Оила муқаддас қӯрғон
10 июн 2019 й.
151 марта ўқилди.


 Оила муқаддас қӯрғон

       Аллоҳ таоло уйланиш - оила қуриш пайғамбарларнинг суннати эканини таъкидлайди: "Дарҳақиқат, Сиздан илгари ҳам (кӯп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга хотинлар ва зурриётлар берганмиз..." ( Раъд, 38). Дарҳақиқат  оила қуриш пайғамбарлар суннати. Бу суннат инсон учун дунёда саодат,охиратда эса ажру мукофот олиб келадиган амалдир.
     Ислом таълимотига кӯра, оила Яратганнинг розилигини топиш мақсадида қурилади. Аллоҳ таоло айтади: "Аллоҳ сизлар учун ӯзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ӯғиллар ва набиралар пайдо қилди..." (Наҳл, 72). Оила қуришнинг яна бир ҳақиқати инсон ӯзидан кейин солиҳ зурриётлар қолдириши бӯлиб ҳисобланади.
      Оила инсоннинг дунёвий саодатини таъминловчи қӯрғондир. Эркак киши ана шу қӯрғоннинг мустаҳкам устуни: "Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб - Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар) дан  (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ӯз оиласига) ӯз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир" (Нисо,34). 
        Aллоҳ таоло оила ва никоҳнинг муқаддаслиги ҳақида Қуръони каримда шундай баён қилади: "Унинг аломатларидан (яна бири)-сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ӯзларингиздан жуфтлар яратгани ва ӯртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир". ("Рум",21)
      Инсон ҳаёти мобайнида никоҳли оила қуриш, фарзанд кӯриш билан ӯз наслини сақлайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадиси шарифларида: "Аёл одатда дини, молу дунёси, ҳусни жамоли ва зоти учун никоҳ қилинади. Сен диёнатлисини танлагин, барака топгур!"- деганлар.
     Аввало, турмуш қуриш ниятидаги ӯғил ва қизларимиз ӯзига жуфти ҳалол танлаш вақтида қизнинг ёки йигитнинг фақат ҳуснига, зотига ҳамда бойлигига алданиб қолмасин, балки унинг хулқу одоби, дину диёнатига ҳам албатта аҳамият бериши лозимлигини унутмасинлар. Чунки, қизнинг ҳусни жамолига ва ота-онасининг бойлигига маҳлиё бӯлиб, сӯнг афсус чекканлар ҳам йӯқ эмас. 
     Шу боис, динимизда ахлоқ-одобли, оқила, ибо-ҳаёли, иффатли, нафосатга эга бӯлган жуфти ҳалол танлашликка буюрилади. 
   Ислом дини аёл кишини, аввало, бокира қиз, опа-сингил ва мӯтабар она сифатида эъзозлайди.
    Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадисларида шундай деганлар: "Албатта, Аллоҳ Таоло аёллар ила яхши муомалада бӯлишларингизни тавсия этаман.-деб марҳамат қилганлар.

Когон туман “Шохи-Нажаф”  жоме 
масжиди имом хатиби  Асадов Хусен 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:25
Куёш: 06:04
Пешин: 13:10
Аср: 17:40
Шом: 19:30
Хуфтон: 20:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram