МУСТАҚИЛЛИГИНГ АБАДИЙ БЎЛСИН ЎЗБЕКИСТОН
18 ноябр 2017 й.
645 марта ўқилди.

 МУСТАҚИЛЛИГИНГ АБАДИЙ БЎЛСИН ЎЗБЕКИСТОН.

“Биз ёшларимиз, фарзандларимиз ёниб турган кўзлари, ғайрат-шижоати, билимга интилиши, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайман, деган ҳаракатини ёруғ келажагимизнинг, эзгу мақсадларимизга, эришишнинг асосий омили ва гарови сифатида кўрамиз”.
Ўзб.Рес. биринчи президенти Ислом Каримов.
Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги мунособати билан барчани қувончи чексиз. Мустақиллик тоғдек таянчимиз, қудратли заминимиздир. Мустақиллик нима деганларида; Мустақиллик биз учун аввало  ўзлигимизни англаш, инсоний қадриятимизни, урф-одат ва қадриятларимизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимиз, азиз-авлиё ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини, ғурур ва ифтихоримизни тиклаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятларни очиб берганини алоҳида таъкидлаш зарур. Бу сўзлар бутун ҳаётини Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон майдонидаги обрў-эътиборини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишдек, эзгу мақсадларга бағишлаган, шу йўлдан мамлакатимизни дадил бошлаб бораётган буюк раҳбар, донишманд инсон томонидан айтилгани билан беҳад аҳамиятлидир. Мустақиллигимиздан сўнг бизлар “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?”, “Тарих бамисоли кўзгу” каби саволларининг барчасига тўлиқ жавоб бера оламиз ва бугунги эркин, фаровон кунларнинг қадрини, Ватанимиз унинг истиқболи олдидаги бурчимизни чуқур англай оламиз.
Мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон терма жамоа энг кучли 10 мамлакат қаторидан жой олганини мамнуният билан баралла айтишимиз келади.Мустақиллик, осойишталик, тинчлик, барқарорлик, ватанпарварлик, хавфсизлик, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, дўстлик туйғуларини ривожлантирайлик. Чунки, мустақиллик бизларга кўп нарсани ўргатди ва биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимизни, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятларни очиб берди.
                                                                     “Жўйбори Калон” аёл-қизлар  ўрта махсус 
                                                                 билим юрти мударрисаси Роҳат Мамадшоева
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:20
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram