Муқаддас Ислом динимизни пок сақлайлик
07 июн 2015 й.
1560 марта ўқилди.

Муқаддас Ислом динимизни пок сақлайлик

 

 Муқаддас Ислом динимизни пок сақлаш,

уни турли хил ғаразли ҳуруж ва ҳамлардан,

туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш,

унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга

тўҳри тушунтириш, ислом мамданиятининг эзгу ғояларини

кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда.

(Ислом Каримов)
 
Пайҳамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) огоҳлантириб айтганларки: “Яҳудийлар 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим 73 фирқага бўлингайлар. Улардан биттасини нажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах аҳлидирлар”. (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари). Расулиллоҳ (с.а.в.)нинг бу айтганлари вафотларидан кейин ўз тасдиғини топди. Зотан ҳадисда: “Кимки хиёнат қилса биздан эмас”, - деганлар. Ҳозирги кеча-кундузда бутун дунёни таҳдидга солаётган, соҳта оқимлар ва ақидапарастлар: “Ислом давлати” ёки “Халифалик” қуришни иддао қилиб, ҳатто Ислом динининг муқддас калималарини қора байроқларига ёзиб олиб, жирканч мақсадлари йўлида фойдаланишмоқда. 
ҚОРА БАЙРОҚЛАРНИ КЎРСАНГИЗ…
Ҳазрат Алининг айтган сўзларини Нуайм Ибн Ҳаммод ал-Марвазий “Ал-Фитан” (Фитналар) номи китобида қуйидагича келтиради. 
“Қачон қора байроқларни кўрсангиз, уйингиздан жилманг. Қўлларингиз ва оёқларингизни қимирлатманг. Сўнг заиф бир қавм чиқади. Улар мол-мулк соҳибларидир. Аҳдга ҳам, ваъдага ҳам вафо қилмаслар. Ҳаққа чақирурлар, лекин ўзлари ҳақ аҳлидан эмаслар. Исмлари лақаблардан иборат. Нисбатлари эса қишлоқ ва шаҳарларгадир. Сочлари аёлларнинг сочига ўхшаб осилиб туради. Улар охири бориб ўзаро ихтилоф қиладилар ва ҳақиқат қарор топади”. 
Имом Бухорий устози Нуайм Ибн Ҳаммод ривоят қилган Ҳазрат Алининг ушбу гаплари гўё ўзларини “Ислом Давлати” деб бонг ураётган кимсаларга айтилгандек. Чунки бундан қуйидагиларни фаҳмласа бўлади;
- “қачон қора байроқни кўрсангиз”, яъни “Ислом Давлати” деб бонг ураётган кимсаларнинг байроғи қора;
- “уйингиздан жилманг”, яъни маконингизда туринг, уларга эргашманг;
- “қўл ва оёқларингизни қимирлатманг”, яъни уларга моддий-маънавий ёрдам берманг; 
- “сўнг заиф бир қавм зоҳир бўлур, улар эътиборга сазовор эмаслар”, бу ердаги “заиф” ислом маърифатида, хулқ-атворда ва динга амал қилишда заиф маъносида;
- “уларнинг қалблари темирнинг зангига ўхшайди”, яъни улар одамларни оммавий қатл қилдилар, шафқатсиз азоб бердилар;
- улар мол-мулк соҳибларидир”, яъни улар Сурия ва Ироқ  ҳудудида катта мол-мулкка эгалик қилишга ҳаракат қилмоқда; 
- ахдга ҳам, ваъдага ҳам вафо қилмаслар”, “Ислом Давлати” деб бонг ураётган кимсалар аҳдга вафо қилмай, элчи қилиб юборганлар ва матбуот ходимларига берилган аҳдни бузди;
- “ҳаққа чақирурлар”, “Ислом Давлати” деб бонг ураётган кимсалар ҳам ўзини Исломга чақираётган қилиб кўрсатади;
- “лекин ўзлари ҳақ аҳлидан эмаслар”, аҳли ҳақ бўлиш учун танланган йўл ҳар жиҳатдан тўғри бўлиши керак;
- исмлари лақабдир”, “Ислом Давлати” деб бонг ураётган кимсалар раҳбари – “Абу Бакр” деб аталмоқда;
- “сочлари аёлларнинг сочига ўхшаб осилиб туради”, яъни жангариларнинг сочлари ана шундай, осилиб тушган;
- “улар охири бориб ўзаро ихтилоф қиладилар”, яъни “Ислом Давлати” деб бонг ураётган жангарилари орасида ҳокимият, дунё талашиб зиддиятлар чиқиши, террорчилар тўдаси бўлиниб йўқ бўлиб кетишига ишора қилинмоқда.
- “ҳақиқат қарор топади”, яъни жангарилар кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жиноятлар қилган Ироқ ва Шом заминида ҳақиқат ғалаба қилади, тинчлик осойишталик ўрнатилади. 
  Уларнинг мақсади “Мусулмонларни кофирга чиқариш туҳмати орқали йўқ қилиш, ўзлари яшайдиган жойдан бошқа ерни куфр диёри деб ҳижрат қилишга чорлаб, жиҳод ва шаҳидлик ниқоби остида разил мақсадларини амалга ошириш, учинчи манфатдор томоннинг буйруқларини бажариш орқали мусулмонларни йўқ қилишга уринмоқда”.  Яна ҳадиси шарифда айтадиларки: “Инсонларга раҳм шавқат қилмаганга Аллоҳ таоло ҳам раҳм қилмас”.  Бизнинг диёримизда ҳам  фарзандларимизни йўлдан оздириб, тинчлигимизни бузишга ҳаракат қилаётган манфур кимсалар йўқ эмас.
 Уларнинг иддаоларидан бири – “Ҳозирги вақтда дунёнинг барча жойи куфр диёридир, ҳатто Макка ва Мадина ҳам ҳам” – деб бухтон тарқатади. 
“Ислом диёри фақат қуйидаги учта шарт жамлангандагина куфр диёрига айланади:
- Ширк аҳлининг ҳукумлар юритилиши билан, яъни мушрикларнинг ҳукми ошкора юритиб, мусулмонларнинг ҳеч бир ҳукми юритилимаганидан кейин;
- Ислом диёри куфр мамлакатларига қўшилиб бирлашса;
- Мамлакатда бирорта ҳам хавфсиз мусулмон қолмаса;
Мазкур уч шартнинг ҳаммаси бир мамлакатда топилса, у жой куфр диёрига айланади. Агар улардан бири ёки иккитаси топилиб, қолганлари топилмаса ислом юрти бўлиб қолаверади.
Ислом ҳукмлари деганда, Жумъа ва Ҳайит номозларини адо этиш, муфтий сайланиб унга эргашиш, ҳаж сафарига шароит яратиш кабилар ҳам тушинилади. 
Бизнинг жонажон Ўзбекистонимизда Ислом динини равнақи учун 2000дан зиёд Жомеъ масжидлар ва мадрасалар, Ислом олий ўқув юртлари фаолият кўрсатилмоқда. Соҳта иддао қилаётган ўзларини “Ислом давлати” деб бонг ураётган кимсаларнинг бўҳтонлари бизнинг диёримизга ҳеч ҳам тўғри келмас. Ғаламисларнинг интернет орқали ҳужумлари асосан ёшларга қаратилган бўлиб, улар ўсмирлар учун қизиқарли бўлган воситалардан усталик билан фойдаланишмоқда. Бундай таҳликали замонда ақидамизга, мазҳабимизга зид бўлган сайидлардан узоқ бўлиш зарур. Диний эҳтиёжини эътиқодимиз ва мазҳабимизга ёд веб-сайтлардан қондираётган кишилар бошқа манбаалар орқали яъний ғалимлар қўлида тарбияланаётганини унитмасин. 
Аллох барчаларимизни ҳидоят йўлида адаштирмасин. 
 
Бухоро вилояти Вобкент тумани
“Хўжа Абдураҳмон Авф” Жомеъ
масжиди Имом хатиби У.Шомуродов. 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:20
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:40
Хуфтон: 20:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram