Омонатга хиёнат қилмайлик
24 ноябр 2017 й.
932 марта ўқилди.

Омонатга хиёнат қилмайлик.

    Аллоҳ таоло инсониятга берган ҳамма неъматлари ( ота-она, фарзанд, яқинларимиз, жисму-жонимиз, молу-мулкимиз, куч-қувватимиз, сиҳҳату- саломатлигимиз, мансабу- мақомимиз, дину-диёнатимиз, иймону-эътиқодимиз, тинчлигимиз, ваҳоказо) омонатдир. Инсон Аллоҳ таолонинг бу берган омонатларига, унинг устига белгилаб берган ҳақларига риоя қилишлиги лозим бўлади. Шу ҳақларга риоя қилмасак хиёнат қилган ва берилган неъматни шукрини адо қилмаган, бандалик вазифамизни бажармаган бўламиз. Бу неъматлар ҳақида Аллоҳ таоло қиёмат куни сўрайди. Шукрини, ҳаққини адо қилдикми ёки йўқми. Омонатларни эгаларига бердикми ёки йўқми. Бугунги кунимизда баъзилар улкан гуноҳ ўз жонига қасд қилиши билан Аллоҳ таолонинг берган умру-жон неъматига хиёнат қилган ҳисобланади. Яна бошқаси бировга қайтариб бериши шарти билан ишониб бир молни омонат қилиб беради. Сўнгра унинг ортидан ололмасдан йиллар давомида қийналиб юради.  Ёки бировга бир сўзни айтади ҳеч кимга айтмагин деб, аммо бу сўзни эшитмаган инсон қолмайди. Ваҳоланки Расулуллоҳ алайҳиссаломни қуйидаги мазмунда ҳадислари борки “ Биров сенга бир сўзни айтиб у томон бу томонга қараб қўйса у сўз сенга омонатдир”- деган.

     Аллоҳ таоло айтади: “ Эй мўминлар, Аллоҳ ва унинг пайғамбарига хиёнат қилманг ва билган ҳолларингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга ( яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилманглар!” ( Анфол сураси, 27-оят).

    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ алайҳиссалом қачон бизга мурожаат қилсалар: “ Омонати йўқ кишининг иймони йўқ, аҳди йўқ кишининг дини йўқ”, дер эдилар”. ( Табарий, Ибн Ҳиббон ривояти). Яъни, омонатга хиёнат қиладиган киши иймонсиз, аҳдига вафо қилмайдиган киши динсиздир.

   Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “ Дўзах аҳли бештадур”, дея у тоифаларни зикр қилиб: “ Арзимаган бўлса-да, ўзи ёқтирган нарсага хиёнат қиладиган хоин”, деганлар. ( Муслим ривояти).

   Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадилар: “ Сенга омонат қўйган кишининг омонатини адо эт. Сенга хиёнат қилган кимсага сен хиёнат қилма!” деб. ( Термизий ривояти).

    Шунинг учун ҳар биримиз берилган омонатларга хиёнат қилмасдан яшайлик. Бу дунё ва ундаги қийинчиликлар тезда ўтади. Бу дунёда имконини қилиб бировни молини ўзлаштириб олишимиз ва қонун олидида жазодан халос бўлиб қолишимиз мумкиндур аммо, қиёмат кунидаги Аллоҳ таолонинг дўзах азобидан халос бўла олмаймиз. Шуни эсимиздан чиқармайлик. Зиммамиздаги Аллоҳ таолонинг белгилаб берган омонатларига риоя қилиб, инсонларнинг ҳақларига хиёнат қилмай яшамоқликни лозим тутайлик.

 

 

Ғиждувон туман   

« Соктари » жомеъ

масжиди имом хатиби:                                                                        Жасурбек Латипов.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:57
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram