Она матонати
26 март 2015 й.
1316 марта ўқилди.

 Она матонати

    Мисрлик аёл оиласини боқиш учун  43 йил давомида эркаклар кийимини кийиб ишлашга мажбур бўлгани учун Луксор муниципалитетининг “Мукаммал она” совринига сазовор бўлди.
     64 ёшли Сиса Доух узоқ ўтмишда боласига ҳомиладор бўлганида эридан бева қолади. Фарзандини дунёга келтиргач нафақасиз қолган Сиса Доух аёллиги, ёш болалиги боис ишга жойлаша олмади. Шунда Она иш топиш ва ёлғиз қизи Худунинг таъминоти учун эркаклар кийимини кийишга мажбур бўлди. У араб эркаклари одатда киядиган узун куйлак ва бошига рўмол ўрнига салла ўрашга кўникди. Шундан кейин 43 йил давомида кўчадаги эркаклардан ташқи  кўриниши билан фарқланмасдан у турли ишларда жумладан, ғишт қуйиш, кўча йўловчиларининг оёқ кийимини тозалаш ва бошқа хил ишларни бажариб оила боқди. Қизи улғайиб турмушга чиққач ҳам заҳматкаш онанинг мушкули осон бўлмади. Куёви оғир касал бўлиб, ишга яроқсизлигидан оила боқа олмади. Шу сабабдан қизи ва невараларининг таъминоти яна кекса онанинг зиммасига тушди.
    Мардона аёл ўзи ҳақида “Мен учун тиланчилик қилгандан кўра, ғишт ва цемент қопларини ташиш, кўчада оёқ кийимларини тозалаш яхшироқдир,”-деб айтади. 
 
Манбалар асосида О.Амонов тайёрлади
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:40
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram