Нега саломга бахиллик қиламиз
01 октябр 2018 й.
546 марта ўқилди.

Нега саломга бахиллик қиламиз?

Жаноб Расулуллоҳнинг салоллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида бахилликнинг энг ёмони, саломга бахиллик қилган киши деб, таъкидлаганлар. 
Ҳозирги айни бир даврда инсонлар ўртасида кўп учрайдиган нохуш ҳолатлардан, салом беришда фақат хослаб  беришлик, бу ҳам бўлса қиёматнинг аломатларини  бир кўринишидир. Яъни; бир кишини ўзи таниган одамига салом бериб, танимаган одамини тарк қилишлигидир.
Инсон берадиган саломи туфайли, қанчадан -қанча гуноҳлари тўкилишини ҳали тасаввур қилиб ҳам билмайди. 
Жаноб Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи вассалам ўзларинг муборак ҳадисларида, гуноҳларни кечиришга сабаб бўладиган нарсалардан саломни ёйишлик эканини айтганлар.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан;
 قال رسولُ الله ﷺ: ما من مُسْلِمَين يلتقيان فيتصافحان إلا غُفِرَ لهما قبل أن يفترقا.
Пайғамбар салоллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон, иккинчи мусулмон билан саломлашиб, қўл бериб кўришса, улар ажралиб кетгунга қадар Аллоҳ таоло уларни гуноҳларини кечиради», дедилар.
 Саломлашиб, қўл бериб  кўришишнинг улуғ  фазилати амал экан. Мусулмон одам таниган ва танимаганга салом беришлиги, мусулмонликнинг энг гўзал  белгиларидан ҳисобланади. 
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир одам келиб, Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи вассалдан; «Кимнинг исломи гўзал», деб сўради.
Шунда Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: «Тоам улашиш, таниган ва танимаганга салом бериш», деб марҳамат қилдилар.
Кўп ҳолларда ёшлар орасида учраб турадиган хунук ҳолатлардан, бировни олдидан ўтганда, салом бермай худди жонсиз нарсани олдидан ўтгандай кетишлик, бу катта хатоликдир.

 

Ғиждувон туман бош имом-хатиби 

Жалолиддин Сабуров 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram