Ота-онага яхшилик қилиш анбиёлар сифатларидандир.
05 сентябр 2019 й.
34 марта ўқилди.


Ота-онага яхшилик қилиш анбиёлар сифатларидандир.

   Ота онага яхшилик қилиш хайрли ишлар манбаининг энг юқори қисмида туради. Бу яхшилик, инсоннинг соф фитратида бўлган ва барча илоҳий динлар тасдиқлагандир. Уларнинг улкан хизматларини ҳеч бир ақл агаси инкор эта олмайди. Чунки улар, инсоннинг болалик вақтидан ғамхўрлик қилишади. Улар бутун умрлари давомида бирга бўлишади. Ҳолбуки, онанинг фарзандига таълим беришида хизматлари улуғдир. Она ўз фарзандларини тарбияли қилиш учун ўзини, вужудини ва ҳаётини бағишлайди. Агар фарзанд шу хизматларини билса, уларга яхшилик қилсин ва ўтган анбиёларнинг амалларини ўзида сингдирсин. Умуман олганда ота-онага яхшилик қилиш ва хоссатан онага садоқат кўрсатиш, ўтган пайғамбарларнинг энг яхши фазилатларидан биридир.
   Аллоҳ таолонинг китобида Исо алайҳиссаломнинг оналари Марям онамиз ҳақларидаги зикри келади.
   Аллоҳ таоло Исо алайҳиссалом тиллари билан айтди, яъни Исо алайҳиссалом бешикда чақалоқ бўлган ҳолларида гапирдилар:
‎وَبَرًّا بِوَالِدَتِي وَلَمْ يَجْعَلْنِي جَبَّارًا شَقِيًّا
Марям сураси 32-оят.
   "Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади".
   Аллоҳ талонинг китоби ва Расулуллоҳ   соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида онага яхшилик қилиш таъкидланиб, энг яхши амаллар сўралганда, Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва ота онага яхшилик қилиш дейилган. Қолаверса, уларнинг дуоларини олиш зарур ибодат эканини, бу хизмат тавсия қилинганлиги, қуйидаги ояти кариймада ўз ифодасини топади:
وَوَصَّيْنَا الإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْناً عَلَى وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِير
Луқмон сураси 14-оят.
   "Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди. Уни сутдан ажратиш икки йил ичидадир. Менга ва ота-онага шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир", деди.
   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо инсонларни оналарига яхшилик қилишга амр қилиб, уларни ҳақларида Аллоҳ таоло китобида ўргатганидек: "Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин", деб ибодатларида дуо қилишни, уларга қилинадиган бу гўзал амал орқали инсон умри баракали, ризқи хайрли бўлишини хушхабар қилдилар.

Жасур Панжиев
Бухоро туман "Имом Бухорий"
жомеъ масжиди имом хатиби
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:40
Куёш: 06:28
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 19:00
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram