тўғри сўзни ҳам ёлғонлаштирган бўлар эди. Бугун инсоният шу даражада лоқайдлик, бепарволик домига тушиб кеттики тилдан чиқаётган сўз унинг учун қай даражада аҳамиятли ёки аҳамиятсизлигини билмаяпти.       
     Расулуллоҳ с.а.в. дан “Одамларнинг жаннатга киришларига нима сабаб бўлади” деб сўрашганда,     Расулуллоҳ (с.а.в.)  1. Тақвоси, 2. Гўзал хулқи дея жавоб бердилар. Сўнг яна сўрашди: “Дўзахга киришликка сабаб бўладиган нарса нима” деб сўрашганда,     Расулуллоҳ (с.а.в.) 1. Оғиз (тили), 2. Фаржи деб жавоб бердилар.  Бошқа бир ҳадисда: “Сўзлайдиган ҳар бир тил борки унинг олдида Аллоҳ турибди.  Бас нима деяётганини англаган киши Аллоҳдан қўрқсин”, дедилар. Ана энди тасаввур қилайлик ҳар сўзимиз рўпарасида Аллоҳ турибди. Шеригимизга айтаётган гапимизни аввал Аллоҳ эшитди. Шу ўринда сўкинсак, ҳақорат сўзларни ишлатсак, ёлғон гапирсак, ғийбат қилсак бу гапларимиз учун аввал Аллоҳ бизни эшитишлигини тасаввур қила оляпмизми. Шу сабаб Расулуллоҳ с.а.в.:                                                    
                                  مَن كَانَ يؤمِنُ بِاللهِ وَاليَومِ الأَ خِرِفَليَقُل جَيرًا أَو لِيَصمُت

     “Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ва ишонса, бас, яхши сўзларни сўзласин ёки жим турсин”, дедилар. Бу дегани бировга яхши сўзни айтиб билмаяпмизми демакким унга ёмон сўзларни сўзламайлик, гуноҳга қолдирмайлик ўзимизни.                                                                                   
     Лекин, бугун бизнинг тилларимиз, лаънат, туҳмат, чақимчилик, ғийбатдан, ёлғондан тия олмаяпмиз. Атоқли адиб, ўзбек адабиётчи олими Абдулла Авлоний “Агар журму гуноҳ бўлсин десанг оз, Тилингни сақла ғийбатдан қиш-у ёз”, деганлар. Бугун бизнинг кунимиз бировни қандай қилиб бўлса ҳам ёмонлаш, туҳмат тошларини отиш билан ўтмоқда. Ваҳоланки, Расулуллоҳ с.а.в. “Жаннатга чақимчилар ҳаргиз кирмайди”, деганлар. Уятли сўзлар ҳар кун тилимиз томонидан ижро этилмоқда. Агар ўтмишимизга назар соладиган бўлсак, тили билан шуҳрат қозонган, келажак авлодга ибрат бўладиган инсонларнинг қўпини қўрамиз. Мисол учун улуғ олимлардан бирлари, иккинчи Умар деган номни олган Умар ибн Абдулазиз, Ато ибн Ҳорун айтадилар: “Умар ибн Абдулазиз тилларига шу даражада эътиборли эдиларки,  бир кун беморликларини эшитиб зиёратларига бордик ва савол бердик “Сизга нима бўлди?” “қўлимнинг ич тарафига яра чиқди”, дедилар. Ваҳоланки қўлтиғим остида яра чиқди дейишлари мумкин эди. Лекин шу сўзни айтишлика ҳаё қилдилар. Биз эса бугун бемалол сўкиниш сўзларини бемалол ишлатмоқдамиз.  Иброҳим ибн Майсара айтадилар: “Тили бузуқ сўзларга ўрганган киши қиёмат кунида ит кўринишида ёки итнинг қорнида Роббисига йўлиқтирилади”, дедилар. Қарангки, бугун биз қўрқмай талаффуз этаётганг лафзлар бизни қиёмат куни не куйларга соларкан. Дунёда ўзимиз жирканадиган, нафтар кўзи билан қарайдиган бир ҳайвон кўринишида қилиб қўяр экан. Бу ҳам бўлса фақат сўкинганимиз учун. Ғийбат бор, туҳмат бор, чақимчилик бор, лаънат бор, ёлғон бор буларнинг жазоси қандай бўлади, булар учун қандай жавоб берамиз. Аллоҳ барчамизни бундай жавобгарликдан асраб тилларимизни ўзи рози бўладиган сўзларга ва лафзларга мойил этсин.                                                                                      

Бухоро шаҳар “Масжиди Баланд” жомеъ 
масжиди имом-хатиби М.Саидов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram