Оила муқаддас қӯрғон
30 апрел 2018 й.
339 марта ўқилди.

Бисмилладир роҳманир роҳим.

 

Оила муқаддас қӯрғон.

Ислом таълимотига кӯра оила Яратганнинг розилигини топиш, Пайғамбаримизнинг ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш мақсадида қурилади.Аллоҳ таоло шу боис эр ва хотиннинг оила қуриб кӯпайиши учун уларнинг тотувликда, аҳилликда бир-бирларига шафқат ва меҳрибонлик кӯрсатиб ҳаёт кечиришларини буюрган.Аллоҳ таоло дунёдаги барча жонзотларини, шунингдек инсонларни ҳам жуфт бӯлиб яшашга мос ҳолда яратган.Бу борада Қуръони каримда:"Унинг

 оят-белгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ӯзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматини солиб қӯйганидир.(Рум, 21оят)-деб марҳамат қилинган.

Оила жамиятнинг ажралмас бӯлагидир.Чунки жамият оилалардан ташкил топади, оила эса инсонлардан.Оила қанчалик мустаҳкам бӯлса, жамият, қолаверса бутун мамлакат тинчлиги ва осойишталигига мустаҳкам пойдевор бӯлади.Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бӯлса, ҳалол ва ҳаромнинг фарқи қолмаса, ӯша оила,  ӯша жамият бузилади, тинчи йуқолади, охир оқибат  у чуқур таназзулга юз тутади. Пайғамбаримиз(с.а.в) оила ва никоҳ  борасида:"Никоҳ менинг суннатимдир.Ким суннатимдан юз ӯгирса мендан эмасдир"-деб таъкидлаганлар.Оила инсоннинг дунёвий саодатини таъминловчи қӯрғондир.Оила ва никоҳ инсон зоти яратилганидан бошлаб давом этиб келаётган энг муҳим ва шарафли битимлардан биридир.Муҳаммад(с.а.в):"Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким оила қуришга қодир бӯлса уйлансин, чунки бу кӯзнинг тийилиши ва фаржнинг поклигидир"-деб марҳамат қилганлар.Демак,ушбу ҳадисда ёшлар моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан қодир бӯлишларига ишора қилинган. Бу жиҳатларга эга бӯлган мусулмон уйли-жойли, оилали бӯлишга ҳаракат қилмоғи лозим.

Минг афсуслар бӯлсинки, охирги пайтларда Ғарбнинг таъсири "оммавий маданият"нинг ёйилиши натижасида баъзи бар жамиятларда "шахс эркинлиги" деган пуч ғоя ва шиорларни ӯзла рига рӯкач қилиб олаётган айрим бузғунчилар: оиланинг кераги йӯқ, никоҳ шарт эмас, у инсонлар- нинг эркини чеклаб қӯяди-деган даъволарни илгари суришмоқда.Бу сафсатага ишонганлар сафи ҳам кенгайиб бормоқда.Ушбу жоҳилликка Ислом ҳар доим ӯз раддияларини бериб келган.

Бош  қомусимизда"Оила жамиятнинг асосий бӯғинидир, ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бӯлиш ҳуқуқига эга",деган қоида ӯз аксини топган.Оилалар тинч-тотув яшаса, жамиятга келтирадиган ютуқлари ҳам кӯпаяди, фарзандлар яхши тарбия оладилар.Оилага ғамхӯр- лик қилиш ва унга ҳар тарафлама моддий ва маънавий ёрдам бериш инсонпарвар халқимизнинг азалий одатларидан биридир.

Аллоҳ таоло юртимизга тинчлик, оилаларимизга фаровонлик, халқимизга истиқомати шариатни насиб айласин.

Бухоро шаҳар

Сайфиддин Бохарзий масжиди

имом хатиби.         Камолов Равшан.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 06:57
Пешин: 13:10
Аср: 16:30
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:30
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram