Ғафлатдан огох булайлик...
13 март 2016 й.
1403 марта ўқилди.

 Ғафлатдан огох булайлик...

Бугун ғафлатдамиз. На ҳалол, на ҳаромни фарқлай оламиз. Қилаётган ишларимизнинг бошланиши қандай-ю, якуни нима билан тугашини билмаймиз. Ҳаётимиз ўйин кулгу, интернет, тортишиш, жанжал, ёлғон ва жуда кўп бемаъни ишлар билан тўлиб кетган. Намоз ўқиб масжид остонасига қадам қўйганимизда мусулмон эканлигимиз ёдимизга тушадиган, масжид ташқарисига чиқишимиз билан эса қора маскаларимизни тақиб яшайдиган бўлиб боряпмиз. Қаёққа қараб кетяпмиз? Бизларга нима бўлди? Кетаётган йўлимизни охири кўринмайди.
 
Ижтимоий тармоклар, мулоыот… яна нима қолди? Бугун шу ижтимоий тармоқларнинг қулимиз. Охирги марта качон бемалол вақт топиб намозимизни хушъу билан мазза қилиб ўқиганимизни эслашга ҳаракат қилиб кўрсак, топишга қийналсак керак. Шунчалик ботқоққа ботиб кетдикми? Чуқурнинг қаъридан юқоридаги нур кўринмайди.
 
Ҳаётни кузатар эканмиз, жамиятда фоҳишабозликка қанчалик қаршилик қилинмасин, бу мусибат жадаллик билан ҳаётимизни қамраб олмоқда. Фоҳишабозликка “ёрдамчи” энг бузуқ иллат, Аллоҳ бутун ёмонликларнинг ёмони, энг улуғ азоб берилувчилар қаторида саналган гуноҳи кабира-баччавозлик ҳам кириб келаётгани бу миллатимиз, дину-диёнатимиз учун ўта оғир мусибатдир. Ҳазил орқали саҳнага олиб чиқиб, бугун бутун жамият томонидан гоҳ кулгу, гоҳ аччиқ, гоҳ энса қотиши билан кузатаётган мусибатимиз, эртага оддий ҳол бўлиб қолмасмикан? Эркаклардаги эркаклик ғурури, ори қаерга кетти?
Буюк Ватандошимиз Имом Термизий раҳимиҳуллоҳ Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда Росулимиз алайҳиссалом: «Албатта, ўз умматим учун энг қаттиқ ҳавф қиладиганим, Лут қавмининг ишидир», деб марҳамат қилганлар. Аллох Қуръони каримнинг «Анкабут» сураси 28-оятида баччавозлик хақда қуйидагиларни айтади: «Ва Лут қавмига: «Албатта, сиз ўзингиздан олдин ўтган умматдан ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қилмоқдасиз», деб марҳамат қилади.
 
Қизлар... энг оғир нуқтамизга айланди бугун. Телефонда, Whatsappда, Telegram-Odnoklassnikiда бугун ўзбек қизларимизнинг беҳаё суратлари, очиқдан-очиқ сўкиниш ва хаёсиз видеолари тарқалмоқда. Қаёққа қараб кетяпмиз? Биз кимнинг авлодлари эканимизни унутиб бормоқдамиз. Йўқ биз ким эканлигимизни унутмайлик.
Аллоҳ таоло Нур сурасида бундай дейди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ишларидан ҳабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг (зарурат сабабли) кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларни (яъни, устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкларкларини рўмоллари билан тўссинлар!» (30,31-оятлар).
 
Ҳаётимизда озгина мусибат етса, Аллоҳга «Эй, Худо қайси гуноҳларим учун», деб даъво қилишни биламизу, лекин Яратган Роббимиз Рум сураси 41-оятида эслатган калималарни унутамиз: «Одамларнинг қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-масиятларидан) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гуноҳларининг (жазосини) торттириб қўйиш учундир».
 
Шунинг учун тавба қилайлик. Аллоҳдан қилаётган гуноҳларимизни кечиришини сўрайлик. Ўзимизни ўнглайлик. Қизларимизни, опа-сингилларимизни асрайлик. Иффатимиз, ор-номусимизни арзонга сотиб юбормайлик.
 
 
Бобоқулов Султон
Пешку тууман “Абдузоҳир” 
масжиди имом хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram