1 ДЕКАБР – ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ
01 декабр 2016 й.
2380 марта ўқилди.

 1 ДЕКАБР – ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

Бу касаллик ижтимоий касалликдир шунинг учун у кенг маънода нафақат иқтисодий, сиёсий зарар келтиради, шунингдек, оилавий, руҳий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шундай экан, касалликнинг олдини олиш, даволаш, тарқалишини чеклаш ишларида ақл-заковат билан иш тутиш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли руҳий тўсиқларни бартараф этиш керак бўлади. Бунинг учун ҳар қандай шароитда ҳам ахлоқ, одоб ва ўзаро ҳурмат руҳида яшаш, ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билган ҳолда ўзини ва ўзгани ҳимоя қила билиши, маънавий ва маданий жавобгарликни ўз бурчи деб билиши керак бўлади.

ОИТС бу - одам иммунитети танқислиги синдромидир. Бу одамнинг касалланганини билдиради.
Ҳозирги вақтда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган муаммолардан бири СПИД касаллигидир. СПИД – бу орттирилган иммун танқислигидир.
СПИД - бу ХХ асрнинг охирида инсоният оламида энг муҳим ва энг даҳшатли воқеа ҳисобланади. Ҳозирги кунда эса ХХI АСР ВАБОСИ бўлиб қолди.
Ислом дини таълимотида инсон ўз сиҳат-саломатлигини сақлаш ва эҳтиёт қилиши асосий мақсадлардан бири эканлиги алоҳида таъкидланган. Шунинг учун ҳам киши ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши ва унга асло бепарво бўлмаслиги алоҳида ўқтирилади.
Ушбу касалликда организмни ички ва ташқи зарарли таъсир этувчи таъсиротлардан ҳимоя қилувчи – иммун тизими вирус таъсирида издан чиқади.
Агарда биз тегишли чора-тадбирлар қўлламасак, ушбу масалада муаммоларнинг чегараси йўқ. Уни «эртага» қолдириш нафақат «қалтис» ваҳоланки «жиноят» ҳисобланиши керак, чунки, бепарво қараб турувчиларнинг “эртанги куни” ҳам қолмайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёнинг 197 мамлакатида 2000 йил охиригача 5,5 миллион одам ОИТС билан хасталанган ва улардан 15,5 миллиони вафот этган. Ҳозирги кунда эса 90 миллион атрофида ҳисобланмоқда. Ўзбекистонда ҳам ОИТС билан касалланганларнинг сони ортиб бормоқда.
Вирус юққан шахснинг аҳволи узоқ муддат ичида меъёрида (нормал) ҳолатда бўлиши мумкин. Чунки, вирус организмга киргач ҳужайрага ёпишиб олиб, аста-секин ҳужайра ичига, асосан ядро аппаратига жойлашиб олади ва маълум давргача тинч ҳолатда сақланади. Касаллик ўткир ҳолатда ривожланадиган бўлса вируснинг инкубация (касаллик белгиси намоён бўлгунгача давр) даври 6-18 ой бўлиши мумкин.
Маълумки, ҳозирги даврда «Баркамол авлод тарбияси» ва жамият тараққиёти ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлом ва бардам бўлиши билан чамбарчас боғлиқ. Бунинг учун Мустақил Республикамизда давлатимиз томонидан барча шароит қулайликлар яратилган. Лекин инсон соғлигига путур етказувчи, ташқаридан мамлакатимизга кириб келаётган СПИД касаллиги энг оғир ва мураккаб муаммолардан бўлиб қолмоқда. «АСР ВАБОСИ» номини олган ушбу иммун, яъни касалликларга қаршилик етишмаслиги хасталигини олдини олиш, даволаш, тарқалишига йўл қўймаслик нафақат тиббиёт ходимлари, балки барча-барчамизнинг муҳим ишимиз бўлиб қолмоқда. Бунинг учун халқимизга СПИД ҳақида илмий асосланган, мукаммал тушунчаларни етказишнинг аҳамияти ниҳоятда катта.
1970 йилларнинг ўрталаридан бошлаб ер курраси бўйлаб кеза бошлаган СПИД, яъни ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) пандемиясида 375000 кишининг шу хасталикка чалингани, 1988 йилнинг охирларига келиб 5 миллион кишининг у билан оғригани, БМТ-СПИД (ЮНЕЙДС) маълумотига қараганда, дунё бўйича тез тарқалаётгани, 2001 йилга келиб ВИЧ/СПИДни юқтириб олганларнинг сони 50 миллиондан ортгани аниқланган. Ушбу хасталик сабабидан 16,3 миллион киши вафот этган. Ватанимиз соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича, СПИД борасида мамлакатимизда ҳам нохуш эпидемиологик вазият вужудга келгани қайд қилинади. Республика бўйича 2000 йилнинг ноябр ойигача 11 та маъмурий ҳудудда 190 киши касалликни юқтириб олгани қайд қилиниб, улардан 14 нафари СПИД ташхисидан вафот этган. Уларнинг 75 фоизи инъекцион гиёҳвандлардир. Охирги 12 йил давомида 51 та вирус юқтирганлар аниқланган бўлса, 1999 йилда 25 нафар киши юқтириб олган, 2000 йилда эса 100 дан ортиқ ВИЧ/СПИД билан хасталанганлар қайд қилинган. 
1997 йилнинг 1 декабригача бўлган статистик маълумот бўйича, СПИД билан энг кўп оғриган беморлар АҚШда 48,5 %, Африкада 36,0 %, Европада 11,5 %, Осиёда 3,5 %, Океаниада 0,5 % рўйхатга олинган. 
СПИД (ОИТС)ни француз олими Люк Монтанте ва америкалик олим Роберт Галлолар кашф этган вирус келтириб чиқариши исботланган. Бу хасталикнинг негизида киши организмининг касалликларга, айниқса, инфекцияларга қарши курашиш қобилиятининг бузилиши ётади. Олимларинг таъкидлашича, СПИД ўзи тўғридан-тўғри ўлимга олиб келмагани ҳолда кишида ўпка яллиғланиши, турли-туман инфекциялар, миянинг жароҳатланиши, хатарли ўсмаларнинг ривожланишига ва бошқа хасталикларга замин ҳозирлайди. Узоқ даволана олмайдиган зотилжам, диарея, сил ва бошқалар шулар жумласидандир. Уларнинг барчаси учун умумий лимфа тугунларининг катталашиши, беморнинг озиб кетиши, унда кучли авитаминоз, битмайдиган яралар ва бошқалар пайдо бўлиши кузатилади. 
Одам организмида энг юқори концентрацияга эга бўлган субстлар - қон, сперма ва орқа мия суюқлигидир. Организмга вирус тушгандан яширин даври 1 ойдан 4 йилгача ва ундан кўпроқ бўлиши таъкидланади. Вирус юққан шахсда, яъни вирус ташувчида касалликлар белгилари бўлмаса-да, у бошқаларга касалликни юқтириши мумкин. Вируслар лимфоцитларда кўпая бориб, уларнинг ўзаро мувозанатини бузиб юборади. Организмда иммунология реакциялар кечиши жараёни бузилиши натижасида вирус ташувчилик бевосита ОИТСга ўтиши, яъни касаллик намоён бўлиши аниқланган. Олимларнинг таъкидлашича, СПИДга қарши даво чоралари топилмаган, унга қарши эмлаш воситаси ҳам йўқ. Лекин уларни топиш бўйича изланишлар, тадқиқотлар ҳанузгача давом этмоқда. 
Соғлом одамга СПИД кўп ҳолларда жинсий алоқа орқали ҳамда СПИД билан касалланган ёки вирус ташиб юрувчи одамлардан (донорлардан) олинган қонларни умумий касаллик билан хасталанган беморларга қуйиш ёки яхши зарарсизлантирилмаган тиббий асбоблар билан муолажа қилиш орқали юқиши мумкин. Она сути орқали, яъни вирус ташувчи ёки СПИД бўлган она боласини эмизганда ҳамда касаллик вирусининг ҳомилага йўлдош орқали ўтиши ҳам аниқланган. Шу соҳа олимларининг хабарларига кўра, СПИД билан касалланганларнинг 70-80 фоизини жинсий алоқа орқали юқтирганлар ташкил этади. Бу гуруҳ одамларига енгил табиатли аёллар, фоҳишалар, жазманини (партнерини) тез-тез ўзгартириб турувчи одамлар, бесоқолбозлар, яъни гомосексуалистлар, гиёҳвандлар, таносил касалликлари билан тез-тез хасталаниб турувчилар, тасодифий учрашувлар ҳамда хориждан келган одамлар билан жинсий алоқа бўлишга мойил одамлар киради. Бундай шароитда ватанимиз аҳолисининг ҳар бири СПИД тўғрисида зарур билимларга эга бўлиши, ундан сақланишнинг чораларини яхши тасаввур қила олиши шарт. Республикамизда ОИТС касаллиги олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича ҳамда бу касалликни тарқатишга уринувчи шахсларни қаттиқ назорат қилиш ҳақида республика қонуни ва узоқ муддатга мўлжалланган дастури тузилган.
Юртимизда ОИТСнинг тарқаб кетиши олдини олишнинг асосий чегаралари кўрилиб, унга қарши курашувчи ихтисослаштирилган республика маркази, вилоятларда, шаҳарларда унинг бўлимлари ташкил этилиб, у ерларда диагностика лабораториялари очилган. 
Республика СПИД маркази қошидаги аноним хонада ОИТС ёки вирус ташувчиликка гумон қилинган шахслар аноним ёки очиқ ҳолда текширишдан ўтишлари мумкин. Шунингдек, бу ерга хоҳлаган шахс мурожаат қилиб, ўзини қизиқтирган муаммолар юзасидан маслаҳатлар олиши ҳам бемалолдир. СПИД вирусининг юқиш эҳтимоли бор экан, ҳар бир эркак, аёл ва фарзандларимиз, СПИДнинг келиб чиқиши сабабларини яхши англаб, ўз хулқ-атворларини олий даражада сақлаб юрсалар, бу касаллик чангалига тушмасликлари аниқ.
Нельсин Манделанинг айтиши буйича, СПИД Африкада бу нафақат касаллик, балки ҳақиқий фожеадир. Бу даҳшатли вирус кўп инсонлар ҳаётига зомин бўлмоқда. Ҳатто уруш-қатағон йиллар, очлик ва қўрғоқчилик каби офатлар оқибатида ҳам бу даражада кўп одам умрини олиб кетмаган. Албатта Африка қитъаси ниҳоят даражада камбағал қитъа ҳисобланади. Ҳозирги кунда СПИД билан курашиши учун бу қитъада кўп миллиард маблағлар сарф қилинмоқда, аммо натижа эса ҳамон йўқ. Дунё соғлиқни сақлаш вазирлиги СПИДга қарши ишлатиш мумкин бўлган ва бу борада бир натижага эришилган ҳар бир усулларни қўллаб кўра бошлади. Бу кузатишлар оқибатида эркакларни Хатна қилиш жуда яхши фойда бериши маълум бўлди. СПИД билан касалланиш хатна қилинган эркакларда 48-60 % кам учрар экан. 
Ҳар бир ҳалқнинг ўз урф-одатлари мавжуд. Баъзи халқларда йигитни эркаклик даражасига эришиш даврини турли хил қийноқ усуллари билан белгилашган. Аммо Ислом ва Яхудий динларида эса ўғил болаларни хатна қилиш одат бўлган. Олимлар бу урфларни ўзида яширин шифо воситаларини сақлаган бўлиши мумкин, деган фикрда ўргана бошлашди. 
Хатна қилдиришнинг тарафдорлари бу усулни кўпгина касалликлардан даво деб қабул қилишади. Ҳақиқатан, хатна қилинган болаларда сийиш пайтидаги ачишиш, қизариш каби ёқимсиз касалликлар бўлмайди. Яна уретрит, поелонефрит, олат саратони, олат учи шамоллаши ва гигиена тарафдан ҳам фойдали. Ҳамда хатна қилинмаган эркакнинг нутфаси аёл бачадонида ўсма пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Ҳамда хатна қилиш олат учи териси йўғонлашиб жинсий алоқани чўзишга сабаб бўлади ва айнан терининг шу йўғонлашиши ВИЧ вирусини жинсий алоқа пайтида юқишини олдини олади. Бу эса Пайғамбаримиз с.а.в. нинг ҳар бир суннатларида бир ҳикмат борлигининг исботидир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича дастури маълумотларига кўра бугунги кунда дунё бўйича ОИВга чалинганлар сони 33 млн.ни ташкил этмоқда. Ҳар йили дунёда 2 500 000 нафар шахс ОИВ инфекциясини юқтириб олмоқда. Хўш, аслида ОИВ ва ОИТС (СПИД) нима? Одамлар ундан қандай ҳимояланишлари лозим?
ОИВ бу одам иммунитети танқислиги вируси ҳисобланади. У фақат одамдан одамга зино, зарарсизлантирилмаган кесувчи, санчилувчи асбоб-ускуналар орқали ҳамда онадан болага юқади. Шунингдек, ОИВ тиш чўткаси, татуировка, маникюр орқали ҳам юқиши мумкин. ОИВ инфекциясининг асосий хусусияти шундаки, у узоқ вақтгача ҳеч қандай белгиларсиз кечади. ОИВни юқтирган кишилар узоқ йиллар давомида ўзларини соғлом сезадилар. Улар ОИВ инфекциясини юқтирганлар дейилади, яъни ОИТС билан касалланмаган ҳисобланади. Аммо ОИВ юқтирганлар ҳам, ОИТС билан касалланганлар ҳам бари-бир касаллик манбаи ҳисобланади.
ОИВ қандай шароитларда одамдан одамга юқмайди? Юқорида вирусни асосан 3 кўринишда юқишини кўриб ўтдик. Вирус ҳаво-томчи ва маиший йўл билан юқмайди. Жароҳатланмаган тери ва шиллиқ қаватлар орқали касаллик юқмайди. Шунинг учун жамоат жойларида бўлганда, суҳбатлашганда, қўл бериб кўришганда, умумий чўмилиш ҳавзалари, ҳожатхона ва идиш-товоқдан фойдаланганда, ўпишганда, битта сочиқ ва ОИВга чалинган одам кийимларидан юқмайди. Касалликни қон сўрувчи ҳашаротлар (чивин, бит, кана) ва бошқалар юқтириши исботланмаган.
Ҳозир юртимизда ҳомиладорларда ОИВ инфекциясини эрта босқичларда аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. ОИВ аниқланган аёл ҳомиладорлик вақтида антиретровирусли терапия муолажасини олса, бола соғлом туғилиши мумкин. Аслида ҳомила йўлдош туфайли она қорнида вирусдан ҳимояланган бўлади. Бу онанинг иммунитетига, дори-дармонларни вақтида қабул қилишига, шахсий гигиена қоидаларига амал қилишига боғлиқ. Вирус асосан бола туғилаётган вақтда юқиши мумкин.
ОИТС (СПИД) хасталиги ва ОИВ (ВИЧ) — инфекциянинг келиб чиқиш тарихи ҳақида етарли даражада илмий асосланган далиллар ва бир нечта назарий тахминлар тўғрисида анчагина гапириш мумкин. Қисқа қилиб айтганда, улардан бири - ушбу хасталикнинг келиб чиқиши, 1950 йилларда Африка қитъасида, касаллик келтириб чиқарувчи вирус одамларга маймунлардан ўтган деган назарий тахминлар бор. Шунингдек, ўша даврларда одамларда клиник белгилари ва оқибати бўйича ҳозирги ОИТС касаллигига ўхшаш айрим хасталиклар мавжуд бўлган. Аммо улар ичида айрим клиник белгиларига кўра бошқачароқ, даволаш қийин бўлган ва натижада доим ўлим билан тугалланаётгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлган. Кейинчалик бундай муаммолар 1981 йилда АҚШда (Атланта шаҳрида) касалликларни назорат қилувчи Марказда янги хасталик рўйхатга олинган ва унга орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС-СПИД) деб ном берилди. Ўзбекистонда ҳам ОИТС билан касалланганларнинг сони ортиб бормоқда.
Хулоса қилиб айтганда, энг муҳими СПИД биз билан бирга ХХI асрга кириб келаётганини ҳисобга олиб, ҳар бир киши бу масалада жон куйдирмоғи даркор. Бунинг учун улар СПИД ҳақидаги маълумотларни билишларининг ўзи ҳам катта аҳамиятга эга. Улар касаллик ва вирус ҳақида, касалликнинг яширин белгилари, ривожланиши, даволаш, беморга ёрдам бериш, унга нисбатан психотерапия ишлари, профилактика масалалари ва бошқалардир.
Асримиз вабоси бўлган СПИД, гиёҳвандлик офатидан халқимизни ва келажак авлодни халос этиш, уларни моддий-маънавий баркамоллик сари йўналтиришдек умумбашарий хайрли ишларимизда Аллоҳнинг ўзи ҳаммамизга мададкор бўлсин!
Манбалар асосида 
Баҳодир МУҲАММАДИЕВ тайёрлади
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram