Никоҳ тўйи
23 август 2017 й.
1139 марта ўқилди.

Никоҳ тўйи

    Халқимиз орасида турли мақсадларда эҳсонлар қилинади. Булар орасида никоҳ тўйи ҳам мавжуд. Динимизда бу маросим “ валийма”-келин тушуриш ( никоҳ тўйи) деб номланади. Никоҳ тўйини куёв томон келиннинг шарафига уюштиради. Бу бизнинг ҳанафий мазҳабимиз бўйича суннат амалдир. Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қилган ишлари ва айтган сўзларидир.

   Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Набий алайҳиссалом Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуда сариқ ранг асарини кўриб:

“ Бу нима” дедилар.

 “ Эй Аллоҳнинг Расули, бир аёлга данак вазнидаги тилла ( маҳр бериб) уйландим ”, деди у.

“ Аллоҳ сенга барака берсин! Бир қўй билан бўлса ҳам валийма қилгин”, дедилар”.

  Демак, пайғамбаримиз никоҳ тўйи учун эҳсон қилишни амр қилган эканлар. Никоҳ тўйини шариатга киритишларидан кўзланган мақсад ва ҳикматлар бор:

1.   Никоҳ тўйи орқали инсонлар орасида никоҳни эълон қилишдир. Иккала ёшларни бир-бири билан оила қурганлигини билдириш, “ Нима учун булар бирга учрашиб юрибди?” деган шубҳа, гумонлардан ҳоли бўлиш.

2.   Никоҳ тўйи орқали келин-куёв ва яқинларини кўнглига хурсандчилик киритиш.

3.   Никоҳ тўйи орқали икки томон орасида дўстлик, меҳр ва мурувват мустаҳкамланади. Ижтимоий алоқалар рифожланади.

4.   Никоҳ тўйи орқали мусулмонлар орасидаги ижтимоий тенглик йўлга қўйилади. Бўлиниш, сан камбағал ман бой каби табақаланишларга чек қўйилади.

5.   Никоҳ тўйи қилиб мусулмонлар жамоатидан янги оила, келин-куёв ҳаққига дуо олиш. Дуо орқали оилалари бахтиёр бўлишига умидворлик бор.

    Хулоса қиладиган бўлсак динимизда никоҳ тўйига рухсат бор бўлиб, ундан кўзланган мақсад иккала ёш оиланининг бирлашганини, кичик бир зиёфат қилиб одамларга маълум қилиш экан.

                                      

 

 

   Ғиждувон туман   

« Соктари » жомеъ

масжиди имом хатиби:                                              Жасурбек Латипов.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:20
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:40
Хуфтон: 20:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram