НАФС БАЛОCИ
13 ноябр 2017 й.
1247 марта ўқилди.

НАФС БАЛОCИ

 

Аллоҳ таоло инсонни ер юзини обод қилиши, Ўзига ибодат қилиши, инсонлар учун манфаатлик бўлишига чорлагандир. Инсон бу мақомга эришимоқлиги учун нафсини тарбия қилмоқлиги, ахлоқини сайқалламоқлиги лозим бўлади.

Мўъмин кишининг яхши бир фазилати униг уз нафсини турли ҳаром нарсалардан химоя килиб юришидир. Инсон Қуръони каримда ва хадиси шарифларда ҳаром килинган турли амал ва егуликлардан ҳазар килиши Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга асло яқинлашмаслиги керак.

 «Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг ҳалол ва покларини тановул килингиз ва ўзларингиз имон келтирган Аллоҳдан қўрқингиз» дея Қуръони Каримда марҳамат қилинади.

Ҳар бир одамда нафс бор, одамнинг энг зўр душмани -ўз нафсидир. Киши тирик экан нафси билан курашда мағлуб бўлмаслиги керак нафс шундай ғанимки манманлик ва қайсарлик унинг шиоридир. Шайтоннинг энг ишончли қуроли ҳам нафсдир. Комил инсон бўламан деган ҳар кандай киши нафс устидан ғолиб бўлиши мумкин бунинг учун у ҳар дақиқа ҳар нафас олиб чиқарганда нафси билан кураш олиб бориши у буюрган ёмон йўлга юрмаслиги, аксинча, бебош нафсни тўғри йўлга қайтариши лозим. Ёмон нафс одам учун тиш оғригидек гап, тиш оғригидан қутилиш қанчалик қийин бўлса ёмон нафсни енгиш унданда оғирроқ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар «Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, бойлик нафснинг  тўқлигидадир». Нафси тўқ одам ҳақиқий бой бўлади очкўз одам эса бутун дунёга эга бўлганда ҳам тўймайди, ҳақиқий бойлик нафснинг қаноатли бўлишидир.

       Одам Ато, Момо Ҳаввонинг жаннатдан ерга туширилишларига сабаб шайтон васвасаси экани барчамизга маълум. Одам алайҳиссалом айтилган вазифани бажармай иродавий хатога йўл қўядилар. Одам алайҳиссаломнинг катта ўғиллари Қобил ўз укаси Ҳобилни ўлдирди. Бу фоний дунёдаги дастлабки қотиллик акадаги нафс ғолиб келган дамда содир этилган.

        Аллоҳ одам наслидан улуғроқ бўлган фаришталарни нурдан яратди. Уларга ақл ва илм берди. Бироқ, нафс бермади. Нафс лаззатини, яъни емоқ-ичмоқ, оила қурмоқ кабиларни бермади. Аллоҳ Одам зотидан паст жониворларга ҳам худди инсондагидай кўз-қулоқ, қўл-оёқ… берди. Бу жониворларга нафс ҳам берди. Аммо, ақл ва илм бермади. Нафс учун уларда жавобгарлик йўқ. нафс улар учун фақат тириклик манбаи. Улардаги нафс ҳукумронлиги чегараланган. Инсоннинг нафс борасида ҳайвонлардан улуғлиги ўз нафсини идора ва тарбия қилиш кучига эга бўлиши билан белгиланади.

Бугунги кунда Айрим ёшларимизда тезроқ бойиш, имкониятларга эга бўлиш, ўзининг эҳтиёжларини бир зарб билан қондириш каби «сифат»лар пайдо бўлмоқда. Ваҳоланки, моддий жиҳатдан лаззатланиш ҳар биримизда маънавий қадриятларга бўлган эътиборимизни сусайтиради, охир-оқибат кишиларни «мол қули»га айлантиради. 

Инсонни шайтон нафс орқали залолатга кетишликка, яратганини танимасликка васваса қилади. Нафсини ҳою ҳавасига эргашувчи, нафсига қул бўлувчи кимса Аллоҳ таолонинг раҳматидан, дунё ва охиратидаги яхши манзил ва мақомидан айрилган бўлади. Бугунки кунда нафсини қули бўлган кишилар тубанлик гирдобига гирифтор бўлмоқдалар. Турли фитналарга, ғаламис кимсалар, тўдалар, гуруҳлар, замонавий фитналар, алдовларга, одам савдоси, гиёҳвандлик каби иллатли разолатларга кириб кетишига сабаб бўлмоқда. Инсон дунёси ва охирати учун зарарли бўлган қабоҳат, разолат, жаҳолат ва иллатлик нарсалардан огоҳ бўлмоқлиги, огоҳлик учун эса, инсондан илм, маърифат, тафаккур талаб этилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бу борада шундай деганлар: “Бир соатлик тафаккур бир йиллик (нафл) ибодатдан яхшироқдир”, деб, ўз умматларини бу ибратлик дунёдан нафсини тарбиялаб, тафаккур ва тадаббур ила ҳаёт кечиришга чоралаганлар.

Нафс тарбия қилинмаса, кишилар ахлоқи яхши бўлмаса, насиҳатлардан манфаат бўлмайди. Чунки яхшиликлар, тараққиёт, маърифатни тарқалишида инсон нафси, ахлоқини яхшилиги муҳим ўрин тутади. Нафси, ахлоқи бузуқ бўлган инсонлар яшайдиган оилада, жамиятда, эл-юртда доимо ободончилик, ривожланишлар бўлмайди. Нафсига қул бўлган, тафаккур қилмаган, илм ўрганмаган кимсалар яшайдиган эл-юртда доимо тафриқалар, зиддиятлар, нохақ қон тўкилишлар, ахлоқий ва маънавий бузуқликлар келиб чиқади. Натижада Аллоҳ таолонинг балолари ёғилади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нафс тарбияси ва ахлоқни сайқаллаш борасида ўзлари қиёматгача келадиган башариятга ўрнак ва намуна бўлганлар. Ўзлари бу борада керакли тавсиялар ва кўрсатмаларни берганлар. Дуо қилганларида нафсни тарбиялаш учун “Эй Аллоҳим! Нафсларимизга тақво бер ва уларни пок қил! Сен нафсларни пок қилувчиларнинг энг яхшиси ва унга дўст ва соҳибсан” деб дуо қилганлар. (Имом Муслим ривояти).

Ушбу ўринда Ахмад Яссавий ҳазратларининг қуйидаги сўзларини эслаб ўтиш ўринлидир.  

Нафсим мени йўлдан уриб ҳор айлади,

Термултириб ҳалойиққа зор айлади 

деб айтган ҳикматли сўзлари инсонлар учун нафсни тарбиялаш, ахлоқни сайқаллаш учун Қуръон, ҳадислардан кейинги дастурул амал бўлиб ҳизмат қилиб келмоқда.

 
 

«Имом Аъзам» жомеъ масжиди

имом-хатиби:                                                                 Абдураҳмон Бакоев

 
 

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram