МУСТАҚИЛЛИГИМИЗГА 28 ЙИЛ ТЎЛДИ
02 сентябр 2019 й.
42 марта ўқилди.

 

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗГА 28 ЙИЛ ТЎЛДИ 

Маълумки, шу кунларда катта хурсандчилик билан давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллигини нишонладик. Фурсатдан фойдаланиб, барчаларингизни мустақиллик байрами билан чин дилдан табриклаймиз! Аллоҳ таоло Ватанимизни доимо обод, фаровон ва тинч юртлардан қилсин! Ватанимиз равнақи йўлида астойдил, фидокорона меҳнат қилаётган раҳбару ходимларнинг хайрли ишларида Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!”, – деб марҳамат қилган.  (Зуҳо сураси, 11-оят). 
Ушбу оятнинг ҳукмига биноан ўтган йиллар давомида юртимизда амалга оширилган хайрли ишлар, эришилган ютуқларимизни яна бир карра эслаб ўтмоғимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, эришилган неъматларни зикр қилиш ҳам шукрона неъмат ҳисобланади. 
Маълумки, юртимизда ҳар соҳада янгиликлар, халқ фаровонлиги йўлида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Шахсан муҳтарам Президентимизнинг ўзлари ҳар соҳанинг ичига бевосита кириб бориб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўл-йўриқларини ҳам оқилона тарзда кўрсатиб бермоқдалар. Жумладан, аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар қаторида кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган кишиларни ҳам алоҳида имтиёз асосида уй-жойлар билан таъминлаб берилаётгани таҳсинга сазовордир. 
Юртимизда таълим соҳасига, хусусан, ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлаш, ойлик маошларини оширилишига, уларга уй-жой олиш имкониятларини яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўз-ўзидан бу келажагимиз ворислари бўлмиш ёшларимизнинг таълим-тарбиясини юқори даражага олиб чиқишга асос бўлади. Зеро, ҳар бир ўзини ҳурмат қилган халқ бугунги кунини ўйлаши билан бирга, келажаги ҳақида ҳам қайғуради. Агар биздан фарзандларимизга обод юрт мерос қолишини истасак, ёшларимизга, уларнинг тарбиясига бепарво бўлмаслигимиз керак. 
Охирги йиллар давомида диний соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Кейинги икки йилда муборак Ҳаж сафарига борувчилар сони икки мингтага оширилгани ва йил давомида Умра зиёратига бориш имконияти мавжуд бўлгани мўмин-мусулмонларимиз қалбида мамнуният пайдо қилди. Аллоҳ таолонинг байтини Ҳаж қилиш ҳар бир мусулмоннинг орзуси саналади.
Абдулла Авлоний таъкидлаганидек: “Ҳар бир миллатнинг тараққий этиши, юксалиши, давлат ва ҳукуматларнинг бардавом бўлиши адолатга боғлиқдир”. Ушбу фикрнинг исботи кўз ўнгимизда намоён бўлиб турибди – мамлакатимиз кундан-кун чирой очиб, юртдошларимизнинг ижтимоий аҳволи яхшиланиб, энг муҳими – халқимизда давлатга бўлган ишонч туйғуси мустаҳкамланиб бормоқда.

Шофиркон туман “Хожа Ориф ар Ревгарий Моҳитобон” 
жомеъ масжиди имом ноиби Б.Адизов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:40
Куёш: 06:28
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 19:00
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram