Ўғридан фикҳни ўрганган олим
14 ноябр 2014 й.
1015 марта ўқилди.
                             Ўғридан фикҳни ўрганган олим
 
 Толиби илм дала ёқалаб уйи томон кетаётган эди. Тўсатдан дарахт ортидан жулдур кийинган бир киши қўлида ханжар билан отилиб чиқиб, талабанинг йўлини тўсди. Қўлидаги ханжарни ўқтаб, башанг кийинган талабага кийимларини ечиб беришни талаб қилди. Талаба қўрқув аралаш ҳайрат билан қотиб турганида ўғри унга қараб: “Шунча пайтдан бери шу кийимни кийиб юрибсан. Энди гал меники, мусулмоннинг мусулмонда ҳаққи бор”-деди. Талаба ўғридан мусулмонлик тўғрисида эшитганидан кейин бир оз ўзини қўлга олиб: “Майли, фақат мен билан бирга нарироқдаги далагача бирга борсанг, у ерда ҳамқишлоқларим бор, улардан ўзим учун кийим оламанда буни сенга бераман”-деди. Ўғри эса: “Бу гапга кўнадиган ахмоқ йўқ. Мени у ерга элтганингдан кейин ҳамқишлоқларинга савалатиб, қозига топширасан. Калтак ҳам ейман, кийимдан ҳам маҳрум қоламан,”-деди. Шунда талаба: “Унда кийимни сендан қарз, насия сифатида мен кийиб борай, бошқа кийим кийиб олганимдан сўнг, буни сенга келтириб бераман”- деди. Ўғри бироз ўйланиб турдида: “Йўқ, тўғри келмайди. Ўйлаб қарасам, ота-боболарим, барча ўғри устозларим насияга ишлашмаган. Ҳаммалари нақдини олишган, кийимни еч!!!”-деди. Талаба ўз кийимини ечиб ўғрига беришга мажбур бўлди. Орадан анча вақт ўтди. Толиби илм шижоатли, қатъиятли ўз соҳасини пухта эгаллаган, минглаб  шогирдларга эга бўлган фақиҳ бўлиб етишди. Шогирдлари ундан “Илмни кимдан ўргангансиз деб сўрашганида: Ўз ишини яхши биладиган, аждодлари, устозларига хилоф иш қилмайдиган ўғридан”-деб жавоб берарди. 
 
О.Амонов
“Сариосиё” жомеъ масжиди имом-хатиби
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram