«Оммавий маданият» маданиятми ?
09 март 2017 й.
2106 марта ўқилди.

  «Оммавий маданият» маданиятми ?

Умр, тириклик Аллох таоло ато этган энг улуг бебахо неъматдир.  Уламоларнинг айтишларича, барча неъматларнинг аслимасдари инсоннинг тириклиги, умрининг яшаётганлигидир. Аллох таоло Каломи Шарифнинг бир неча оятларида инсонга берилган умр, тириклик муддати улуг, масулиятли неъмат эканлиги учун, бу умрдан кузланган максад – яратган хакк таолони таниш ва охират бахт – саодатига эришиш эканлигини таъкирлайди. Жумладан, Аср сурасида Аллох таоло вакт, замон билан кассам ичиб, барча инсон зоти хусром – зиёнда эканлигини, илло Аллохга иймон келтириб, хакк буюрган солих амалларига бардавом булганлар ва бирбирларига хак йулини ва бу йулдаги сабрни тавсия килганларгина бахтсизликда эмаслиги айтилади (Аср сураси:1-3 оятлар). 
Ривоят килишича, инсон киёмат куни сураладиган бирламчи саволлардан бири, уларни нимага сарфлаганлиги, ёшлигини кандай амалларга бахшида этганлиги булар экан.  
Умр, тириклик – неъматларнинг неъматидир. Вактини, ботил, бехуда нарсаларга, фойдасиз машгулотларга сарфланишидан мухофаза килмоги лозим. Донишмандлар бири айтибдурки, «Эй, инсон, сен уч нарсадан иборатдурсан. Биринчиси кеча, у утиб кетти, кулдан бердинг, иккинчиси эрта, унга етасанми йукми номаълум, учинчиси эса хозир, яъни айни дамдир бу кулингдаги накддур, насия эмас, шу дамни кулдан бой берма, кулингдаги, ихтиёрингдаги онингни ганимат бил». Чунончи, халк достонларида хам келибдурким:
Дам бу дамдур, узга дамни дам дема,
Бошинг омон, давлатингни кам дема.  
Мавлоно Навоий хазратларида хам шунга хамоханг гузал шохбайт бор:
Мозию мустакбал ахволим такаллум айла кам,
Не учунким, дам – бу дамдур, дам – бу дамдур, дам – бу дам.
Яъни мозийни утиб кетган нарсаларни уйлаб, хаёл суриб куп суйлайверма, бу донолар иши эмас, чунки айни дам шу дамдур, айни лахзадир, хозирдир, уни ганимат бил.
Куп ёшларимиз хаётини, машгулотларини кузатадиган булсак уларнинг вактга, умрга, согликка нисбатан исрофгарчиликларини, эътиборсизликларини курамиз ва ачинамиз. Улар утаётган вактларини бефойда машгулотларига: компьютер уйинлари, бефойда интернет «сайтлари», телефонда узундан узун сухбатлар, ижтимоий тармоклардаги мулокот танишувлар. Шунга ухшаш ёшларни оханрабодай тортаётган замонавий медиа машгулотларига сарфлаётганларини курамиз.  Улар хзисобсиз соатларини вактларини шу нарсаларга совуришади. Баъзан бекорчиликдан телефон «титкилашади», фойдасиз мантиксиз телефон уйинларини уйнашади. Бизга берилган бу умр, ёшлик, вакт хакида албатта сураламиз. Аллох таоло бу умрни, тирикликни бизга йунаб, ботилга-бехудага бермади, дунёни уйин учун яратмади: «биз осмону ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни бехуда яратганимих йук. Бу, куфр келтирганларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирганлар учун дуззах (азоби)дан вой булсин» (Сод сураси, 27-оят). (Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф таржимаси).
Айникса, «оммавий маданият» аталмиш бало, офат, аввало, ёшларимизнинг умрини, вактини кадирламасликка, исроф килишга, нафсу истаклар, рагбатлар, шахватлар йулида совуришга чорлаётгани купчиликка сир эмас. Уйлаб карайлик, «оммавий маданият» аслида маданиятми? Одобми ? Унга маданият, ахлок номини бериш тугрими ? … балки, бу каби шаркона одобимизга зид, бегона хатти харакатларни «Гарбдан келаётган оммавий ахлоксизлик» десак тугрирок булар.
Инсон борлик табиатнинг гултожидир, энг мукаммал хилкати, яралмишдир. Инсон шаънини ерга ураётганлар, уни олам гултожи, Яратганнинг ердаги мукаррам халифаси – уринбосари эмас, хайвоний истакларининг кули, нафси аморанинг асри, саркаш шайтони кабининг кавмининг тобесига айлантираётганлар дунёда хам, охиратда хам ютказадилар. Бундай гояларни таркатаётганлар узларича узокни кузлайдилар, миллат ва элатларни асрай тамаддумидан мосво килиб, динидан, иймонидан айириб, бебош, беакл оламонга тугрироги «подага» айлантирмокчи буладилар. Аммо, ундай гараз ниятли, фитнакор кимсаларнинг касофати, аввало, узларига уради, колаверса, кадим дунё хикмати шундайки, тарих  гилдираги канчалик айланмасин, хак, хакикат хамиша охири голиб булган ва булади. 
Фарзанди зуриётларимизни, эртанги кунларимиз курувчилари булмиш авлодларимизни хар кандай «оммавий, оламонча маданият» фитналаридан яратганнинг узи панох берсин, фитнакор, гаразгуй, тоифаларни заифу маглуб, узлари билан машгул айласин. 
Болаларимизни иймон – эътикоди бутун, аклли хушли, акли соли, ватанпарвар, миллатсевар зотлардан булишлигини насиби руз айласин. 
 
 
“Хўжа Исмат” жомеъ масжиди
имом хатиби С. Гадоев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram