ОЛИМЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ
23 май 2022 й.
345 марта ўқилди.

ОЛИМЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ
 
Илмни ва илм аҳлини мақтаган, ҳақиқий Аллоҳдан қўрқувчилар фақат олимлар деб таърифлаган, олимларни улуғлаб ва уларни ҳурмат қилишга ундаган Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.
Муқотил ибн Солиҳ Хуросоний айтади:  “Ҳаммод ибн Саламанинг олдига кирдим. Уйида буйрадан бошқа нарса йўқ эди. Ҳаммод ўша буйранинг устида ўтириб мусҳаф ўқир эди. Ёнида бир меш билан таҳорат қиладиган идиши  ҳам бор эди. Ҳаммоднинг олдида ўтирсам, бир киши эшик қоқиб келди. Ҳаммод хизматкорига  ,, Чиқ-чи, ким экан?" - деди. У қайтиб келиб,  “Муҳаммад ибн Сулаймоннинг элчиси экан”, - деди. Ҳаммод хизматкорга  “Унинг ёлғиз ўзи кирсин”, - деди. Элчи ичкарига кириб, бир хатни тутқазди. Унда бундай ёзилган эди:  “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Муҳаммад ибн Сулаймондан Ҳаммод ибн Саламага. Аммо баъд: Аллоҳ сизни Ўз тоатидаги кишилар ва Ўзининг дўстлари қаторида қилсин. Бизда бир масала чиқиб қолди. Олдимизга келсангиз, уни сўраб олардик. Вассалом”. 
Ҳаммод хизматкорига сиёҳдон олиб    келишни буюрди. Сўнг менга:  “Мактубнинг орқасига ёз” деб, айтиб турди:  “Аммо баъд:  Аллоҳ сизни тоатидаги кишилар ва дўстлари қаторида қилсин. Биз олимлар бирор кишининг олдига бормаймиз. Бизга маълумки, олимлар бирон кишининг олдига бормаганлар. Агар сенда масала туғилиб қолган бўлса, олдимизга келиб, шу ерда сўра. Фақат бир ўзинг кел. Менинг олдимга соқчиларинг билан келма! Айтганимдай қилмасанг, маслаҳат бермайман! Вассалом". 
Бироздан сўнг яна эшик тақиллади. У хизматкорига чиқиб, кимлигини билиб келишни буюрди. У Муҳаммад ибн Сулаймон келганини айтди. Ҳаммод хизматкорга  “Ёлғиз ўзи кирсин”, - деди. У кириб, салом берди-да, унинг қаршисига ўтирди. Сўнг:  “Менга нима бўлдики, сизга қарасам, жуда қўрқиб кетаман?” деди.
Ҳаммод бундай деди:  “Собит Бунонийдан эшитганман, у Анас ибн Моликдан эшитган. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитган экан:  “Олим ўз илми билан Аллоҳ азза ва жалланинг розилигини ирода қилса, ундан ҳамма нарса қўрқади. Лекин у билан бойлик тўплашни ирода қилса, ўзи ҳамма нарсадан қўрқади”. 
Муҳаммад ибн Сулаймон деди:  “Мана бу қирқ минг дирҳамни олинг, кам-кўстингизга ёрдам бўлар”. Ҳаммод:  “Уни кимдан зулм қилиб олган бўлсанг, ўшаларга қайтар”, - деди. У: “Аллоҳга қасамки, менга мерос бўлиб қолганидан беряпман”, - деган эди, Ҳаммод: “Менинг бунга эҳтиёжим йўқ.  Аллоҳ гуноҳларингни яширсин”, - деди. Муҳаммад ибн Сулаймон: “Ўзингизга олмасангиз, тақсимлаб берарсиз”, - деди. Ҳаммод: “Мен уни тақсимлашда адолат қилсам, ундан насибадор бўлмаганлар, яъни улуш олмаганлар “Адолат қилмади”, дейишади. Аллоҳ айбларингни яширсин”, - деди”. 
Ҳар бир замонда ҳам  мансаб ва бойлик эгаси илм соҳиби олдида ожиз бўлгани сингари Муҳаммад ибн Сулаймон ҳам ўз даврининг олими, фақирона яшаётган Ҳаммод ибн Салама олдида  қанчалар камбағал ва заиф (қўрқоқ) эканлигини ҳис этди ва Ҳаммод ибн Саламанинг биргина бўйросию сиёҳдони бўлишига қарамасдан унинг  қалби қанчалар бой эканлигидан ажабланди.
Ҳақиқатки олимлар илмда, амалда, ибодатда, икки оламга татугулик зиё тарқатаган улуғ зотлардир.
Зеро, "Олимлар пайғамбарлар меросхўридирлар".
 
Манба: "Солиҳлар гулшани" китобидан  фойдаланилди. 
 
Ромитан  туман "Ҳазрати Бобо"  жомеъ масжиди 

имом хатиби Суннатуллоҳ домла Фахриев. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram