ОНАЛАР – ОИЛА ЧАРОҒБОНИ
25 январ 2016 й.
1421 марта ўқилди.

 ОНАЛАР – ОИЛА  ЧАРОҒБОНИ

Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб мамлакатмизда ҳар йилга ном бериш анъанага айланиб қолган бўлиб, 2016 йил давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда “Соғлом она ва бола” деб эълон қилинди. Оила азиз, онажонларимиз асл жаннатимиз, болажонлар кўзимиз нури ва умидимиз куртакларидир. Юрагида шу муқаддас туйғулар жўш урмаган инсонни тасаввур этмоқ мушкулдир. Аллоҳ таоло қурони каримда марҳамат қилиб шундайдейди:
 
«Ва яхшилик ила уларнинг бучлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир. Эркаклар улардан даражалидирлар», (Бақара, 228).
 
Ушбу ояти каримадан эрларнинг хотинларда нима ҳақлари бўлса, хотинларнинг ҳам эрларда ана ўшандоқ ҳақлари борлиги тушуниб олинади. Яъни, аёл киши ҳам эридан жинсий маънода ҳузур олиш, яхши муомала кутиш, зарар ва озор етказмаслик ҳамда бошқа ҳақларга эга. 
 
Аёл борки, олам мунаввар. У меҳрибон уй бекаси, хонадон чароғбони бўлиш билан бир қаторда келажагимиз бўлмиш ёш авлодни дунёга келтирувчи она ҳамдир. Унинг саломатлиги жамиятда соғлом муҳитнинг яратилишида асосий омилдир. Фарзандлар нафақаси ҳам тарбияси ҳам эрлар зиммасидадир. Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳаётнинг барча жабҳалари қатори оила масаласида ҳам Қуръони карим ва Суннати набавия талаблари асосида ҳаёт кечиришимизни насиб айласин, фарзандларимизнинг бахт-саодати йўлида фидойилик кўрсатиб, уларга ҳаётий тажрибаларимизни эринмай ўргатадиган ота-оналардан бўлишга муваффақ қилсин, омин ё Роббал оламин! 
 
Миржон Эгамбердиев – Бухоро вилояти
Шофиркон тумани бош имоми.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:40
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram