Пайғамбар меросҳўрларига эҳтиром
20 апрел 2018 й.
1205 марта ўқилди.

Пайғамбар меросҳўрларига эҳтиром.

Қадимий Бухоро замини Имом Бухорий, Ибн Сино ва Абу Бакр Наршахий каби алломаларга, буюк тарикатпирлари Абдухолиқ Ғиждивоний ва Амир Кулол, Ориф Ревгарий ва Махмуд Фағнавий, Али  Ромитаний ва Бобоий Самосий сингари азиз авлиёларга бешик бўлгани билан бутун дунёга маълум ва машҳурдир.

«Пайғамбар» - аслида форсча сўз» Пайғам-овар-олиб келувчи мазмунини англатади. Яъни бирор бир илоҳий хабарни олиб келувчи инсонга «пайғарбар» дейилади.   “Пайғам “-овар”ни ўзбек тилига элчи, хабарчи, даракчи деб таржима қилинади.

Истилоҳда Аллоҳ билан Унинг бандалари ўртасидаги элчилик қилувчи инсонга «пайғамбар» дейилади. У-Аллоҳнинг буйруқ ва кўрсатмаларини ваҳий оркали қабул қилиб, уларни ўз умматига тўла-тўкис етказувчи вакилдир.

Меросхўр – араб  ва форс-тожик сўзи бўлиб, мерос олишга ҳаққи бўлган киши, ворис. Ўша ишни давом этирувчилардир.

Ислом динида Одам Ато биринчи пайғамбар деб тан олинса, Мухаммад соллолоҳу алайхи ва саллам –сўнги пайғамбардирлар.

Пайҳамбарлар қуйидаги 5 та хусусият эгаси бўлиши керак.

-Сидқ – рост, ҳақиқатни сўзловчи

-Омонат – Аллоҳ буйруқ ва тақиқларини халққа етказиш омонатини ўз зиммасига олади.

-Таблиғ – Аллоҳнинг буюрганини ва унинг тақиқларини сўзсиз амалга ошириш ва бошқаларни ҳам шунга чакириш.

-Фитрат – ақл ва салоҳият пешлиги, уларнинг  бошқалардан бир неча бор ортиқлиги. Хулки чиройли.

-Исмат – гуноҳлардан фориғлиги пок ва тозалиги.

Пайғамбарлар Аллоҳ таоло томонидан инсоният ичида танлаб олинган энг улуғ инсонлар бўлиб, улар Аллоҳдан инсоният ҳаётини тартибга солишга доир илоҳий кўрсатмаларни қабул килиб оладилар. Инсонлар  ўртасида даъват қиладилар.Улар ўзлари ўрнак бўлиб одамларни Аллоҳ таоло буюрган яхши ва покиза йулга  чорлайдилар.

Расулуллоҳ меросхўрлари ким? -деган савол туғулади.  Энг аввало у кишини кўрган бирга фаолият кўрсатган  «чоҳорёр» номи билан машҳур тўрт улуғ саҳобий – Абу Бакр Сиддиқ, Умар Ибн Хаттоб Фориқ, Усмон Ибн Аффон Зиннурайн ва Али Ибн Абу Толиблар  (Аллоҳ улардан рози бўлсин) кўз олдимизда гавдаланадилар.

   Шарият – қонун, тариқат – йўл. Бу йўл кишини Хаққа яқинлаштиради. Машойихлар  Ҳаққа етмак учун шариат биринчи. тариқат иккинчи, маърифат учунчи, ҳақиқат эса тўртинчи зинадир деганлар.

Муҳаммад алайҳиссаломдан сўнг у кишининг шариат ва тариқатдаги йўлларини чоҳарёр дўстлари амалга оширдилар. Улар пайғамбарларимиз ворислари ҳисобланадилар. Мусулмон олами уларнинг хизматларини тан олиб кунида 5 маҳал ўқиган номазларида улар руҳларига дуолар ўқийдилар. Аллоҳдан бизга хам шу сиддиқлар йўлини бер  деб уларга эҳтиром кўрсатадилар.

Бухорои Шариф мисолида олиб қарасак Пайғамбар (алайхиссалом) издошлари ворислари меросҳурлари Аллоҳга беадад шукурки, анчагина…

Улар кимлар эдилару, ҳозир кимлар? Кимларга эҳтиром курсатилмокда? Ҳақли  савол. Қалб Аллохнинг назаргоҳидир. Аллоҳ  назаргоҳи бўлган қалбни покизалаш –хожагон-накшбандия таълимотининг асл максади хисобланади.» Накшбандия- бар дил банд: яъни Аллоҳ номини қалбинга нақш айла-дейилади таълимотда «силсилаи шариф”-нинг сарҳалқаси Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламдан Абу Бакр  Сиддикка  у кишидан Салмони Фарсийга утган.

Пирлар тартиби Салмони Фарсийдан Ҳазрат  Қосим ибн Мухаммад, Хазрат Жаъфари Содиқ ва бошқалар….

Ҳазрат  Юсуф Ҳамадоний Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждивоний Ҳазрат  Ориф  Ар –Ревгарий, Хазрат Муҳмуд Анжир Фағнавий, Ҳазрат Али ар – Ромитаний, Ҳазрат Муҳаммад Бабоий Самосий, Ҳазрат Мир Кулол, Ҳазрат Шоҳи Нақшбанд Баҳоуддин Увайсий ал Бухорийлар ўз замоналарида ва ҳозир ҳам улар Мухаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам ворислари ишларининг давомчилари меросхўрларидандирлар. Бутун мусулмон олами уларга бош эгиб таъзим қилади. Уларга  самимий эҳтиром кўрсатади. Чунки уларнинг  ўзлари бўлсаларда, таълимоти йўллари  маърифатлар мусулмонлар йўлини ёритувчи нур бўлиб хизмат қилмоқда. Улар оёғи етган муқаддас замин обод этилди ва этилмокда. Озода йўлакчалар имом  - хатиблар ўқиётган дуолар, гуллар экилган гулзорлар мевали- мевасиз дарахтларнинг яшнаб туриши, шохчаларию гулларнинг шамолда эгилиши, гуё дунё мусулмонларининг бу буюк зотларга эҳтиромидек туюлади. Ҳа, бутун дунё мўмин-мусулмонлари бу буюк пирларга ҳурмат бажо келтиради ва эҳтиром кўрсатади. Келажак ворисларга ҳам шундай қилиш лозимлигини шахсий намуна бўлиб кўрсатади ва талаб қилади. Масалан: Етти пир зиёратгоҳларига келаётганлар орасида мактаб ўқувчилари, талабалар, ҳатто кичик ёшдаги мурғаклар ҳам бор. Улар бу маскан ободлигини кўрадилар, уларнинг хизматларидан қисман хабардор бўладилар. Имом хатибларимиз келгусида шу мурғак болалар орасидан хам буюклар чиқсин дея дуо қиладилар. Улар ҳам буюк бобокалонларидек юртига, миллатига хизмат қилсин дея Аллоҳдан сўрайдилар. Демак ҳозир ислом дини софлиги давомийлиги йўлида фаолият кўрсатаётган улуғ шайхларимиз муфтий ҳазратлари имом –хатибларимиз, мен мусулмон деб «Қуръон» ҳукмига тўлиқ итоят этган, бўйин эгган кишилар ҳақли равишда пайғамбар ворислари, меросхўрларидирлар. Улар ўз улуғларига пирларига доимо эҳтиром кўрсатишни олийжаноблик, олий бурч деб биладилар.

«Аллох иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматдан нурга чиқаради»… « Бақара» 257 –оят. Яъни Аллоҳнинг марҳамати ила, бу зиёратгоҳлар кундан-кун янада гўзал масканларга айланиб бормокда. 2018 йил тариқат илмининг йирик намоёндаси Абдухолиқ Ғиждивоний таваллудларининг 915 йиллиги ҳамда Бахоуддин Накшбанд таваллудларининг 700 йиллигини юқори даражада ўтказишда катта тайёргарлик курилмокда. Бу барча мусулмонлар қалбига манмуният бахш этади. Мазкур ориф зотларнинг пурмаъно ҳикматлари, қалбга жило бахш этувчи асарлари халқимизни, фарзандларимизни комил инсон тарбиясидаги аҳамияти беқиёсдир. Чунки бу улуғ зотлар Аллоҳнинг валийлари, дўстларидир. Уларга ҳар қанча эҳтиром қилсак, арзийди. Эҳтиром қилганлар қалбини Аллоҳ нурли қилгай!

Аллоҳ дунёдаги барча олимларимизни динимизга ислом ривожи учун килаётган ишларини Ўзи қўллаб кувватласин. Аллоҳ буюрган-Пайгамбаримиз кўрсатган суннатларига амал қилиш насиб этсин. Фарзандларимизни динда факиҳ айласин.

 

Ромитан туман Эшон-Пир

 жомеь масжиди имом-хатиби

 Ибрагимов Олим.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram