Муқаддас маскан
22 май 2015 й.
1258 марта ўқилди.

 

 

Муқаддас маскан

Улуғ маърифапарвар аллома Абдурауф Фитратнинг оила ҳакидаги фикрлари алоҳида ахамиятга эга: "Дунёда иззат ва саодат толиби булмаган бирорта қавм йўқ. Хар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлик. Тинчлик ва тотувлик эса шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизом ва тартибга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва тартибли булади".  Кўриниб турибдики, оила соғлом экан, жамият мустахкам, жамият мустахкам экан,  мамлакат баркарордир.  Оила – бу  мукаддас маскан. Унинг мустаҳкам ва дахлдорлиги жамият тараккиётини белгилайди. Оила Парвардигорнинг розилигини топиш, пок йўл билан наслни давом эттириш максадида қурилади.  Шунинг учун дийнимиз никохга инсоний алокаларнинг энг мухими сифатида алохида эътибор беради.   Жамият тараккиёти бевосита оилалар тинч-тотувлиги билан боғлик. Инсон хулки, хусусан фарзандларимизнинг онгу шуури кўпрок оилада шаклланади. Халқимиз "Куш инида кўрганини килади" деб бекорга айтмаган. Хадиси шарифда хам Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: "Фарзандларингизга гўзал ахлокдан яхширок мерос колдиролмайсиз", деганлар. Буни яхши англаган ота-боболаримиз оила қўрғонининг маънан мустахкам бўлишига алохида ахамият беришган. Оила бу миллатни миллат сифатида ушлаб турувчи гўзал миллий кадриятлар асраладиган мукаддас маскан сифатида эъзозланган. 
 
 Орифжон        Туксонов, 
Бухоро шахар "Абу Бакр Сиддик"
 жомеъ масжиди имом-хатиби.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:34
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:35
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram