Ота-она хақлари
22 июл 2019 й.
177 марта ўқилди.

 

Ота-она хақлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ер юзидаги барча инсоннинг дунёга келишига сабабчи унинг ота-онасидир. Муборак динимизда Ота-онани рози қилиб, уларни дуоларини олиш, уларга чиройли муомала қилиш улуғ ишлардан биридир. Мӯътабар китоб, Қуръони каримнинг бир неча оятларида айнан ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг ҳақларига дуо қилиш тӯғрисида зикр қилинган. Ӯзининг муборак каломида Аллоҳ таъоло Ӯзига ибодат қилишга буюрганидан кейин ота-онага чиройли ва самимий муомала қилишга буюрган: "Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз!"-деб хитоб қилган. (Нисо сураси, 36-оят). Демак, ҳар бир фарзанд яхшиликни ӯз ота-онасидан бошламоғи даркор. Оламлар роббиси, биз ожиз бандаларига ота-оналаримиз ҳақларига қандай дуо қилишимизни ҳам таълим бериб Ӯз каломи шарифида:"Эй, Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мӯъминларни мағфират қилгин!"-деб марҳамат қилган. (Иброҳим сураси, 41-оят). Солиҳ фарзанд отаси ва онасини ҳар доим ҳақларига дуо қилади, уларнинг номларидан эҳсонлар қилади, уларни фақат яхшилик билан эслайди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ота-оналар ҳақида кӯпгина ҳадисларида таъкидлаб марҳамат қилганлар: "Аллоҳ таъолонинг розилиги, ота-она розилигида, Унинг ғазаби эса, ота-онанинг ғазабидадир" (Имом Табароний ривояти). Ушбу ҳадисга биноан Аллоҳ таъоло Ӯзининг розилигини ота-онанинг розилигига боғлаб қӯйди. Дарҳақиқат, қиладиган ибодатимиз, сӯрайдиган дуоларимиз, қиладиган хайру-эҳсонларимизнинг қабул бӯлиши ота-оналаримизнинг ризоликларига боғлиқ экан. Ота-она фарзанд учун ё жаннат ё дӯзах бӯлиши мумкин. Хизматларини қилиб дуоларини олсак, жойимиз беҳишт, норизо қилсак, хафа қилсак жойимиз дӯзах бӯлиши муқаррар. Буни Пайғамбар алайҳис салом ҳадисларида "Ота-онасининг ҳар иккиси ёки бирортаси ҳузурида қариликка етсаю, уларнинг хизматларини қилиб, розиликларини олиб жаннатга кира олмаган киши хор бӯлсин!"-деб таъкидладилар. (Имом Муслим ривояти). Фарзанд ота-онага доимо яхши муомалада бӯлиши шарт. Хусусан, улар кексалик ёшига етиб, жисмлари заифлашиб, қувватлари кетганда фарзанд хизматига муҳтож бӯлганларида уларни чиройли парвариш қилишимиз керак бӯлади. Инсон кексайиб қолганда унинг кӯнгли нозик бӯлиб қолади. Ҳар қандай сӯз ва муомала ёқавермайди. Ана шундай ҳолларда фарзанд уларга "уф" деган сӯз билан ҳам эътироз билдириши мумкин эмас.Чунки, ота -оналаримиз ӯз болаларини тарбия қилиш ва парваришлаш вақтида ҳар қанча машаққат бӯлса ҳам сабр қилганлар, бирор бор "уф"демаганлар. Фарзанд гӯдаклигида ота-онага қанчалик муҳтож бӯлган бӯлса, ота-она ҳам кексайганда фарзандининг ёрдамига шунчалик муҳтож бӯлади. Бугунги ҳаётимизга назар ташласак, фарзанд ота-онасига қилаётган муносабати, муомаласи жуда ачинарли ҳолда. Бугун биз волидаларимизга қилаётган муносабатимиз ӯз фарзандларимиздан эртага қайтади. Шунинг учун ота-онамизга чиройли, гӯзал муомала қилиб, фарзандларимизга ибрат бӯлайлик. Фарзанд учун биринчи тарбия ӯчоғи бу оила бӯлиб ҳисобланади.
 
Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий”
жомеъ масжиди имом хатиби Камолов Равшан.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram